O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕЧИТАТИВ (итал. recitare — овоз
чиқариб ўқимоқ) — оддий ёки бадиий нутк, интонациясн ва ритмикасини ифо- далашга асосланган вокал мусиқа тури. Одатда, Р. матн тузилишини акс эттириб тугал мусиқа шаклини ташкил этмайди. Унинг келиб чиқиши халқмусиқий эпик жанрлари (достон, қиссахонлик каби) б-н боғлиқ. Композиторлик ижодиётида Р. аввало опера жанрида кенг қўлланилади. Унинг имкониятлари, шунингдек, канта- та, оратория, романс ва б. жанрларда ўз аксини топган. Ўзбек мусиқа меросининг достон, катта ашула, рамазон, зикр, мар- сия каби жанрларида Р. унсурлари усту- вор ўрин тутади. Ўзбек композиторлари яратган мусиқали драма, опера ва б. асар- ларнинг етук намуналарида достон, катта ашула каби жанрларга хос Р. хусусиятлар ҳам учрайди. РЕШЕТОВ Виктор Васильевич (1910.10.3 — Тошкент — 1979.3.3) — тилшуностуркийшунос. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1964), фи- лол. фанлари д-ри (1952), проф. (1953), СССР Педагогика ФА акад. (1959). Тош- кент давлат ун-ти педагогика ф-тининг www.ziyouz.com кутубхонаси 184 тил ва адабиёт бўлимини тугатган (1931). Шу унтнинг ишчилар ф-тида ўқитувчи (1929—33), Ўзбекистон ХКС қузуридаги Фанлар комитета Тил ва адабиёт ин-тида, сўнгра Ўзбекистон ФА Тил ва адабиё- ти ин-тида кичик, катта илмий ходим, илмий котиб, директор ўринбосари ва директор (1934—55), РФ Таълим ака- демиясининг Миллий мактаблар ин-ти директори (1960—63), Республика рус тили ва адабиёти педагогика ин-ти рек- тори (1963—79). Илмий ишлари туркий тиллар, асосан, ўзбек тили ва унинг фо- нетикаси, грамматикаси, диалектологи- яси, ўзбек ва рус тилларини ўқитиш ме- тодикаси ва б. масалаларга бағишланган. Р. республика олий ва ўрта мактаблари учун кўплаб ўзбек тили дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратган. Ас: Ўзбек тили грамматикаси. lбўлим, Т.— Самарқанд, 1934; Қисқача ўзбекчарусча луғат, Т., 1936; Фонетика. Ўзбек тили фонетикасига доир баъзи масалалар, Т., 1953; Узбекский язык. ч. 1 (Введение. Фонетика), Т., 1959; Ўзбек диалектологияси (ҳамкорликда), Т. 1962, 1978. РЕШТ — Эрондаги шаҳар. Гилон остонининг маъмурий маркази. Аҳолиси 418 минг кишидан зиёд (1990-й.лар охи- ри). Автомобиль йўллари орқали Теҳрон ш. ва Каспий денгизи соҳилидаги рнлар б-н боғланган. Ипакчилик маркази (14-а. дан). Тўқимачилик, озиқ-овқат (жумла- дан, тамаки, чой), ёғочсозлик, электро- техника, ойнашиша саноати корхонала- ри бор. Ҳунармандчилик (металл, ёғоч ўймакорлиги, бадиий каштачилик) ри- вожланган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling