O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 0.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/85
Sana28.12.2022
Hajmi0.87 Mb.
#1017774
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   85
Bog'liq
O\'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - Ye harfi

ЕР ФИЗИКАСИ, геофизика -Ер
унинг ички тузилиши, физик хоссалари 
ва «қаттиқ» қобиқларида содир бўлувчи 
физик жараёнлар, шунингдек, гидрос-
фера ва атмосфера тўғрисидаги фанлар 
мажмуи.
Е. ф. ўрганилаётган физик майдон 
ва тадқиқотлар характерига қараб, ер 
магнетизми, гравиметрия, сейсмология, 
геотермика, атмосфера физикаси, денгиз 
физикаси, разведка, саноат геофизикаси 
ва б. бўлимларга бўлинади (қ. Геофизика, 
Ер).
ЕР ФОНДИ — мамлакатнинг жами 
ер ресурслари майдони. Е.ф. ерлардан 
фойдаланишнинг белгиланган асосий 
мақсадга кўра қуйидаги тоифаларга 
бўлинади: 1) қ.х.га мўлжалланган ерлар 
— суғориладиган ва суғорилмайдиган 
(лалмикор) ерлар, ҳайдаладиган ерлар, 
пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик ме-
вали (мевасиз) дарахтзорлар ва токзор-
лар ва б. экинлар б-н банд ерлар ва б.; 2) 
аҳоли пунктлари (шаҳарлар, шаҳарчалар 
ва қишлоқ аҳоли пункти) ерлари — 
шаҳарлар ва шаҳарчалар, шунингдек, 
қишлоқ аҳоли пунктлари чегараси доира-
сидаги ерлар; 3) саноат, транспорт, алоқа, 
мудофаа ва б. мақсадларга мўлжалланган 
ерлар — кўрсатилган мақсадларга фой-
даланиш учун юридик шахсларга бе-
рилган ерлар; 4) табиатни муҳофаза 
қилиш, соғломлаштириш, рекреация 
мақсадларига мўлжалланган ерлар — 
алоҳида муҳофаза этиладиган табиий 
худудлар эгаллаган, табиий даволаш 
омилларига эга бўлган ерлар, шунинг-
дек, ом-мавий дам олиш ва туризм учун 
фойдаланиладиган ерлар; 5) тарихий-
маданий аҳамиятга молик ерлар — та-
рихий-маданий ёдгорликлар жойлашган 
ерлар; 6) ўрмон фонди ерлари — ўрмон 
б-н қопланган, шунингдек, ўрмон б-н 
қопланмаган бўлса ҳам, ўрмон хўжалиги 
эҳтиёжлари ўчун берилган ерлар; 7) сув 
фонди ерлари — сув объектлари, сув 
хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар ва 
сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб 
ажратилган минтақадаги ерлар; 8) захира 
ерлар — юқорида номланган Е.ф. тоифа-
ларига ажратилмаган, маълум ижтимоий, 
иқтисодий ва экологик сабабларга кура 
халқ хўжалиги мақсадларида фойдала-
ниш имкониятлари бўлмаган ерлар.
Е.ф. тўғрисидаги маълумотлар ҳар 
хўжалик йилнинг 1-янв.га нисбатан ту-
зилади. Е.ф. маълумотлари хўжалик, 
туман, вилоят ва мамлакат миқёсида бе-
рилади (жадвалга қ.). Бунда Е.ф. тарки-
бидаги ер турларининг майдон ва сифат 
ўзгаришлари ўз аксини топади.
Ўзбекистонда Е.ф.нинг асосий қисми 
(62% га яқини) қ.х. ер турлари тоифала-
рига мансуб, қолган қисми фу-қаролар 
ерлари — томорқа (1%), ўрмон ва 
тўқайзорлар (3,2%) ва қ.х.да фойдала-
нилмайдиган ерлардан (34,2%) иборат. 
Шундан суғориладиган ерлар жами ер 
ресурсларининг 9,6% ташкил этишига 
қарамай республика қ.х.да етиштирила-
диган ялпи маҳсулотнинг 90% шу ерлар-
дан олинади (Ўзбекистон Республикаси 
Е.ф.нинг тоифалар бўйича тақсимоти 
445-б.даги жадвалда берилган).
Ад.: Ер муносабатларини тартибга со-
лишга доир қонун ва меъёрий ҳужжатлар 
тўплами [I қисм], Т., 2000.
Қосимжон Раҳмонов.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling