O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕР ТУЗИШ, ер тузиш тартиби —
мамлакатда ерга бўлган муносабатларни тартибга солиш ва мукаммаллаштириш, ерни и.ч. воситаси сифатида муҳофаза қилиш ва ундан самарали фойдаланишга қаратилган давлат тадбирлари тизими. Ердан тўлиқ илмий асосланган тарз- да оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, деҳқончилик мадания-ти- ни ошириш ва ерларни муҳофаза қилиш мақсадларини кўзлайди. Е.т. лойиҳа қидирув, жой тафсилотини (съёмка) ва дала тадқиқоти ишларини ўз ичига ола- ди, уни ер тузувчи ташкилотлар амал- га оширади. Е.т. ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ташкил қилишга, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолашга, қулай экологик муҳитни вужудга келтиришга ва табиий ландшафт ларни яхшилашга, Е.т.нинг ҳудудий ва ички хўжалик Е.т. режаларини тузишга қаратилган тадбирлар тизимини ўз ичига олади. www.ziyouz.com кутубхонаси 66 Е.т.нинг иқтисодий (ерни асосий и.ч. воситаси сифатида ташкил этиш), ҳуқуқий (ердан фойдаланиш соҳасида давлат органлари карорларини амал- га оширишга каратилган давлат тад- бирлари тизими мажмуи); техникавий (лойиҳа қидирув, жой тафсилотини тас- вирлаш ва дала тадқиқоти каби техник ишларни амалга ошириш) масалалари мавжуд. Е.т. истиқболга мўлжалланган, лойиҳалаш олдидан, хўжаликлараро ҳамда ички хўжалик турларига бўлинади. Истиқболга мўлжалланган ва лойиҳалаш олдидан амалга ошириладиган Е.т.да ре- спублика ва минтақаларнинг ер-сув ре- сурсларидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш чизмалари; туманлар ва вилоятлар ер тизими чизмалари тайёрла- нади, тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳо-фаза қилиш б-н боғлиқ истиқбол ре- жалари ишлаб чиқилади. Хўжаликлараро Е.т.да жойнинг ўзида маъмурий бир- ликлар (қишлоқ, туман, шаҳар, вилоят) чегаралари белгиланади, ерларнинг жой- лашишидаги ноқулайликларни бартараф этган ҳолда ер эгалари, ердан фойдала- нувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар- нинг янги ер уча-сткаларини ташкил қилиш ва мавжуд ер участкаларини тар- тибга солиш лойиҳалари тузилади, ер му- носабатларига доир турли ҳужжатлар, иш лойиҳалари тузилади, ерларни баҳолаш тадбирлари ва б. ўтказилади. Ички хўжалик Е.т. турлиқ.х. корхо- налари, муассасалари ва ташкилотлари- нинг худудини ички хўжалик негизида белгилаб олиб, илмий асосланган алмаш- лаб экишни жорий қилиш, барча қ.х. ер- ларини (пичанзорлар, яйловлар, боғлар, токзорлар ва б.) жойлаштириш, тупроқ эрозиясига қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқиш, шунингдек, суғориладиган ерларни тўла реконструкциялашдан ибо- рат. Е.т. таркибида топография-геодезия, харитаграфия, тупроқ, агрокимё, гео- ботаника жиҳатидан, тарихий-маданий ва б. йўналишларда ҳам текширишлар олиб борилади. Е.т. жараёнида фойдала- нишни қулайлаштириш учун чегаралари турғун бўлган оптимал ўлчамдаги ихчам майдонлар ташкил этилади. Айни пайт- да қ.х. корхоналарининг ички Е.т. иш- лари суғориш шохобчалари ва зовурлар тармоғини қайта қуриш асосида тако- миллаштирилади: алмашлаб экиш жорий қилинади, ҳамма экин майдонлари ба- тафсил белгилаб қўйилади. Е.т. ишларини бажаришда ту- манлар ва хўжаликларнинг табиий, иқтисодий ва мелиоратив шароитла- ри: и.ч. ҳажми, хўжаликлар ва улар- нинг бўлинмаларидаги ихтисослашув, тармоқлар нисбати ва уларнинг ривож- ланиш кўрсат-кичлари, ишчи кучи ва и.ч. воситалари б-н таъминланганлик, аҳолининг жойлашув тизими, сув ресурс- лари, суғориш тармоқларининг ҳолати ва б. ҳисобга олинади. Е.т. бўйича белгиланган ҳамма тад- бирлар қ.х., сув хўжалиги ва турар жой қурилишига зарур капитал сарфлар ҳисоб-китоблари б-н асослаб берилади. Ад.: Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Т., 1998; Ер тузиш асослари, Т., 1998. Қосимжон Раҳмонов. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling