O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕРНИ ИҚТИСОДИЙ БАҲОЛАШ 
- қ.х.да асосий и.ч. воситаси бўлган ер-
нинг аниқ табиий-иқлим шароитларда-
ги қиёсий даромаддорлигини аниқлаш. 
Е.и.б. балл кўрсаткичлари бир ер май-
донининг иккинчи хил ер майдонидан 
қанчалик юқори еки паст сифатли экан-
лигини кўрсатади. Е.и.б.да қуйидаги 
ишларни амалга ошириш кўзда тутила-
ди: тайёргарлик ишлари, маълумотлар 
йиғиш, уларни қайта ишлаш ва тахлил 
қилиш; ер баҳолашни туманлар бўйича 
режалаштириш; тупроқни агрономик и.ч. 
бўйича гуруҳлаш; ўртача ҳосилдорликни 
ва харажатлар миқдорини ҳисоблаш 
(майдон бирлиги ҳисобида); баҳолаш 
шкаласини тузиш ва ернинг баҳолаш 
кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқиш; ер 
эгаликларида Е.и.б.ни ўтказиш; баҳолаш 
ҳужжатларини кўриб чиқиш, тасдиқлаш, 
тайёрлаш ва топшириш.
Е.и.б. қишлоқ хўжалиги корхоналари 
учун такрор и.ч. шароитларини тенглаш-
тиришнинг муҳим воситаларидан бири, 
хўжаликларда қ.х. ерларидан амалда фой-
даланиш даражасини аниқлашга, сифати 
ҳар хил бўлган ерлардаги хўжалик фао-
лияти натижаларини қиёслаш ва таҳлил 
этишга, улардан фойдаланишни яхши-
лаш ҳамда унумдорлигини кўтаришга 
қаратилган тад-бирларни асослашга 
имкон беради. Е.и.б. кадастр жиҳатидан 
баҳолашнинг охирги босқичи бўлиб, ун-
гача ўтказиладиган барча тадбирларга 
— ердан фойдаланишнинг давлат қайди, 
миқдорий ер ҳисоби ва тупроқ бонити-
ровкасига асосланади (қ. Ер кадастри).
Е.и.б. 2 йўналишда олиб борила-
ди: умумий баҳолаш (қ.х.даги ер тур-
лари бўйича) ва хусусий баҳолаш (ай-
рим экинларни етиштириш самара-
дорлиги бўйича). Умумий баҳолашда 
маҳсулдорлик (ялпи маҳсулот қиймати, 
сўм/га), харажатларнинг қопланиши (ха-
ражат бирлигига, мас, 100 сўмга тўғри 
келадиган маҳсулот қиймати) ва диффе-
ренциал даромад (сифати яхши ва қулай 
жойлашган ерлардан олинган қўшимча 
соф даромад, сўм/га) ҳисобга олинади. 
Хусусий баҳолашда ҳосилдорлик (ц/


www.ziyouz.com кутубхонаси
82
га), харажатларнинг қопланиши (сўм) ва 
дифференциал даромад (сўм/га) эътибор-
га олинади.
Е.и.б.да қ.х. экинлари ва боғларнинг 
ҳосилдорлиги, 
табиий 
ем-хашак 
майдонларининг 
маҳсулдорлиги, 
деҳқончиликдаги 
ялпи 
маҳсулот 
қиймати, ер баҳоланаётан ҳудуддаги 
хўжаликларнинг кўп йиллик ўртача 
кўрсаткичлари 
бўйича 
ҳисобланган 
маҳсулот и.ч. харажатлари баҳоланаётган 
гуруҳлар 
бўйича 
базис 
баҳо 
кўрсаткичларини ҳисоблаш учун асо-
сий маълумотлар бўлиб хизмат қилади. 
Ўзбекистонда хусусий баҳолаш ғалла 
ҳамда маккажўхори (дон учун) ҳиссаси 
кўрсатилган 
ҳрлда 
пахта-ғалла-беда 
мажмуидаги экинлар бўйича, айрим 
минтақалар учун эса шоли, тамаки, ка-
ноп ва сабзавот бўйича ўтказилади. 
Ҳисобланган базис баҳолари асосида 
жадвал — тупроқ гуруҳлари бўйича ер 
баҳолари жад-вали тузилади. Бундай 
баҳолашда энг юқори иқтисодий самара 
(ялпи маҳсулот, харажатларни қоплаш 
ва дифференциал даромад) қадимдан 
суғориб келинадиган, жуда маданийлаш-
ган ерларга тўғри келади.
Ўзбекистон Республикасида қ.х.га 
мўлжалланган 
ерларнинг 
сифат, 
иқтисодий ва қиймат бахрсини аниқлаш 
банклардан ипотека қарзлари беришда, 
хусусий турар жойлар қуриш учун ер аж-
ратиб бериш ва деҳқон хўжаликларига 
меъёрий ортиқча ер ажратиб беришда, ер 
солиғи ставкалари миқдорини аниқлаш, 
кимошди савдолари орқали ер участка-
ларини сотиш ва қонунчиликда кўзда 
тутилган бошқа ҳолларда шу ер участ-
касининг дастлабки баҳосини белгилаш 
учун қўлланилади. Е.и.б.да тупроқ бо-
нитировкаси, асосий экинларнинг меъё-
рий ҳосилдорлиги, ялпи маҳсулот ва соф 
даромад (фойда) кўрсаткичи мезон бўлиб 
хизмат қилади.
Ад.: Қурбонов Э. Қ. ва б., Ер када-
стри асослари, Т., 1999; Толипов Ғ. А., 
Ғуломов Ҳ. Ғ. ва б., Ўзбекистон Респу-
бликаси Ер кадастри, Т., 1994.
Қосимжон Раҳмонов.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling