O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕР ШЎРИНИ ЮВИШ, шўр ювиш,
шўрланган тупроқларни ювиш— тупроқдаги ўсимлик учун зарарли туз- ларни эритиб, тупроқ-грунт Ўзбекистон Республикаси ер фондининг тоифалар бўйича тақсимоти (2001 й. 1 янв., минг га)нинг юқори қатламларидан қуйига ва сўнг шўри ювиладиган майдон ташқарисига чиқариб юбориш; мелиора- ция тадбирларидан бири. Ўзбекистоида www.ziyouz.com кутубхонаси 69 шўр ва шўрланишга дучор бўлган ерлар- ни сув б-н ювиб ўзлаштиришни биринчи марта А. Миддендорф, кейинчалик В. В. Докучаев, М.М. Бушуев, Н. А. Димо на-зарий асослаб бердилар. Шўри юви- ладиган майдон юзасига берилган сувда тупроқ заррачаларидаги туз кристаллари эрийди. Ҳосил бўлган эритмани шими- лишда давом этаётган сув ўз ҳаракати б-н тупроқнинг пастки қатламларига олиб тушади ва шундай қилиб, тупроқнинг ўсимлик илдизи тарқаладиган қисми за- рарли тузлардан тозаланади. Е. ш. ю. капитал (ерларни ўзлаштириш даврида ўтказилади) ва эксплуа-тацион ёки профилактик (жо- рий) турларга бўлинади. Капитал шўр ювишда аэрация зонасидаги тупроқ- грунт қатламини керакли чуқурликда (2,5—3,0 м) ва грунт сувларнинг 3—4 м дан кам бўлмаган юқори қатламини шўрсизлантириш мақсадида ўтказилади. Асосан қадимдан суғориладиган зо- налардаги жуда шўрланган партов (қўриқ ва бўз участкаларни ёки янги суғориладиган майдонлардаги шу каби шўрланган) ерларни ўзлаштиришда қўлланилади. Ўзлаштириш суви катта нормалар б-н ўтказилади (10—25 минг м3/га). Кучли шўрланган, механик тар- киби оғир, вертикал сув айирбошлашни қийинлаштирадиган, қатламли тузилиш- га эга бўлган тупроқларни ўзлаштириш кузқиш ёки эрта баҳорда 2—3 мавсум- га чўзилиши мумкин. Бир мавсумнинг ўзида катта шўр ювиш нормаси (5—10 минг м3/га). 5—12 суткалик оралиқ б-н, илгари тахм. 20 см қалинликда берилган сув тўлиқ шимилганидан кейин 2,5 — 3,0 минг м3/га миқдорда бўлиб-бўлиб ёки эгатлар бўйлаб узлуксиз оқизиб берила- ди. Баъ-зан Е. ш. ю.да тупроқнинг филь- трация хусусиятига қараб бир-биридан 15—25 м узоқликда, чуқ. 1,2—1,8 м бўлган зовур-сув қуйигичлар очила- ди. Сув бериш 1,5—2 м қалинликдаги тупроқ-грунт қатлами тўла чучуклангу- нига қадар давом эттирилади (қ. Шўр ер- лар мелиорацияси). Капитал шўр ювиш турларидан бири шоли экиб шўр ювиш- дир. Умумий 20—30 минг м3/га нормада капитал шўр ювиш тупроқ-грунтнинг сув-физик хоссаларига ва ҳудуднинг дре- наж қилинганлигига қараб 3—4 ой вақт керак бўлади. Экспл уатацион ёки про- филактик (жорий) Е. ш. ю. далалар экин- дан бўшаган даврда амалга оширилади ва тупроқ-грунтнинг юқори қатламини мавсум давомида тўпланган тузлардан тозалаш учун ўтказилади. Шундай шўр ювишларни бир неча йил давомида уз- луксиз ўтказиш натижасида тупроқни шўрсизлантиришта эришилади. Бундай усул капитал шўр ювишга нисбатан ер- ларни қ.х. оборотидан чиқариш, қўшимча дренаж қилиш ва суғориш тармоғини кучайтириш ёки қайта қуришни талаб қилмайди. Айрим ҳолларда жорий шўр ювишни тупроқда нам жамғариш учун ўтказиладиган сув бериш — яхоб ҳам ба- жаради. Су-ғорма деҳқончилик зонала- рида эксп-луатацион шўр ювиш кузқиш фаслида 3—4, айрим ерларда эса 6—8 минг м3/га умумий нормада, 6—8 кун оралатиб, 2—3 марта сув бериш йўли б-н ўтказилади. Атмосфера ёғинлари кўп (250 мм) ерларда профилактик шўр ювишни кузқиш даврида ўтказиш мақсадига мувофиқдир. Ёғинлар кам тушадиган минтақалар (Хоразм, Қора- қалпоғистон)да ерларни кузда (нояб.) 2—3 марта ва албатта экиш олдидан қўшимча (фев.—март) ювиш тавсия эти- лади. Кам шўрланган ва механик таркиби енгил тупроқларда фақат ба-ҳорги ювиш б-н чекланиш мумкин. Бундай сув айни вақтда яхоб вазифасини ҳам бажаради. Ад.: Мирзаев А., Суғориш ва зах қочириш мелиорацияси, Т., 1979; Осво- ение засоленных орошаемых почв и ох- рана почвенного покрова, М., 1980; На- копление и вымывание солей из острук- туренных почв, М., 1984. Обид Рамазонов, Қосимжон Раҳмонов. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling