O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕЦЕПТОРЛАР
РЕФРИЖЕРАТОР (лот. refrigero
— совитаман) — тез бузиладиган маҳсулотлар (гўшт, сут, мевалар ва б.) ташиладиган транспорт воситаси. Mac, P.кема, Р.автомобиль, Р.поезд ва б.да со- витиш қурилмалари бўлади. Р.нинг ичи ва сирти дюралюминий листлар ёки рухланган темир б-н крпланади. Изо- ляция материали сифатида пенопласт ва алюминий зар қоғози (орасида ҳаво қатлами қолдирган ҳолда) ишлатилади. Р.нинг компрессион совитиш машинаси мустақил карбюраторли ичкл ёнув дви- гателидан ишлайди. Р.даги ҳаво траси +9 дан — 18°гача бўлади. РЕХТА (форс. — сочилган, қуйилган) — Ўрта аср Шарқ маданиятида юзага келган адабиймусиқий жанр. Дастлаб икки (Мас, форсурду ёки арабтурк) тил- да битилган шеър, кейинчалик ўзига хос вокал мусиқа шакли сифатида ривож топган. Р. асосан енгил (уфар каби) усул- ларга богланиб, сархона, миёнхона ва бозгўй каби таркибий қисмлардан таш- кил топган, форсча матнга қўшиладиган араб, ҳинд ёки туркча шеърлар б-н ай- тилган. Кавкабий, Дарвишали Чангий, Ноиний, Даври Суфроча Карамий ва б. мусиқий рисолаларида таъкидлаганидек, Р. 16-а.га келиб Мовароуннаҳр, Хуросон ва Ҳиндистонда кенг тарқалган. РЕЦЕПТ (лот. recipio — қабул қилаяпман, олаяпман) — врачнинг до- рихонага маълум шакддаги ёзма муро- жаати, унда дорини тайёрлаш ва бериш, шунингдек, ундан қандай фойдаланиш ҳақидаги кўрсатмалар бўлади. Р. сиёҳ б-н ёзилиши шарт. Унда беморнинг исм- шарифи, ёши кўрсатилиб, ташкилот ва врачнинг муҳри бўлиши лозим. Р. юри- дик ҳужжат бўлиб, дориларнинг тўғри тайёрланганлиги, муддати ва б.ни текши- риш имконини беради. РЕЦЕПТОРЛАР (лот. receptor — қабул қилувчи) — ташқаридан (эксте- роцепторлар) ёки организмнинг ички муҳитидан (интероцепторлар) таъсирот- ни қабул қилиб ва уни нерв импульсла- рига айлантириб, марказий нерв систе- масига ўтказиб берадиган сезувчи нерв толалари учлари ёки махсус ҳужайралар. Экстероцепторлар одам ёки ҳайвон танасининг ташқи юзасида жойлашган бўлиб, ташқи муҳит таъсиротлари (Мас, ёруғлик, товуш тўлқинлари ва б.)ни, мо- номодал Р. фақат бир хил (Мас, механик таъсир ёки ёруғликни), полимодал Р. эса ҳар хил (Мас, кимёвий ва механик) таъси- ротни бир вақтда қабул қилади. Шунинг- дек, интерорецепторлар, бирламчи Р. ва иккиламчи Р. бор. Бирламчи Р.нинг ташқи таъсирни қабул қилувчи негизи сенсор (сезувчи) нейронда бўлиб, у таъсиротдан бевосита (биринчи) қўзғалади. Иккилам- чи Р.да эса таъсирловчи б-н сенсор ней- рон оралиғида ташқи таъсирот энергия- сини нерв импульсларига ўзгартирувчи қўшимча махсус ҳужайралар мавжуд. Р. таъсирланишидан ҳужайра мембранаси- да биоэлектр потенциаллари рецептор потенциалларига ўзгаради. Бунда рецеп- тор ҳужайра ритмик импульсларни бе- восита ҳосил қилади ёки уларни бошқа нейронда синапслар воситасида пайдо бўлишига олиб келади. Таъсиротнинг узоқ давом этиши туфайли Р.дан бошла- нувчи нерв толасида импульслар частота- си камайиб кетади, натижада физиологик адаптация вужудга келади. Ҳар хил Р. функцияси (Мас, вестибуляр аппаратдаги ва бошқа Р.) ўзаро боғлиқ. Улар фаолияти- ни марказий нерв системаси бошқаради. Р. функцияси биоэлектр потенциаллари- ни бевосита Р.дан ёки у б-н боғлиқ нерв толасидан, шунингдек, Р. қўзғалишидан www.ziyouz.com кутубхонаси 183 ҳосил бўлган рефлектор реакцияларни қайд этиш йўли б-н ўрганилади. Фармакологик (ҳужайравий ёки тўқима) Р. эффектор ҳужайра мембрана- сида жойлашган. Булар нерв ва эндокрин системанинг бошқарувчи ҳамда ишга ту- ширувчи сигналларини, кўпгина фарма- кологик препаратларнинг шу ҳужайрага танлаб таъсир этишини кабул қилади, кўрсатилган таъсирни унинг ўзига хос биокимёвий ёки физиологик реакцияга ўзгартиради. Нерв системасининг фарма- кологик Р. воситасида юз берадиган иши фанда яхши ўрганилган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling