O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РЕФРАКЦИЯ (лот. refractus — син-
ган) — ёруғлик нури ёки электромагнит тўлқинлари атмосферанинг турли катлам- лари (зичлиги, траси, намлиги, босими, синдириш кўрсаткичи ва б. хусусиятлари турлича бўлган қатламлари)дан ўтишида уларнинг эгилиш ҳодисаси. Ёруғлик ат- мосферанинг ҳар хил қатламларидан си- ниб ўтиб, эгри чизиқ бўйича тарқалади. Шу сабабли, кузатувчи объектни унинг ҳақиқий ўрни йўналишида эмас, балки кузатиш нуқтасида визирлаш (қараш) ну- рига уринма чизиқ бўйича кўради. Р. вер- тикал ва горизонтал хилларга бўлинади. Вертикал Р. — кузатиш нуқтасида визир- лаш нурига уринма чизик, б-н кузатиш нуқтасини туташтирувчи тўғри чизиқ орасидаги вертикал бурчак. Вертикал Р. ёруғлик нури ер атмосфераси чегара- сидан ўтса, геодезик Р. (ер Р.си), космик жисмлардан чикаётган нур бутун ер ат- мосфераси катламларидан ўтиб келса, астрономик Р. дейилади. www.ziyouz.com кутубхонаси 181 Горизонтал Р. кузатиш нуқтасида визирлаш нурига уринма чизиқ б-н ку- затиш жисмига тўғри чизиқ йўналиши орасидаги горизонтал бурчак. Гори- зонтал Р. визирлаш нури ўтадиган ҳаво қатламларининг зичлиги ва намлигининг ҳар хил бўлиши оқибатида келиб чиқади. Горизонтал Р. қиймати планли геодезик тармокларда секунднинг ўнларча улу- шидан, токи бир секундгача (ноқулай шароитларда) қийматни ташкил қилиши мумкин. Аниқ ўлчашларда горизонтал Р. таъсирини камайтириш мақсадида ўлчашлар ҳар хил вақт ва шароитларда кўп марта такроран бажарилади. Гори- зонтал бурчакларни улчащда визирлаш нури бино ва иншоотлардан узоқрокдан ўтишини таъминлаш горизонтал Р. таъ- сирини камайтиришга имкон беради. Астрономик Р.да ёритқичдан келаёт- ган нур бутун атмосфера қалинлигидан ўтади. Бунда ҳавонинг зичлиги ва у б-н бирга синдириш кўрсаткичи борган сари ортиб боради. Нур траектория- си қавариқлиги зенит томонга қараган бўлиб, унга ўтказилган AS’ уринма чизиқ ёритқичнинг ҳақиқий ўрнини кўрсатувчи AS чизиққа нисбатан юқорирокдан ўтади. Ҳақиқий z ва Р. туфайли ўзгарган i зенит масофалар айирмаси Р. бурчаги г дейилади. Р. зенитда нолга тенг бўлиб, зенит масофа ошиши б-н ортиб боради (расмга қ.). Ёруғлик Р.си кенг маънода ёруғликнинг синишидир; бунда муҳит синдириш кўрсаткичи ўзгариши б-н муҳитдан ўтаётган ёруғлик нурининг йўналиши ҳам ўзгаради. Кўпинча, оптик нурланишнинг синдириш кўрсаткичи нуқтадан нуқтага равон ўзгарадиган муҳитдан ўтаётган ҳолларда «ёруғлик Р.си» термини, икки бир жинсли, лекин турли синдириш кўрсаткичига эга бўлган муҳитлар чегарасидан ўтаётган нурнинг йўналиши кескин ўзгарган ҳолларда «си- ниш» термини ишлатилади. Оптиканинг бир қатор бўлимларида «Р.» термини қўлланилади. Буларга атмосфера опти- каси, кўзойнак оптикаси, кўз оптикаси ва б. киради. Кўз Р.си — кўзнинг оптик тизим сифатидаги характеристикаси; кўзнинг тинч аккомодация ҳолатидаги оптик кучи. Асосий синдириш элемент- лари — кўз соққаси ва гавҳари. Уларнинг оптик кучи 52,59 дан 71,30 диоптриягача ўзгариб, ўрта ҳисобда 59,92 диоптрия- ни ташкил қилади. Агар кўзнинг оптик кучи ва унинг ўлчамлари бир-бирига мос бўлса, кўзга кираётган ёруғликнинг параллел нурлари тўр парданинг марка- зи — сариқ доғ қисмида фокусланади. Фақат шу ҳолдагина кўзнинг тўр парда- сида кўрилаётган предметнинг аниқ тас- вири ҳосил бўлади. Р. бузилса, кўзнинг узоқдан кўриш ва яқиндан кўриш хусу- сиятлари пайдо бўлади. Радиотўлқинлар Р.си — радиотўлқинлар диэлектрик киритувчан- лиги ёки ионлашиш даражаси турлича бўлган атмосфера қатламидан ўтганда уларнинг траекторияси эгриланиши. Радиотўлқинлар Р.си ионосферада, катта масофаларга қисқа радиотўлқинларнинг тарқалишида, тропосферада эса уль- тракиска радиотўлқинлар тарқалишида муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Товуш Р.си — бир жинсли бўлмаган муҳит (атмосфера, океан) да Tapкалган товуш (тезлиги координатага боғлиқ) нурларининг эгриланиши. Товуш тезли- ги градиенти қанча катта бўлса, шунча кучли Р. юз беради. Атмосферада товуш Р.си ҳаво траси, шамолнинг тезлигига ва йўналишига боғлиқ. Баландлик ош- ган сари т-ра пасаяди ва товуш тезлиги камаяди. Шу сабабли, товуш нурлари ер юзаси яқинида жойлашган товуш ман- баидан юқори томон эгилади ва маълум масофадан бошлаб товуш эшитилмай қолади. Агар т-ра баландлик ошиши б-н ортиб борса (кўпинча кечаси юзага кела- диган т-ра инверсияси), у ҳолда товуш нурлари пастга караб эгилади ва товуш узок, масофаларга тарқалади. Шамол йўналишига қарама-қарши тарқалган то- вуш нурлари юқорига томон, акс ҳолда, пастга қараб эгилади. Иккинчи ҳолда товуш эшитилиши анча яхшиланади. Ат- www.ziyouz.com кутубхонаси 182 мосферанинг юқори қатламларидаги Р. сукунат зонасини ва аномал эшитилиш зоналарини юзага келтиради. Океандаги товуш Р.си тра, шўрлик ва гидростатик босимга боғлиқ. Океанда- ги Р. товушнинг ўта узоққа тарқалиши, соя зоналар ҳосил бўлиши, товушнинг фокусланиши ва товуш тарқалиши каби бошка хусусиятларни келтириб чиқаради. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling