O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕФРАКТОМЕТРИЯ
РЕФОРМАЦИЯ (лот. reformatio
ўзгартириш, ислоҳ қилиш) — 16-а.да Ғарбий ва Марказий Европада тарқалган ижтимоий ҳаракат. Асосан, заминдор- ларга қарши характерда бўлиб, като- лик черкови (заминдорларнинг асосий ғоявий таянчи)га қарши кураш ту сини олди. 1517 й. Германия да М. Лютер- нинг католик черковига қарши чиқиши б-н бошланган. Р. мафкурачилари като- лик черкови, унинг иерархияси ва уму- ман рухрнийларнинг зарурлиги амалда инкор қилинган ғояларни илгари сурди- лар; католикларнинг Муқаддас ривояти рад қилинди, черковнинг ер бойликлари ва б.га бўлган ҳуқуклари инкор этилди. Р.нинг асосий оқимлари: бюргер оқими (Лютер, Ж. Кальвин, У. Цвингли); като- лик черковини йўқотиш талабини тен- глик урнатиш учун кураш б-н боғлаган халқ оқими (Т. Мюнцер, анабаптистлар); уз ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва чер- ковга тегишли ерларни тортиб олишга интилган, дунёвий ҳокимият манфаатла- рини ифодаловчи қиролкнязлик оқими. Р.нинг ғоявий байроғи остида 1524—26 й.ларда Германияда Деҳқонлар уруши, Нидерландия ва Англия инқилоблари бўлиб утди. Р. протестантизмта асос солди (Р. тор маънода — протестантизм руҳида диний ислоҳотлар утказиш). РЕФОРМИЗМ — капитализм до- ирасида реформа (ислоҳот)лар утказиш ёрдамида социализмга утиш учун асос яратишга интилувчи сиёсий оқим. 19-а. нинг сўнгги чорагида вужудга келган (Э. Бернштейн, Г. Фольмар, А. Мильеран ва б.). Социалдемократа к партиялар ораси- да тарқалган. Окт. тўнтариши ва 1-жаҳон урушидан кейин сиёсий оқимга айланиб, демократик социализм тамойилларини эълон қилган, коммунистик партияларга қарши турган. РЕФРАКТОМЕТРИЯ (лот. refractus синган ва ...метрия) — оптик техни- ка бўлими. Қаттиқ, суюқва газсимон моддалар ёруғлик спектрининг турли соҳаларидаги синдириш кўрсаткичини ўлчаш асосида уларнинг физик-кимёвий хоссаларини тадқиқ қилиш усуллари б-н шуғулланади. Р. миқдорий кимёвий анализ усулларининг энг қулай усули ҳисобланиб, кам миқдордаги (0,001 г) моддани катта аниқликда (0,001%) тез анализ қилишга имкон беради. Кимёда мураккаб органик бирикма- ларнинг тузилишини аниқлашда фойда- ланилади. Р. шахталардаги хавони анализ қилишда, айниқса, метаннинг (портлай- диган газларнинг) концентрациясини билишда муҳимдир. Р. геологияда ми- www.ziyouz.com кутубхонаси 180 нераллар концентрациясини, озиқ-овқат саноатида маҳсулотларнинг сифатини, қ. х. маҳсулотларининг пишиб етилган- лик даражасини аниқлашда, тиббиётда эса меъда шираси ва б. анализида, тех- никада турла технологик жараёнлар- ни бошқариш ҳамда автоматик назорат қилишда кўлланилади. Ёруғликнинг син- дириш кўрсаткичини аниқлаш рефракто- метрлар ёки махсус интерферометрлар ёрдамида бажарилади. Ад:. Иоффе Б. В., Рефрактометриче- ские методы химии, 2 изд., Л., 1974. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling