O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕР ҚАЗИШ МАШИНАЛАРИ - 
тупроқ ва тоғ жинсларини қазиш, кесиш, 
ўпириш, майдалаш ва маълум масофага 
тўкиш учун мўлжалланган машиналар. 
Қурукликда ва сув остида ишлайдиган 
ҳамда гидравлик (сув отиб ишлайдиган) 
турлари бор. Қурукликда ишлайдиганла-
ри ер қазиш-ташиш машиналари ва экс-
каваторларга бўлинади. Ер қазиш-ташиш 
машиналарига скрепер, бульдозер, грей-
дер, автогрейдер, грейдер-элеватор ва 
б. киради. Бундай машиналар қазилган 
тупроқ ёки тоғ жинсини бир неча мет-
рдан 5 км гача масофага тўкиши мумкин. 
Экскаватор қурукликда ишлайдиган Е. қ. 
м.нинг энг кенг тарқалгани ҳисобланади. 
Сув остида ишлайдиган ва гидравлик Е. 
қ. м.га гидромонитор, землесослар, зем-
лесосли снарядлар ва б. киради. Е. қ. м. 
ер қазиш, тоғ жинсларини кесиш-ўпириш 
ишларини тўла механизациялаштиришга 
имкон беради. 
ЕР ҚИМИРЛАШ - қ. Зилзила. 
ЕР ҚУТБЛАРИНИНГ ҲАРАКАТИ 
-Ер географик қугбларининг ер сатҳида 
силжиши. Географик кенгликларни бир 
қанча пунктларда кўп йиллардан бери 
кузатиш натижасида уларнинг ўртача 
қийматидан 0», 3 гача ўзгариши сезил-
ган. Бирор пунктнинг кенглиги Дф га 
ортса, қарама-қарши меридианда шунча 
камаяди. Ерга Ой ва Қуёшнинг гравита-
цион таъсири туфайли Ер ўқи ўз вазия-
тини ўзгартиради, натижада ер қутблари 
силжийди. Ўртача вазиятга нисбатан 
қутбнинг ер сатҳида силжиши 15 м дан 
ортмайди; у соат мили йўналишига те-
скари йўналишда даврий равишда сил-
жийди.
Уни 12 ойлик, йиллик давр ва 14 ойлик 
Чандлер даврига ажратиш мумкин. Йил-
лик давр Ер атмосферасида ҳаво массаси-
нинг фасл сари қайта тақ-симланишига, 
сув массасининг крр ва муз тарзида ер-
нинг бир ярим шаридан иккинчисига 
ўтишига ва б. сабабларга боғлиқ. Чанд-
лер даври ернинг табиий тебранишига 
ва ички деформациясига боғлиқ. Буни 
биринчи марта назарий жиҳатдан 1790 
й.да Эйлер ту-шунтириб берган. Агар Ер 
мутлақ қаттиқ жисм бўлганда эди, унинг 
табиий тебраниши тахм. 10 ой бўларди. 
Аммо Ер пластик бўлиб, турли деформа-
цияларга мойил, шу сабабли унинг таби-
ий тебраниш даври тахм. 14 ойга тенг.
Е. қ. ҳ. 19-а. охирларида кашф ки-
линди. 1898 й.да Ер шарининг бир хил 
(ф=+39°08) кенгликлардаги олти пун-
ктида халқаро кенглик хизмати ст-ялари 
ташкил этилди (учтаси АҚШ да, учтаси 
Италия, Россия ва Японияда). Халқаро 
кенгликлар хизмати дастурига мувофиқ 
ишлаётган ст-ялар 40 га яқин, улар тур-
ли географик кенгликларда жойлаш-
ган. Улардан бири Китоб шаҳрида 1899 
й.дан бошлаб барча ст-яларнинг изчил 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling