O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕЭКСПОРТ (ре... ва лот. exporto
— чиқараман) — илгари мамлакатга чет элдан келтирилган товарлар (асосан, хом ашё)ни ишлов бермай ёки қисман ишлов берган ҳолда четга чиқариш. Халқаро савдода қўлланилади. Кўпинча пах- та толаси, жун, тери, каучук, нефть ва бошқалар Р. қилинади. РЕЯ — Сатурн сайёрасининг йўлдоши. Диаметри 1530 км. Сайёра марказидан уртача узоклиги 527 минг км; сидерик айланиш даври 4 сутка 12 соат 16 мин. Р.ни 1672 й.да француз астроно- ми Ж. Кассини кашф этган. Юзаси кра- терлардан иборат, лекин геологик фаол эмас. РЖАНКАЛАР, мошаклар (Cha- radriidae) — балчиқчисимонлар тур- кумига мансуб қушлар оиласи. 160 тури, Ўзбекистонда 47 тури, 22 уруги (лойхўраклар, якантовуқлар, моша- клар, бигизтумшуклар, қизилоёклар, торғоқлар, балчиқчилар ва б.) бор. 2—4 та тухум босади. Айрим турлари спорт ови объекти. 9 тури Халқаро Қизил ки- тобга киритилган. РИБАКОВ Аркадий Андреевич (1897.23.2, Белоруссия, Полоцк уезди — 1991.20.6, Тошкент) — мевашунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1958), қ.ҳ. фанла- ри д-ри (1950), проф. (1951). Тимирязев номидаги Москва қ.х. академиясини ту- гатган (1923). Белоруссияда (1923—31) ишлаган. 1931—45 й. ларда Ўзбекистон боғдорчилик сзлари трести («Узсад- совхозтрест») планлаштириш булими бошлиғи ва бош агроном, 1945— 51 й.ларда Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик и.т. ин-тида бўлим мудири ва илмий ишлар бўйича директор муовини. 1951—82 й.ларда Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-тининг мевачилик ва узумчилик кафедраси муди- ри бўлган. Илмий ишлари Ўзбекистонда боғдорчилик ва токчилик, уларни ривож- лантиришнинг амалий ва назарий маса- лаларига бағишланган. Ас: Промышленное плодоводство УзССР, Т., 1954; Биологические основы культуры плодовоягодных растений, Т., 1956; Ўзбекистон мевачилиги (Дарслик), Т., 1967 (ҳамкорликда). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling