O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕРДАН ТАШҚАРИДАГИ ЦИВИ-
ЛИЗАЦИЯЛАР — ҳоз. замон илмий 
тасаввурларига кўра, Ердан бошқа (мас, 
узоқ юлдузлар атрофида айланадиган) 
сайёраларда яшаши мумкин бўлган 
ақлли мавжудотлар жамиятлари. Улар-
нинг тараққиёт даражаси инсониятнинг 
тараққиёт даражасига яқин ёки ундан 
юқори деб фараз қилинади. Ердаги ҳаёт 
эволюцияси (бир ҳужайралилардан кўп 
ҳужайралилар сари, кўп ҳужайрали ту-
бан организмлардан юқори организмлар 
сари тараққий этиш), шунингдек, Мета-
галактиканинг миллиард-миллиард сай-
ёралардан ташкил топганлиги ва бу сай-
ёраларнинг айримларида органик ҳаёт 
пайдо бўлиб ривожланиши учун шарт-
шароитлар мавжудлиги эҳтимоли Ердан 
ташқарида, Коинотнинг бирор қисмида 
ҳаётнинг мавжуд бўлишини тақозо эта-
ди. Мазкур умумий мулоҳаза асосида, 
шунингдек, Ерга яқин Марс ва Венерада 
атмосфера ва б. физик шарт-шароитлар 
мавжудлигига қараб, бу сайёраларда 
ҳаётнинг энг оддий шакллари бор деган 
тахминлар пайдо бўлган. 20-а.нинг 50—
60-й.ларида сайёралардаги ҳаёт учун за-
рур бўлган физик шароитларни ўрганиш 
натижасида Ойда, Венера, Марс ва Қуёш 
системасининг бошқа сайёраларда Ерда-
гидек олий ҳаёт шакллари бўлмаслиги 
исботланди. Лекин Марсдагина энг од-
дий ҳаёт шакллари бўлиши мумкин деб 
тахмин қилинади. Қуёш системасига 
яқин турган ва ўз сайёралар системасига 
эга бўлган кўпгина юлдузларнинг табиий 
шароитларини ўрганиш ана шу сайёралар 
системасида ҳаёт пайдо бўлиб, ривожла-
ниши мумкин деган эҳтимолни деярли 
йўққа чиқарди. Ҳозир жуда камдан-кам 
юлдузлардагина ҳаёт бунёдга кела олади-
ган соҳалар бўлиши мумкин деб тахмин 
қилинади.
Е. т. ц.нинг мавжудлиги ҳақидаги 
масала ҳоз. вактда эҳтимолдан холи 
бўлмаган гипотеза бўлиб, ҳали экспери-
ментал далиллар б-н тасдиқлангани йўқ. 
Космонавтикаикж кейинги тараққиёти 
ва Коинотдан келаётган электромаг-
нит нурларни ўрганиш соҳасидаги тек-
ширишлар Е. т. ц. бор деган тахминни 
қувватлайдиган ёки бўлиш эҳтимолини 
камайтирадиган далилларни беради. 

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling