РИМ ҲУҚУҚИ — Қад. Рим ҳуқуқ ти-
зими. Хусусий ҳуқуқ ва умумий ҳуқукни
уз ичига олган. Унда мулкий муносабат-
лар, ашёвий ҳуқуқлар, турли битимлар,
шартномага асосланган ва асосланмаган
мажбуриятлар, мерос ҳуқуқи ва б. маса-
лаларга оид қоидалар мукаммал ишлаб
чиқилган. Рим империясининг юкса-
лиши, унинг бошқа давлатларни босиб
олиши б-н фақат римликларга тегишли
бўлган бу қонунқоидалар талабга жавоб
бермай қўйди. Бунинг устига нафакат
Римда, шунингдек, Европа мамлакатла-
рида ҳам товарпул муносабатларининг
жадал ривожланиши, биринчи галда,
турли давлатлар фуқаролари ўртасидаги
мулкий, савдосотиқ муносабатларига
тегишли қоидаларни қайта кўриб чи-
кишни талаб қиларди. Бу янги Р.ҳ. тар-
кибида халқлар ҳуқуқи тизимининг пай-
до бўлишига олиб келди. Ушбу ҳуқуқ
римликлар ва римлик бўлмаган шах-
слар уртасидаги муносабатларга татбиқ
қилинди, Рим хусусий ҳуқуқи хусусий
мулкчиликка асосланган жамиятнинг
мумтоз ҳуқуқи ҳисобланган. Кўпгина
мамлакатлар Р.ҳ.дан намуна олганлар.
РИМАН Георг Фридрих Бернхард
(1826.17.9, Қуйи Саксония — 1866.20.7,
Италия) — немис математиги, физикада
нисбийлик назарияси вужудга келишига
замин яратиб берган олим; мат.да ком-
плекс ўзгарувчилар функциялари назари-
ясини ривожлантирди ва унда геометрик
усулларни такомиллаштирди. Риман
сиртлари номли тушунчани фанга кирит-
ди. Сонлар назариясида фундаментал на-
тижаларга эришди. Р.нинг тўпламлар на-
зарияси ва ҳақиқий ўзгарувчилар функ-
циялари назарияси яратилишида хизмати
катта. Р. топологиянинг асосий ғояларини
илгари сурди. Р. интеграли тушунча-
си тўпламлар ва ҳақиқий ўзгарувчилар
функциялари назарияларида катта роль
ўйнайди. Р. асарлари 19 ва 20-а.лар мате-
матикасининг кўпгина соҳалари ривож-
ланишига катта таъсир кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |