O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
72
кузатишлари асосида шим. қутбнинг Ер сатҳидаги вазияти йилнинг ҳар бўлаги учун аниқланиб, илмий матбуотда эълон қилинади. ЕР ҲАЙДАШ, шудгор қилиш, шуд- горлаш — ерни ишлашнинг асосий усу- ли; ерни экишга тайёрлаш мақсадида ағдаргичли плуглар б-н тупроқнинг сув, озиқ, ҳаво ҳамда иссиқлик режимларини яхшилаш. Тупроқ механик, физик-кимё- вий, метеорологик ва биологик (атмос- фера ёгинлари, микроорганизмлар ва б.) омиллар ва агротехника шароити таъси- рида ўзгариб туради. Ҳайдашда ернинг устки қисми остига ва пастки қатлам эса юқорига ағдарилади, бунда тупроқ ара- лашади, бегона ўт уруғлари, зараркунан- да ҳашаротлар, ўғит, анғиз қолдиқлари ва б. тупроққа чуқур кўмилиб, ер унум- дорлиги ортади. Ер ҳайдалгач, ҳайдалма қатламнинг пастки қисми ер бетига чиқарилганда қисқа муддат ичида аэра- ция, қайта намланиш ва фойдали тупроқ флорасининг тез фаоллашуви таъсирида ўсимлик ўзлаштириши мумкин бўлган озиқ моддалар миқдори кўпаяди. Ту- бига ағдарилган устки қатлам эса узоқ вақт ўзида ижобий хусусиятларни саклаб қолади. Е. ҳ. турлари. Тупроқ қатламини ағдариш — ҳайдалма қатламни ағдаргичли пулгда 180° ағдариб ҳайдаш. Бунда ҳайдалма қатламнинг усти пастга, ости эса юзага чиқади; Биринчи ҳайдов — тупроқ ярим винтсимон ағдаргичли плугда 135° га ағдарилади, қатламлар ернинг устки қисмига нисбатан 45° бурчак б-н жойлашиб, бир-бирига зич тиралади. Бундай ҳайдашда кўп йил- лик бегона ўтлар батамом йўқолмайди. Бунда ер бир неча марта дискаланади ва бороналанади; шунинг учун қадимдан ҳайдаладиган ерларда қўлланилмайди. Маданий ҳайдаш — чимқирқарли плуг- да ҳайдаш. Чимқирқар тупроқнинг юза қаватини (8— 12 см) қирқиб, остига таш- лайди, асосий корпус эса ундан кейин- ги тупроқнинг заранг каватини (22—30 см) қирқиб, юза қават устига ағдаради. Натижада юза қатламдаги бегона ўтлар, ўсимлик қолдиқлари, зараркунандалар, сепилган органик ва минерал ўғитлар яхши кўмилади. Бундай Е. ҳ. агротех- никавий талабларга тўла жавоб беради ҳамда тупроқни маданийлаштиришга, ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради. Қўш ярусли плугда ҳайдаш — маданий ҳайдашнинг янги, илғор усулларидан бири. Оддий ҳайдашга қараганда бего- на ўт босишини 2—3 марта камайтира- ди. Қўш ярусли ҳайдашда бедапоялар қатлама-қатлам ҳайдалади, натижада келаси йили қайта кўкламайди, илдиз қолдиқлари тупроқ горизонтлари бўйича бир хилда тақсимланиб, унумдорликнинг ошиши учун қулай шароит яратилади. Е. ҳ. чуқурлиги тупроқ ва иклим зо- налари, шунингдек, алмашлаб экиш далаларига қараб табақалаштирилади. Е. ҳ. чуқурлиги ҳайдалма қатламнинг қалинлиги, экиннинг биологик хусуси- ятлари, ўтмишдош экин қандай ишлан- ганлиги, далани қанчалик ўт босган- лигига қараб белгиланади. Ерни 20 см чуқурликда ҳайдаш нормал, ундан ошиғи чуқур, камроғи саёз ҳайдашга киради. Ер қамиша бир хил чуқурликда ҳайдалса, ҳайдалма қатлам тубида заранг қатлам (плуг товони) ҳосил бўлиб, ўсимлик учун ноқулай шароит туғилади. Шунга кўра, алмашлаб экиладиган ҳар қайси далани вақт-вақти б-н турли чуқурлиқда ҳайдаш маъқул. Ҳайдалма қатлами қалин, эскидан ишланиб келинган ерлар 28—30 см, ҳайдалма қатлами юпқа, шағал ва қум юза ерлар саёз ҳайдалади. Ҳайдалма қатлами 20—22 см дан кам ерлар ҳар йили 2—3 см дан чуқурлатиб, 28—30 см га етка- зилади. Чириндили қатлами 15—18 см дан ошмайдиган янги ерлар биринчи-ик- кинчи йили 20—22 см, кейин 22—24 см чуқурликда ҳайдалади. Ўрта Осиёнинг шим. ва ўрта зоналарида, типик ва оч сур тупроқли ерларда 30 см чуқурликда, қалин агро-ирригацин ётқизикли ўтлоқи- тупроқли ерларда 30—35 см; пахта экила- диган жан. зона ҳамда баҳор эрта келиб, www.ziyouz.com кутубхонаси 73 кузи илиқ ва узоқ муддатли ҳудудларда 35— 40 см, тагзамини кам унумли оч сур тупроқли қадимдан ҳайдаладиган ерлар (Мирзачўл) 20 см чуқурликда ҳайдалиб, 40—50 см чуқурликда юмшатилади. Е. ҳ.нинг бу тури тупроқ чуқурлаткич ва чуқур юмшаткич ёрдамида ўтказилади. Камқувват қумлоқ ва тош-лоқ ерлар қум ёки шағалини чиқармасдан ҳайдалади. Бўз ерлар 20—22 см чуқурликда ҳайдалиб, кейинги йиллари чуқ. 30 см ва ундан кўпроққа етказилади. Е. ҳ. вақти экиш мудцати ва б.га боғлиқ. Е. ҳ.га тупроқ етилиши б-н кири- шилади. Ҳаддан ташқари нам ёки қуруқ Е. ҳ.да палахсалар кўчади. Е. ҳ. кузги шудгорлашнинг энг мувофиқ муддати окт. нинг иккинчи ярми ва нояб. Сизот сувлари чуқур жойлашган ва кузда ёгин кам тушадиган ерлар ҳайдашдан 10— 25 кун илгари суғорилади. Тупроқ нами ўртача ерлар ҳосил йиғиштириб олиниши биланоқ ҳайдалади. Ёзги Е. қ. шудгорни экин экишга тайёрлаш ва такрорий экин экиш олдидан утказилади, Кўкламги, ёзги ва айрим ҳолларда кузги Е. ҳ. борона- лаш б-н бирга олиб борилади. Асосий Е. ҳ.нинг қулай вақти — куз боши (қ. Кузги шудгор). Тупроқнинг юзага ағдарилган қатлами қиш вақтида музлаб ва муздан тушиб туради, бунинг натижасида улар- нинг физикавий хусусияти яхшиланади. Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон ҳамда Фарғона вилоятининг Қўқон гуруҳи ту- манлари ўзига хос тупроқ-иқлим шарои- тига эгалиги (ерларнинг шўрланганлиги, шамол) туфайли ер баҳорда шўри ювил- гандан кейин ҳайдалади. Баҳорги Е. ҳ. тупроқ донадорлигини яхшилаш, нами- ни кўпроқ сақлаш мақсадида бороналаш ҳамда мола бостириш б-н қўшиб олиб борилиши керак. Е. ҳ. усуллари ва техникаси. Ҳоз. деҳқончилик тизимида ерни пайкал тах- таларга бўлиб ҳайдаш кенг тарқалган. Пайкални ичкарига ва ташқарига ағдариб ҳайдаш усуллари қўлланилади. Ичкари- га қараб ҳайдаш пайкалнинг ўртасидан, ташқарига қараб ҳайдаш чеккасидан бошланади (расм). Тоғ олди зоналари- да ер нишабига нисбатан кўндаланг ҳайдалади. Тупроғи енгил ва кучли ша- мол эсиб турадиган р-нларда ер шамол йўналишига кўндаланг ҳайдалади. Ҳар бир конкрет шароитда Е. қ. йўналиши ер нишаби ҳамда қандай агротехника тад- бирлари ўтказилиши назарда тутилган ҳолда белгиланади. Е. ҳ. олдидан гекта- рига 15—20 т гўнг, фосфорли ўғитлар йиллик миқдорининг 60—70%, калийли ўғитларнинг 50% солинади. Тупроқнинг юқори қатлами сурилиб, капитал текис- ланган участкаларда чириган гўнг меъё- ри гектарига 30—40 т га етказилади. Е. ҳ. сифати ерларни ўз вақтида, яъни энг қулай муддатларда, ҳеч қандай ариқча ёки марза хрсил қилмасдан, бир хил чуқурликда тупроқ ҳайдалма қатламини ағдариб ҳайдалишини таъ- минлаш ва б.дан иборат. Ҳайдаш сифа- ти мунтазам равишда назорат қилинади (қ. Дала ишлари сифатини баҳолаш). Ернинг сифатсиз ҳайдалиши плуг, ағдаргичларнинг нотўғри созланганлиги- ни ёки ер қайдашга қониқарсиз тайёрлан- ганлигини кўрсатади. Ад.: Кондратюк В. П., Обработ- ка почвы под посев хлопчатника в Средней Азии, Т., 1972; Эрматов А., Суғориладиган деҳқончилик, Т., 1983, Абдураҳим Эрматов. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling