O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi “молиявий ҳисобот таҳлили” фани 2-МАВЗУ БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ ВА молиявий ҳолат таҳлили
O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi
Download 139.42 Kb. Pdf ko'rish
|
2 мавзу. Маъруза матни
O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi -ташқи омиллар. Ички омиллар қаторига қуйидагилар киради: айланма маблағларнинг етишмаслиги; ресурслардан фойдаланиш самарасиниг пастлиги; нормадан ортиқ активларнинг сақланиши; техника-технологияларнинг эскирганлиги; ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг эскилиги; мижоздар молиявий ҳолатининг ёмонлиги; маркетингнинг эскилиги; ортиқча қарз мажбуриятларининг мавжуддиги; ишлаб чиқаришнинг асоссиз кенгайтирилиши; ташқи факторларни ҳисобга олмасдан бошқариш стратегисини белгиланиши. Ташқи омилларга: иқтисодий (давлатдаги кризис, инфляция); сиёсий омиллар; илмий техникавий омиллар; демографик омиллар ва ҳ.к. омиллар киради. Иқтисодий ночорликни молиявий коэффициентларда баҳолаш кўрсаткичлари ҳисоб-китоби O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатдошлик кўрсаткичлари таҳлили шуни кўрсатадики, корхоналар рақобатда синмаслиги учун қуйидагиларга амал қилишлари лозим: - мавжуд маблағларни тўғри жойлаштириши ва бошқариши; - ижобий фаолият натижавийлигига эришиш; - дебитор қарзларни кўпайтирмаслик, мавжуд дебитор қарзларни муддатида қайтариш чора-тадбирларини кўриш; - кредитор қарз мажбуриятларини тўлов муддати бўйича назоратини олиб бориш. O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi Корхоналар иқтисодий ночорлигини белгилашда қуйидаги кўрсаткичлар тизимига таяниш лозим: корхона тўлов лаёқати, қоплов коэффициенти; корхонанинг молиявий мустақиллик ва қарамлик даражаси; узоқ муддатли ва жорий активларни манбалашнинг ҳолатини; ўз ва қарз маблағлари орасидаги нисбатни; активлар, капитал ва мажбуриятлар рентабеллигини; ишлаб чиқариш қувватларидан ҳақиқий фойдаланиш даражасини; асосий ва номоддий активлардан фойдаланиш даражасини; муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳолати ва бошқа жиҳатларни ўрганиш. Корхоналар иқтисодий ночорлигини таҳлилий кўрсаткичлари ва уларни меъёрий даражалари Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унда банкротлик аломатлари мавжуд деб эътироф этилади. Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ҳолатини баҳолаш юзасидан қўйидаги кўрсаткичлар тизимини ўрганиш тавсия этилади: -Тўлов лаёқати ёки қоплаш коэффициенти (Ктл); -Ўз айланма маблағлари билан таъминланиш коэффициенти (Кат); -Корхона активлари ва харажатлари рентабеллиги (Ра, Рх). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling