O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕР ЭГАЛИГИ — муайян ҳуқуқий 
асослар (мулкка, ерни тасарруф этиш ва 
мерос қолган ердан умрбод фойдаланиш-


www.ziyouz.com кутубхонаси
70
га ва ижарага оид ҳуқуқлар)га му-вофиқ 
ерга эгалик қилиш; хўжалик оборотига 
ва бозор иқтисодий механизми таркибига 
киритиладиган ердан фойдаланиш шак-
ли. Е. э. ер эгалари зиммасига тегишли 
ҳуқуқ ва мажбуриятлар юклайди. Марка-
зий Осиёда Е. э.нинг амлок, вақф, мулк, 
танҳо ва б. шакллари мавжуд эди. Бухоро, 
Қўқон ва Хива хонликларида кўп ерлар 
хонликлар қўлида, хон ёки амирларнинг 
ихтиёрида бўлган. Бу ерлар асосан насл-
дан-наслга ўтиб, ижарага бериш йўли 
б-н деҳқонлар томонидан ишланган. Е. 
э.нинг бу шакли 19-а. ўрталарида Бухоро 
хонлигидаги барча ер майдонларининг 
65% ини ташкил қилган. Кўпинча хонлар 
амлок ерларини йи-рик заминдор, зода-
гон, руҳоний ва яқин кишиларига хизма-
ти эвазига тортик қилиб, улар муваққат 
ва шартли ер эгалари — танҳоларга ай-
лантирилган. Россия империяси Турки-
стонни босиб олгач, Е. э. шаклларини 
ўзгартирди. Амлок ерлар — бутунлиги-
ча, мулк ер ва вақф ерлар — қисман под-
шолик мулки деб эъло қилинди. Шу ерни 
ишлаб, ҳосил олган шахсларга меросий 
мулк тариқасида сотиш ҳуқуқи берилиб, 
бириктириб қўйилди. Шўролар даврида 
ерга хусусий мулкчиликнинг ҳамма шак-
ллари тугатилиб, «ер — умумхалқ давлат 
мулки», деб эълон этилди, асосий қисми 
«бепул ва абадий фойдаланиш» учун жа-
моа хўжаликларига берилди. Ўзбекистон 
Республикаси мустақилликка эришгани-
дан сўнг, 1998 й. 30 апр.да қабул қилинган 
Ер кодексига биноан, Ер — давлат мул-
ки, умуммиллий бойлик ҳисобланади. Ер 
давлат томонидан муҳофаза этилади, ол-
ди-сотди қилинмайди, айирбошланмай-
ди, ҳадя этилмайди, гаровга қўйилмайди 
(ЎзР қонунларида белгиланган ҳоллар 
бундан мустасно, 16-модда). Ер кодекси 
ва б. қонун ҳужжатларига мувофиқ, юри-
дик шахслар доимий эгалик қилиш, до-
имий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) 
фойдаланиш, ижарага олиш ва мулк 
ҳуқуқи асосида; жисмоний шахслар эса 
мерос қилиб қолдириладиган ерга умр-
бод эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, 
ижарага олиш ва мулк ҳуқуқи асосида 
ер участкаларига эга бўлишлари мум-
кин. Ер участкаларини эгалик қилиш ва 
фойдаланиш учун бериш (реализация 
қилиш) ер ажратиш тарикасида амалга 
оширилади. Ер участкаларини ажратиб 
бериш Ўзбекистон Республикаси Вазир-
лар Маҳкамаси, вилоятлар, Тош-кент ш., 
туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томони-
дан қонун ҳужжатларида белгиланадиган 
тартибда амалга оширилади. Ер участка-
ларини ижарага бериш тартиби Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан белгиланади (Ер 
кодекси, 17—24-моддалар).

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling