O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕР ТУЗИШ ЛОЙИҲАСИ - ер тузиш 
ишларини бажариш натижаларига асо-
сан ерга эгалик қилувчи хўжаликнинг 
амалда ва истиқболда ердан фойдаланиш 
даражасини аниқлаб берувчи ҳужжат. 
Е.т.л. 4 қисмдан: тушунтириш хати, 
ҳисоб жадваллари, лойиҳа чизмалари, 
хуқуқий хзокжатлар мажмуасидан ибо-
рат. Тушунтириш хатида Е.т. л .да ба-
жарилиши кўзда тутилган тадбирларни 
асослаш нуқтаи назари ва ер тузиш ман-
баи (объект)нинг табиий-иқтисодий ша-
роитлари баён этилади. Е.т.л.нинг ҳисоб 
қисми зарур жадвал ва лойиҳа ечимла-
ри бўйича ҳисоблаш қайдномаларидан 
иборат. Барча ҳисоб-китоб ишлари ўз 
навбатида тушунтириш хатида асослаб 
берилади. Лойиҳа чизмаларида қабул 
қилинган шартли белгиларга асосланган, 
лойиҳаланаётган жой тафсилотининг 


www.ziyouz.com кутубхонаси
67
амалдаги ва ис-тиқболдаги ҳолатлари 
кўрсатилади. Е.т.л. таркибига кирувчи 
ҳужжатлар тўпламида шу лойиҳани те-
гишли ташкилотлар ва муассасаларда 
кўриб чиқиш, тасдиқлаш, амалга оши-
риш тадбирлари, лойиҳани жойга кучи-
риш тўғрисидаги маълумотлар келтири-
лади.
Е.т.л. хўжаликлараро ва хўжаликда ер 
тузиш турларига бўлинади. Е.т.л. барча 
иштирокчи мутахассислар, лойиҳа таш-
килоти раҳбарияти ва буюртмачилар то-
монидан имзоланади. Тайёрланган Е.т.л. 
белгиланган тартибда куриб чиқилади ва 
тасдиқланади.
Е.т.л. мунтазам равишда муаллифлик 
назоратида бўлади. Е.т.л.ни амалга оши-
риш жараёнида айрим ўзгартиришлар ёки 
аникликлар киритилиши мумкин. Ҳар 
бир ҳолатда зарур ҳуқуқий ҳужжатлар 
расмийлаштирилади.
Е.т.л. натижаларига кўра, айрим тад-
бирларни ўз вақтида амалга ошириш 
учун бир босқичли иш лойиҳалари ҳам 
тузил ади.
Қосимжон Раҳмонов.
ЕР ТУЗИШ ХАРИТАСИ - ерга эга-
лик қилувчи хўжаликлар ҳудудидаги таф-
силотлар (суғориш ва йўл тармоқлари, 
аҳоли яшаш жойлари ва ҳ.к.) ва ер тур-
лари (ҳайдаладиган ерлар, боғлар, яй-
ловлар ва б.) горизонтал проекциясининг 
кичрайтирилган тасвири. Е.т.х. аэрофо-
тосуратлар асосида махсус фотография 
асбоблари ёрдамида жой тасвирининг 
тўла маълумотлари б-н тузилади. Айрим 
ҳолларда Е.т.х. дала ўлчов ишлари нати-
жасида тузилиши мумкин.
Е.т.х. 1:10000 ва 1:25000, баъзан 
1:5000, 1:50000 масштабларда тузила-
ди. Аҳоли яшайдиган жойлар, ер турла-
ри, экинзорлар ва б. ер участкаларининг 
Е.т.х.да тасвирлаш ер тузиш ишларида 
қўллаш учун тавсия қилинган шартли 
белгилар б-н ифодаланади. Е.т.х. ер ту-
зиш лойиҳаларининг чизма қисмини 
бажаришда, тупроқ, суғориш, ерлар-
ни баҳолаш ва ҳисоблаш хариталарини 
тузишда, махсус агротехник, агроки-
мёвий, гидротехник ва б. тадқиқотлар 
ўтказишда, шунингдек, хўжаликнинг ер-
дан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи дав-
лат далолатномасини изоҳловчи ҳужжат 
сифатида қабул қилинади. Е.т.х.ларининг 
кўпайтирилган нус-халари вилоят ва ту-
ман миқёсидаги ер тузиш, қ.х. харитала-
рини тайёрлашда асос қилиб олинади. 
Е.т.х. барча ер тузиш лойиҳаларининг 
таркибий қисмига киради.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling