O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

«ЕРКИН 
ҚАРАҚАЛПАҚСТАН» 
(«Эркин 
Қорақалпоғистон») — 
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи 
Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг 
марказий нашри. Қорақалпоқ тилида 
ҳафтада 3 марта чиқади. Газ. дастлаб 
1924 й. дек.да «Биринши адым» («Би-
ринчи кадам») номи б-н чоп этилган. 
Кейинчалик «Е. Қ.» (1928), «Мийнеткеш 
қарақалпақ» («Меҳнаткаш қорақалпоқ», 
1928—32), «Кызыл Қарақалпакстан» 
(«Кизил Корақалпоғистон», 1932—57), 
«Совет 
Каракалпакстаны» («Совет 
Қорақалпоғистони», 1957—92) номла-
рида нашр этилган. 1992 й.дан ҳоз. ном-
да. Газ.га турли йилларда А. Қудабаев, 
Қ. Аўезов, Ж. Қурбанов, С Мажитов, 
К. Худойбергенов, Т. Қаипбергенов, Э. 
Муртазаев, Қ. Бегжанов, Қ. Юсупов ва 
б. журналист ва ёзувчилар муҳаррирлик 
қилишган. Газ. ўз саҳифаларида қора-
қалпоқ халқининг тафаккур тарзи, иж-
тимоий-сиёсий, 
маънавий-маърифий 
қарашларини акс эттиришга ҳаракат 


www.ziyouz.com кутубхонаси
79
қилади, республика халқ хўжалигининг 
турли соҳаларига оид етилган муам-
моларни кўтариб чиқади. 1994 й.да 
«Е.Қ.»нинг 70 йиллиги нишонланди. 
Унда газ. ўтган даврда Қорақалпоғистон 
ҳаётининг солномасига айланганлиги 
таъкидланди. Адади 2553 (2002). 
ЕРЛАРНИНГ 
МЕЛИОРАТИВ 
ҲОЛАТИ — ер майдонларини қ.х.да 
фойдаланишга яроқлилиги нуқтаи на-
заридан баҳолаш. Мелиоратив ҳолати 
қоникарли ерларга тупроқ унумдорли-
гини тубдан яхшилаш талаб килинмай-
диган, деҳқончилик қилишга монелик 
киладиган нуксонлари бўлмаган ерлар 
киради. Мелиоратив ноқулайлик тои-
фаси ёки тури биринчи навбатда, таби-
ий — географик шароитларга, шунинг-
дек, дала мелиоратив шароитларининг 
деҳқончилик юритишга мос келмас-
лигига боғлиқ. Мелиоратив жиҳатдан 
ноқулай ерларга қатъий аниктупроқ-
иқлим ва гидрогеологик шароитларда 
жойлашган ботқоқлашган, жарликлар 
б-н ўйилган, тошлоқ, тупроғи ювилиб 
кетган, шўрланган, шўртоблар ва шўрхок 
ерлар киради. Мелиоратив ҳолатига кўра 
ноқулай сув режимига эга бўлган ерлар 
суғориш, зах қочириш, сув чиқариш; 
ноқулай физик ва кимёвий хоссали ерлар 
текислаш, шўр ювиш, кимёвий мелио-
рантлар қўллаш, оҳаклаш, гипслаш, сув 
ва шамол таъсирида эрозияга учраган ер-
ларда иҳота ўрмонзорлари ташкил этиш, 
илмий асосланган суғориш усуллари ва 
меъёрларини қўллаш каби тадбирларни 
талаб қилади (қ. Мелиорация). 
ЕРМАК, Ярмоқ (асл исми Васи-
лий) Тимофеевич (7—1585.6.8) — ка-
зак атамани. Подшо Иван IV кўлида 
хизмат қилган. Сибирга қилган юриши 
б-н Россиянинг Сибирни босиб олиши-
ни бошлаб берди. Катта Нўғой ўрдаси 
хони Урмуҳаммад, Е. 1581 й. ёзидаунинг 
1060 бош отини ҳайдаб кетгани учун 
Иван IV дан Е.ни тутиб беришни сўраб, 
элчи жўнатади. Иван IV рози бўлади. Е. 
ўз тўдаси б-н Волга бўйларини ташлаб, 
Кама дарёси ҳавзасидаги туз конлари эга-
си катта саноатчи Строгановлар мулкига 
келишга мажбур бўлади. Строгановлар 
Е.дан ўз мулкларини Сибирь хони Ку-
чумхонааи қўриқлашни сўрайди. 1582 
й. Е. казаклари б-н Сибирнинг ичка-
рисигача юриш қилади. 1582 й. Иртиш 
бўйида 3 кунлик (23—25 окт.) жангда 
Кучумхоннинг қўшинини енгиб пойтахт 
Қошлик (Тобольскдан 17 км узокликда) 
ни эгаллайди. Е. Қошлиқда 2 йил тура-
ди. Е. 100 нафар казаги б-н қўшинларни 
озуқа ва кийим б-н таъминлаш учун Ир-
тишнинг юқори оқимига қараб юриб, 
Бегиш қалъасини эгаллайди. Е.ни катта 
куч б-н таъқиб қилиб юрган Кучумхон 
унга қарши Кучугай бошлиқ қўшинни 
жўнатган. 1585 й. 6 авг.га ўтар тунда 
тўсатдан қилинган ҳужум натижасида 
Е. дружи-наси тор-мор қилинган. Е. яра-
дор ҳолда Вагай дарёсидан сузиб ўтиш 
чоғида чўкиб ўлган. Е. дружинасининг 
қолган-қутганлари Қошликни ташлаб 
қочганлар.
Ад. Никитин Н. И., Освоение Сибири 
в XVII в., М., 1990; Шуиков В. И., Очерки 
по истории колонизации Сибири в XVII - 
нач. XVIII в., М.-Л., 1946; Скринников Р. 
Г., Сибирская экспедиция Ермака, Ново-
сибирск, 1986.
Наим Норқулов.
ЕРМАНОВ 
Мурадбай 
Ермано-
вич (1947.23.10, Учқудуқ тумани) 
— Ўзбекистон Республикаси халқ 
ўқитувчиси (1995). Бухоро пед. ин-
тининг мат. ф-тини тугатган (1969). 1969 
й.дан Учқудуқ туманидаги 6-мактабда 
мат. ўқитувчиси, 1990 й.дан мактаб ди-
ректори ўринбосари. У мактабда намуна-
ли мат. кабинетини ташкил этган. Дарсда 
кўргазмали қуроллардан унумли фойда-
ланади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling