O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕР ҲАРОРАТИ БИРЛИГИ – Ер
пўстининг ҳар хил чуқурликдаги ҳароратини Цельсий градуси бирлигида ўлчанадиган микдори. 100° изотерма- лар 2,2 км дан 6,2 км гача чуқурликда, 500° ли изотермалар 9 км дан 53 км гача чуқурликда намоён бўлиши аниқланган. Е.ҳ.б. асосан геотермии градиент б-н боғлиқ. Шим. ва Марказий Тяньшан- да т-ра градиенти 7—40°/км ни таш- кил қилади, ўртачаси 25°/км га тенг. Мас, Тяньшан тоғларидаги ботиқдарда бурғилаш б-н очилган Ер пўстидаги тог жинслари ҳароратини бевосита ўлчаш натижалари асосида 100° ва ундан ортиқ изотермалар харитаси тузилган. Исси- клик оқимининг зичлиги 16—134 Вт/ www.ziyouz.com кутубхонаси 74 м2 микдорда бўлиб, ўртачаси 55 Вт/ м2 га тенг. Чатқол-Қурама р-нида 30°/ км ва ундан ортиқ миқдорга эга. ЕР ҲУҚУҚИ — ҳуқуқнинг ер муно- сабатларини тартибга солувчи соҳаси. Ер муносабатлари ердан фойдаланиш, айрим турдаги ерларнинг ҳуқуқий тар- тиби, ер тузиш ва ҳ.к.ни ўз ичига олади. Фуқаролик ҳуқуқи нормалари Е.қ.нинг ўзагини ташкил этади. Е.ҳ.да, шунинг- дек, маъмурий ва экология ҳуқуқи нормалари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Е.ҳ.нинг норматив қуқуқий асосини ЎзР Конституцияси, Ер кодекси, Ер ка- дастри тўғрисидаги, «Қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунлар ташкил этади. ЎзР Конституциясига кўра, ер умум- миллий бойлик, у давлат муҳофазасида бўлиб, ердан оқилона фойдаланиш талаб этилади. Ерга эгалик қилиш Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига кўра, хусусий мулк, доимий ёки вақтинчалик фойдала- ниш, ижара, бир умрлик мерос қилиб қолдириладиган эгалик ҳуқуқи асосида амалга оширилади. Е.ҳ. маълум тизимга эга. Бу тизим умумий, алоҳида ва махсус қисмларга бўлиниб, улар бир қанча тартиботлардан иборат. Е.ҳ.нинг умумий қисми тарти- ботлари фан тармоғи ва қонунчиликнинг ривожланиши учун асос бўладиган энг муҳим ҳолатлар, қоидалар ёки тамой- илларни акс эттиради. У ерга нисбатан мулк ҳуқуқи, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ, давлат бошқаруви, ер тузиш ва ер кадастрини юритиш, ерни ҳуқуқий муҳофаза қилиш, ер қонунчилигини буз- ганлик учун жавобгарлик каби тартибот- ларни ўз ичига олади. Е.ҳ.нинг алоҳида қисмига қ.х.га мўлжалланган ерлар, аҳоли пункти ерлари, саноат, транспорт, мудофаа ерлари, алоҳида муқо-фаза эти- ладиган ҳудудлар ерлари, ўрмон фонди, сув фонди ерлари, захира ерлар тартибот- лари киради. Е.ҳ.нинг махсус қисм и да чет давлатлар Е.ҳ. тўғрисида маълумот берилиши мумкин. Муҳаммади Усмонов. ЕРБОДОМ, чуфa (Cyperus esculentus L.) — ҳилолдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтсимон ўсимлик; бир йиллик мойли экин. Ватани—Африка. Афри- када (Оқ Нил ҳавзасида) ёввойи ҳолда ўсади. Мисрда мил.ав. 3-асрдан бошлаб экиб келинган. Бўйи 50—100 см, бар- дисимон шаклда ўсади. Гуллари майда, икки жинсли, илдизпояларининг учи ту- ганаксимон, йўғонлашган. Намсевар ва иссиқсевар ўсимлик. Вегетацион даври 110—120 кун. Ўрта денгиз мамлакатлари, Испанияда, тропик ва Жан. Африкада, Ҳиндистон, Шим. Америка, қисман Ўрта Осиёда, Россияда (Волгабўйида) бир йиллик экин сифатида экилади. Тугана- гида 30— 35% крахмал, 15—20% шакар, 20—25% гача мой, 3—7% оқсил мавжуд. Ҳосилдорлиги қуритилмаган туганак бўйича 2—4 т/га. Е. туганагидан овқатга ишлатиладиган, қуриб қолмайдиган ёғ олинади; парфюмерия, тиббиёт ва тех- никада ҳам ишлатилади. Баргидан қоғоз ва арқон тайёрланади. Туганак мевалари- нинг мазаси бодомни эслатади. Дилором Ёрматова. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling