O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕР ТАРКИБИ — давлат ер фон-
дининг халқ хўжалиги тармоқлари ўртасидаги тақсимоти, ер турлари- нинг нисбати, салмоғи ва майдон кўрсаткичлари бўйича маълумотлар йиғиндиси. Ўзбекистон Республикаси- нинг яхлит ер фонды қандай мақсадда фойдаланишига қараб қуйидагиларга бўлинади: қ.х. ерлари; аҳоли пунктлари ерлари (шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари); саноат, транс- порт, алоқа ва б.нинг ерлари; табиат- ни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар; ўрмон фонди ерлари, сув фонди ерлари, захи- ра ерлар. Қ.х. эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадларга атаб ажратилган ерлар қ.х.га мўлжалланган ерлар деб ҳисобланади. ЕР ТЕКИСЛАГИЧЛАР - ўзлаштириладиган ерларни ва экин экиладиган далаларни экин экиш ва суғориш учун қулай ҳолатга келтириб текислайдиган қ. ҳ. машиналари; узун рамали, чўмичли ва ағдаргичли хил- лари бор. Узун рамали Е. т. трактор- ларга тиркаб ишлатилади. Чўмичли Е. т. далаларни узил-кесил текислашда қўлланилади. Иш органи олди, усти ва туби очиқ чўмич ковшдан иборат. У ра- мага маҳкамланади. Чўмичнинг қуйи қисмига дўнгликларни кесувчи пичоқ ўрнатилган. Е. т.да чўмични маълум ба- ландликка ўрнатадиган механизм бор. Е. т. ҳаракатланганда чўмич 20 см гача бўлган дўнгликларни кесиб, пастқам жойларга суриб текислайди. Е. т. гидрав- лик механизм ва лазер нурлари б-н иш- лайдиган автоматик ростлаш механизм- лари б-н ростланади. Ағдаргичли Е. т. экин экиш олди- дан тупроққа ишлов бериш учун хизмат қилади; иш органи ҳаракат йўналишига нисбатан бир оз кия ўрнатилган бир ёки бир нечта ясси ёки ёйсимон ағдаргичлардан иборат. Булар 3 гуруҳга бўлинади: ер текислагич-мола, экин экиш олдидан тупроқни текислагич-ёйгич ва судратма (волокуша)ли Е. т. шоли экиш учун сув бостириладиган далалардаги но- текисликлар 3 см, эгатдан суғориладиган далаларда 5 см, сунъий ёмғирлатиб суғориладиган далаларда эса 10 см дан ошмаслиги лозим. Ағдаргичли Е. т.нинг қамров кенглиги 6—8 м. Ер текислагич- моланинг иш органи гидроцилиндр ер- дамида олд томонга қиялантирилганда тупроқ нотекисликларни кесади, орқага қиялантирилганда эса дала бетини бир оз зичлайди (молалайди). Текислагич- юмшаткич тишли тирма (борона) б-н қўшиб ишлатилади, у дала бетини 10 см чуқурликда юмашатиб, кетидан текислаб кетади. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling