O‘zbek tili va uning ta’limi taraqqiyoti: muammo va yechim


Download 5.53 Mb.
bet114/119
Sana18.06.2023
Hajmi5.53 Mb.
#1558683
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119
Bog'liq
36296 1 7E659536556E8ECFE56DD30D1582002199F3694F

Фойдаланилган адабиѐтлар:


  1. Аттор Фаридуддин. Мантиқ ут-тайр. –Т.: лит. 1900, 26 июнь.

-Б 134.

  1. Навоий Алишер. Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. 3- том. Хазойин ул-маоний. Ғаройиб-ус-сиғар. –Т.: Фан, 1988. – Б.618.

  2. Навоий Алишер. Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. 5- том. Бадоеъ ул-васат. –Т.: Фан, 1990.-Б.541.

  3. Навоий Алишер. Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. 6- том. Фавойид ул-кибар. –Т.: Фан, 1990.-Б.564.

  4. Навоий Алишер. Лисон ут-тайр. –Т.: Адабиѐт ва санъат, 1991.- Б.458.

  5. Навоий Алишер. Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. 18- том. Девони Фоний. –Т.: Фан, 2002. –Б.549.



ЁШЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙЛАШУВИДА ТАЪЛИМ ВА ҚАДРИЯТ МАСАЛАСИ




Ражабов Дилшод Зарипович,
БухДУ доценти

Ахророва Нигина Анвар қизи,


БухДУ магистранти Аннотация. Баркамол авлод тарбиясида эса она тили ва адабиѐт дарсликларининг ҳам ўрни муҳим. Шунинг учун ҳам бу масалага давлат аҳамиятига молик иш сифатида қараб келинмоқда. ―Кадрлар таѐрлаш Миллий дастури‖, ―Таълим тўғрисида‖ги Қонун каби дастурий ҳужжатларда белгилаб қўйилган талаб, кўзланган мақсад ва кенг миқѐсда амалга
ошириш билан боғлиқ бўлган истиқболли масалаларда ҳам шу жиҳат устувордир.
Калит сўзлар: таълим, тарбия, уйғунлик

Инсониятнинг бугунида кузатилаѐтган жараѐн – глобаллашув даврига келиб аста-секин унутилиб кетиши мумкин бўлган қадриятларни асраб қолиш ҳамда ѐш авлод ижтимоий фаоллигини ошириш йўлида амалга оширилаѐтган ишлар ҳар бир фуқарода фаоллик туйғулари шаклланишига, фидокорликка туртки беради. Айниқса, ѐш авлодда бундай туйғуларни янада камол топтириш таълим билан ҳам алоқадордир. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, адабиѐт дарсларида она тилидан олинган билимларни мустаҳкамлаш, қадриятларга оид лингвистик билимни такомиллаштириш учун ўзига хос мавзулар мавжуд. Шулардан бири, шубҳасиз, ―Алпомиш‖ достони материаллари ҳисобланади.


Маълумки, халқ оғзаки ижодида яратилган асарлар ѐш авлодда энг олий инсоний фазилатларни тарбиялаш воситасидир. Бу жиҳатдан дарсликлардан ―Алпомиш‖ достони материалларининг ўрин олишида ҳам ѐшларни ватанпарварлик, қаҳрамонлик, мардлик, фидокорлик, дўстлик, садоқат, инсоф ва адолат каби руҳий-маънавий қадриятлар асосида тарбиялаш ғояси бош мақсад ҳисобланади. Асарда халқимизга хос бўлган оқилона иш юритиш, ―етти ўлчаб бир кесиш‖ зарурлиги ҳақидаги қадриятлар мужассам.
Достон материаллари нафақат адабий-эстетик, балки лингвистик нуқтаи назардан ҳам баркамол авлод тарбияси учун муҳим маълумотларга бой. Чунончи, дарслик материалларида учрайдиган ушбу сатрлар фикримизнинг далилидир: ―Бойсарибий ўн минг уйли Қўнғирот эли билан кўчиб бориб, Кўкқамиш кўлида элибойлик қилиб, молларини семиртириб, яйловда яйраб ѐтиб эди. Ўн минг уйли Қўнғирот элининг соп деган бойваччалари билан йиғилиб, бир ерга жам бўлиб, бир бахмал ўтовни тикиб, шу ўтовнинг ичида ҳамма бойваччалар билан қимиз ичиб, шағал маст бўлиб, ўз кайф-сафоси билан ўтириб эди...‖












Д остон парчаларида учрайдиган элибойлик, яйлов, айраб, бахмал ўтов сингари сўз ва бирикмалар қаҳрамонлар моддий ва маънавий дунѐси, нуфузи, қадр-қиммати ҳақида муайян тасаввурлар ҳосил қилиш имконини беради. Бироқ ушбу

лингвистик бирликлар бугунги ўқувчи нуқтаи назаридан изоҳталабдир. Шу билан бир қаторда, уларда аждодларимиз ҳаѐт тарзининг ўзига хос излари мавжудки, буларни ўқувчиларга тушунтирмасдан туриб, асар ҳақида ҳам, ундан олинажак тасаввурлар борасида ҳам етарли даражада кўникма ҳосил қилиш бир қадар мушкул.


Кўринадики, достон лексик системасида касб-ҳунар, шу жумладан, ўтовсозлик сўз/терминлари ҳам анчагина. Контекстуал синонимик қаторни ташкил этувчи сўзлар иштирок этган қуйидаги мисолларни келтириш мумкин:

Download 5.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling