O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 0.87 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi
ЕРДАН
ФОЙДАЛАНИШ ТАҲЛИЛИ — ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчиларнинг фаоли- ятини баҳолашда қ.х.да асосий и.ч. во- ситаси бўлган ердан фойдаланиш сама- радорлигини ўрганиш. Е.ф.т. қишлоқ хўжалиги ерлари майдони ва таркибий ўзгаришлар, ҳудудни ташкил этиш ва алмашлаб экишии ўзлаштириш ҳолати, ер сифатини яхшилаш режасининг бажа- рилиши, хўжаликда ердан фойдаланиш самарадорлиги; ўзлаштириладиган ерлар микдори ва капитал харажатлар; ердан фойдаланиш даражасига таъсир этувчи омиллар (тупроқнинг табиий унумдор- лиги, жойнинг иклим шароитлари, сув ресуреларининг микдори ва б.) синга- ри масалаларни ўз ичига олади. Е.ф.т.да хўжалик ер кадастри китоби, стати- стик ҳисоботлар, йиллик ҳисоботлар, участкалар бўйича майдон ҳисоблаш қайдномалари, ердан фойдаланиш тарҳи (чизмада) ва бухгалтерия ҳисобот мате- риаллари асосий манбалар ҳисобланади. Ер сифат ўзгаришларини тахлил қилиш ва ердан фойдаланиш даражасини аниқлаш учун: а) жами ер майдонида қ.х. ерларининг умумий салмоғи; б) умумий ҳайдаладиган ер майдонида суғориладиган ёр- лар салмоғи; в) ҳайдалма ерлардан экин экиб фойдаланиш даражаси; г) ҳайдалма ерларнинг шудгорлик даража- си кўрсаткичлари ўрганилади. Е.ф.т. материаллари ер тузиш лойи- ҳасини ишлаб чиқишда асосий манба бўлиб хизмат килади. Бунда тахлил ло- йиҳада қамраб олинган барча майдон бўйича ўтказилади (хўжалик, бир гуруҳ хўжаликлар, туман, вилоят, мамлакат). Ердан фойдаланишни микдор жиҳатидан баҳоловчи махсус қайднома (ҳисобот) маъмурий бирликлар доира- сида ҳар йили 1 янв.гача бўлган маълу- мот асосида ҳамда 5 йилда бир марта умумлаштириб тузилади. Қ.х.нинг са- марадорлигига таъсир этувчи табиий ва ижтимоий омилларни эътиборга олган ҳолда тупроқ бонитировкаси ёки ернинг иқтисодий баҳосини билмай туриб (қ. Ерни иқтисодий баҳолаш) ердан фойда- ланиш даражасини тўғри аниқлаш мум- кин эмас. Хўжаликларда Е.ф.т. бирик- тирилган ерларнинг сифатини (табиий унумдорлигини) ҳисобга олиш (ернинг иқтисодий баҳоси бўлса янада мақбул) катта аҳамиятга эга. Бунда хўжаликдаги ўртача тупроқ бали (Bi)ra нисбатан 1 га (100 га) учун Ернинг табиий унум- дорлигидан тўла ва тўғри фойдаланиш www.ziyouz.com кутубхонаси 77 самарадорлик омилларидан бири. Ер- дан фойдаланиш даражасининг асосий кўрсаткичларидан бири бўлган маҳсулот таннархини ернинг сифати асосида тах- лил қилишда (энг арзон таннарх эталон қилиб олинади) қуйидаги формуладан фойдаланилади: С=С,-Ц(Б-Б,), бунда, С, — кўрилаётган хўжаликда 1 ц маҳсулот таннархи (ц/сўм); Ц — эта- лон учун олинган хўжаликда 1 баллга тўғри келадиган нарх (сўм); Б — эталон учун олинган хўжалик бали (балл); Б, — кўрилаётган хўжалик ер бали. Қосимжон Раҳмонов. ЕРЕВАН (1936 й.гача Эривань) — Арманистон Республикаси пойтахти. Ар- манистоннинг маъмурий, маданий ва ил- мий маркази. Арарат текислигининг шим. чеккасида, Раздан дарёси (Аракенинг чап ирмоғи) бўйида. Иқлими кескин конти- нентал. Ёзи қуруқ ва иссиқ, қиши қисқа, совуқ. Авг.нинг ўртача т-раси 24,8°, янв. ники —4,2°. Йилига 320—350 мм ёғин ёғади. Аҳолиси 1249 минг киши (1995). Археологик қазишларда топилган мих- хатли тош бўлагидан маълум бўлишича, Урарту подшоси Аргишти I мил. ав. 782 й.да Эребуни қалъасини қурдирган (шаҳар номи ҳам шундан). Ўша қалъа ёнида ҳоз. Е. вужудга келган. 13-а. ўрталаридан сиёсий ва иқтисодий мавқеи орта борган. 1604 й. Е.ни Эрон шоҳи Аб- бос I қўшинлари эгаллаганидан кейин шаҳар Ереван хонлигининг марказига айланди. 17-а.да Е. йирик карвон савдоси ва ҳунармандчилик марказларидан бири. Россия-Эрон уруши (1826— 28)дан сўнг Е.ни 1827 й. 1 окт.да рус қўшинлари эгал- лади ва Туркманчой шартномаси (1828) га биноан Е. Россияга ўтди. 1828—40 й.ларда Е. Арманистон вилояти марка- зи, сўнг уезд шаҳри, 1849 й.дан Эривань губерняси маркази. Е.нинг Александро- поль (ҳоз. Гюмри) т. й. орқали Тбилиси (1902) ва Жульфа (1908) б-н боғланиши шаҳарнинг иқтисодий жиҳатдан ривож- ланишига олиб келди. Е.да 1920 й. 29 ноябрда шўролар ҳокимияти ўрнатилди. 1921 й. 2 апр.да Е. Арманистон ССР пойтахти деб эъ- лон қилинди. 1991 й. авг.да советлар ҳокимияти барҳам топгач, ўша йилнинг 24 сент.дан Е. мустақил Арманистоннинг пойтахти бўлди. Е. — Арманистоннинг муҳим саноат маркази. Машинасозлик, кимё ва нефть кимёси, озиқ-овқат, енгил саноат, маши- насозлик (электроника саноати ва б.), кимё ва нефть кимёси (пластмасса, кимё- вий тола ва реактивлар, шина ва б.) сано- атлари тараққий этган. Синтетик каучук к-ти, «Поливинилацетат», «Пластик», лак-бўёқ з-длари, фармацевтика корхо- наси, иссиқлик электр ст-яси мавжуд. Асосий озиқ-овқат саноати корхоналари — вино, гўшт, ёғ-мой, экспериментал та- маки к-тлари, коньяк, шампань винолари, консерва з-длари, енгил саноат корхона- лари — ипак ва камволь к-тлари, мовут, трикотаж, ип, қўлқоп, тикувчилик, гилам, кўн пойабзал ф-калари, курилиш матери- аллари корхоналари мавжуд. Алюминий ишлаб чиқарилади. Е. — Арманистон- нинг мухим транспорт тугуни. Тбилиси, Боку ва Севан б-н т. й. линиялари орқали боғланган. Автомобиль йўллари тугуни. 2 аэропорт, метрополитен (1981 й.дан), телемарказ (1956 й.дан) бор. Арманистон Республикаси Фанлар академияси (1943 й.дан), 11 олий ўқув юрти (Ереван университети, политех- ника, тиббиёт, зоотехния-ветеринария ин-тлари, консерватория ва б.), «Ма- тенадаран» қад. қўлёзмалар ин-ти, 13 те- атр (шу жумладан опера ва балет театри, мусиқали комедия театри, филармония, консерватория), 21 музей (шу жумладан Арманистон тарихи музейи, Картиналар галереяси, Болалар картина галереяси, Театр музейи), Ҳукумат уйи (1955) бор. Ад.: Акопян Т. X., История Еревана (1801-1879 гг.), Ереван, 1959. Download 0.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling