O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕРГА УЛАШ (заземление) -электр 
аппаратлар, 
машиналар, 
жихрзлар, 
яшин қайтаргичлар ва б.ни ер б-н ту-
таштириш. Ерга улагичлар восита-
сида амалга оширилади. Ерга улагич 
ерга кўмиладиган металл (пўлат, мис) 
электрод ва қурилмаларнинг ерга ула-
надиган қисмларини электрод б-н би-
риктирадиган ўтказгичдан иборат. Ерга 
тик қоқиладиган пўлат қувур (водопро-
вод тармоғи, марказий иситиш ёки газ 
тармоқларидан бошқа) қам электрод 
вазифасини бажаради. Ерга уланадиган 
қисм б-н ер орасидаги қаршиликни ка-
майтириш учун электрод сизот сувлари 
сатҳи чуқурлигида кўмилади; ернинг 
қаршилиги катта бўлганда электродга на-
макоб қуйилади. Е. у. радиоэшиттириш 
тармоқларида, радиотехникада, симли 
алоқада (бунда ер ўтказгич вазифасини 
бажаради), яшин қайтаргич ва б. аппа-


www.ziyouz.com кутубхонаси
75
ратларда (уларни ортиқча кучланишдан 
ҳимоя қилиш, яъни токни ерга ўтказиб 
юбориш учун) ишлатилади. Е. у. ташқи 
майдон таъсирида ҳосил бўладиган 
қаршиликларни камайтиради. Киши-
ларни ток уришидан ҳимоя қилиш учун 
кучланиш остидаги қурилмаларнинг 
ташқи металл қисмлари (машина, аппа-
рат корпуслари ва б.) ерга уланади. Е. у. 
қаршилиги ўзгарувчан ток кўприги б-н 
ўлчанади. 
ЕРГА ЯҚИН ҲАВО ҚАТЛАМИ 
- 1) Ер сиртидан то 50—100 м гача 
қалинликдаги ҳаво қатлами. Бу қатламда 
баландлик ошган сари турбулент (тар-
тибсиз) алмашиш коэффициенти ҳам 
орта боради, натижада метеорологик 
эле-ментларнинг вертикал градиентла-
ри (баландлик бўйича масофа бирли-
гида ўзгариш катталиги) юқори ҳаво 
қатламларидагига нисбатан ўн ва юз-
ларча марта катта бўлади. Шамол тез-
лиги орта боради, йўналиши эса деярли 
ўзгармайди. Баландлик ортиши б-н ҳаво 
т-раси кундузи пасаяди, кечаси кўтарила 
боради; 2) Ер сиртидан то 1,5—2,0 м 
баландликкача бўлган ҳаво қатлами. Бу 
қатламда метеорологик ҳодиса ва жара-
ёнлар маълум жойнинг хусусиятига уз-
вий боғлиқ ҳолда юз беради, кечаси т-ра 
ва намликнинг катта вертикал градиент-
лари кузатилади. 

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling