O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕРМОЛОВА Мария Николаевна 
(1853—1928) — рус актрисаси. Россия 
халқ артисти (1920), Меҳнат Қаҳрамони 
(1924). 1871 й.дан Кичик театрда ишла-
ган. Фожиавий роллар устаси. Е. ижо-
дининг аҳамияти рус ва жаҳон театри 
санъати тарихида ниҳоятда буюкдир. У 
қатнашган ҳар бир спектакль ижтимо-


www.ziyouz.com кутубхонаси
80
ий ҳодисага айланган. Асосий роллари: 
Мария Стюарт («Мария Стюарт»), Ио-
анна д’Арк («Орлеан қизи»), Кручини-
на («Айбсиз айбдорлар»), Офелия, Леди 
Макбет («Ҳамлет», «Макбет») ва б. Ўз 
қахрамонлари об-разини оташин эҳтирос, 
чуқур психологизм, ҳаққонийлик б-н 
ифодалаган. 
ЕРНАЗАР Олакўз (тахм. 1806—
1856) — Хива хонлигиця кўтарилган 
қорақалпоқлар 
ғалаёни (1855—56) 
раҳбари. У қора-қалпокларни Хива хон-
лигидан ажратиб олиш ниятида 1855 й. 
ўрталарида Хива хонига қарши ғалаён 
кўтарган. Амударёнинг ўнг соҳилида 
Кррақалпоқ хонлигини тузиб, Зорлиқ 
тўрани хон, ўзини эса унга бош вазир деб 
эълон қилган. 1856 й. фев.да Хива хони 
Сайд Муҳаммадхон Хўжайли ёнида Е.га 
қаттиқ зарба берган, Зорлиқтўра ва Е. 
қатл этилган.
ЕРНЕ (Jerhe) Нильс Кай (1911.11.23, 
Лондон — 1994) — инглиз иммуноло-
ги. Даниялик. Швейцарияда ишлаган. 
Е. 1974 й.да «тўр» назариясини, М. Бёр-
нет б-н ҳамкорликда эса иммунитетнинг 
клональ-селекцион назариясини яратган. 
Нобель мукофоти лауреата (Г. Кёлер ва С. 
Мильштейн б-н ҳамкорликда, 1984).
ЕРНИ ИШЛАШ — экинларнинг 
ўсиши учун энг қулай шароит яратиш 
ва унумдорлигини ошириш мақсадида 
тупроққа механик таъсир кўрсатиш 
усуллари. Е. й.дан асосий мақсад 
ўсимликлар илдизининг яхши ривож-
ланиши учун ернинг ҳайдалма қатлам 
тузилишини ва тупроқнинг тузилма хос-
саларини ўзгартириш, тупроқнинг юза 
қатламидаги озиқ моддаларни ўсимлик 
илдизи тарқаладиган қатламларга туши-
риш йўли б-н озиқ моддаларнинг айла-
нишини тезлаштиришдан ва тупроқдаги 
микробиологик 
жараёнларга 
таъсир 
этишдан иборат. Ер яхши ишланса, бе-
гона ўтлар, касаллик қўзғатувчилар ва 
зараркунандалар йўқолади, ўсимликлар 
қолдиғи ва ўғит тупроққа аралашади, 
эрозия жараёнларининг олди олинади ва 
тупроқдан нам ва озиқ моддалар исроф 
бўлиши камаяди, экин уруғининг меъёр-
даги чуқурликка кўмилиши учун қулай 
шароит яратилади. Қурғоқчил р-нларда 
Е. и. даги вазифа тупроқда нам тўплаш 
б-н бирга унинг беҳуда буғланиб кетиши-
га ҳам йўл қўймасликдан иборат.
Ерни асосий, махсус ваюза ишлаш 
усуллари бор. Ерни асосий ишлаш де-
ганда, олдинги экин йиғиб олингандан 
кейинги дастлабки энг чуқур ҳайдаш ту-
шунилади. Эрозияга учрамаган ерларда 
бу, одатда, қатламни ағдариб ҳайдашдир. 
Ерни махсус ишлашнинг усуллари фре-
зерли, плантажли, қатламлаб ҳайдаш 
(мас, қўш ярусли)дан иборат. Юза иш-
лашда юмшатиш чуқурлиги баъзан 12—
14 см юза юмшатиш, культивациялаш, 
бороналаш, шлейфлаш усулларидан фой-
даланилади. Ерни ишлашнинг алоҳида 
олинган ҳар бир усули бир ёки бир нечта 
технологик операцияни ўз ичига олади 
ва ерни ишлашдаги барча вазифаларни 
таъминлай олмайди. Шу сабабли Е. и.да 
бир неча усулдан фойдаланиш зарурати 
келиб чиқади. Тупроқ-иқлим шароитига 
мос келадиган, изчиллик б-н бажарилган 
ва асосий вазифаларни амалга оширишга 
мўлжалланган Е. и. усулларининг маж-
муи Е. и. тизими дейилади. У асосий, 
экиш олдидан ва экишдан кейинги иш-
лов беришни ўз ичига олади.
Е. и.нинг технологик операциялари: 
қатламни ағдариш, юмшатиш, аралаш-
тириш, зичлаш, текислаш, бегона ўтлар 
илдизини кесиш, эгат, ариқ, жўяк олиш, 
қатлам юзасида анғизни сақлаш ва б.дан 
иборат.
Қатламни ағдариш, яъни тупроқ 
қатламларини 
алмаштириш 
агроно-
мик хоссалари б-н фарқ қиладиган 
қатламларини аралаштиришдан иборат.
Анғиз қолдиқларини, чим, ўғитларни, 
бегона 
ўтлар 
уруғини, 
касаллик 
қўзғатувчилар 
ва 
зараркунандалар-
ни дастлабки ривожланиш давридаёқ 
тупроққа кўмиб юбориш учун ҳам 
қатламни ағдариш зарур. Бунинг учун 
далалар ағдаргичли плугда ҳайдалади. 
Ерни қўш ярусли плугда 35—40 см 


www.ziyouz.com кутубхонаси
81
ёки чимқирқарли плугда 30—40 см 
чуқурликда ағдариб ҳайдаш яхши Са-
мара беради. Ерни юмшатиш дала-
да трактор ва механизмлар кўп марта 
юриб ўтиши, кузқишда ва баҳорда кўп 
ёғин ёғиши, вегетацион ва шўр ювиш-
даги суғориш натижасида тупроқнинг 
ҳайдалма қатлами ва ҳайдалма қатлам 
ости жуда зичлашиб кетганда амалга 
оширилади. Бу иш алоҳида ёки бошқа 
операциялар (агдариш, аралаштириш) 
б-н бирга бажарилади. Ерни юза 6—8 см 
чуқурликда юмшатишда «зигзаг» боро-
надан, айланувчи мотигадан, 12—16 см 
чуқурликда юмшатишда дискли борона
чизель культиватордан; 20 см ва ундан 
ортиқ чуқурликда юмшатишда ағдаргичи 
олинган плугдан, чуқур юмшаткичли 
плугдан, ясси кескич — чуқур юмшат-
кичли қуроллар ва б.дан фойдаланила-
ди. Тупроқни аралаштириш натижасида 
ҳайдалма қатлам бирхиллашади, органик 
моддаларнинг парчаланишидан ҳосил 
бўладиган маҳсулотлар, минерал ўғитлар 
бир текис тақсимланади. Тупроқни зич-
лашда тупроқ увоқлари бир-бирига янада 
зич жойлашиши таъминланади, кесаклар 
майдаланади, ҳайдалган ер тупроғи бир-
мунча ўтиради; бунда тупроқни шамол 
кам учиради, уруғ униши учун қулай ша-
роит вужудга келади ва ҳ.к. Ер юзасини 
текислаш шўр ювиш ишлари сифатли 
бўлишини таъминлайди, шудгорланган 
ерни экин экиш олдидан жорий текис-
лаш натижасида экиш, экинларни парва-
риш қилиш ва ҳосилни йиғиб олиш учун 
қулай шароит яратилади. Ерни жорий 
текислаш ишлари бороналаш ва мола 
бостириш б-н қисман қўлда бажарилади. 
Яна қ. Деҳқончилик, Ер ҳайдаш.
Ад.: Экиш олдидан тупроқни иш-
лашда машинатрактор агрегатларидан 
тўғри фойдаланишга оид тавсиялар, Т., 
1980; Байметов Р. И., Мирахматов М., 
Тўхтакузиев А., Обработка почвы на по-
вышенных скоростях движения в зоне 
хлопководства, Т., 1985.
Абдураҳим Эрматов.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling