O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi
“МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ТАҲЛИЛИ” ФАНИ
2-МАВЗУ
БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ ВА МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТ ТАҲЛИЛИ
PhD АБДУЖАБОРОВА М.Т.
Маълумот учун:
барча маъруза тезисларида, тақдимотларда “Молиявий
ҳисобот таҳлили” (муаллиф
М.Рахимов
) ва “Анализ финансовой отчетности”
(муаллиф
М.Вахрушина
) китоблари материаллари ишлатилган, уларнинг ушбу
китоблар
курснинг асосий дарслиги, аммо бошқа манбалардан ҳам
фойдаланилади.
Режа:
1.
Бухгалтерия баланси таҳлилини амалга оширишдаги муҳим жиҳатлар ва
муаммолар.
2.
Бухгалтерия балансининг муҳим элементлари: актив,
капитал ва
мажбурият таҳлили.
3.
Бухгалтерия балансининг горизонтал, вертикал ва тренд таҳлили.
4.
Молиявий барқарорлик таҳлили
5.
Тўловга қобилиятлилик ва баланс ликвидлиги таҳлили
6.
Иқтисодий ночорлик таҳлили
7.
Иш активлигининг таҳлили
1.
Бухгалтерия баланси таҳлилини амалга оширишдаги муҳим жиҳатлар ва
муаммолар.
Бухгалтерия баланси молиявий ҳисобот шаклларининг асосий ва биринчи
шакли ҳисобланади ҳамда барча хўжалик юритувчи
субъектлар томонидан
тузилади. Бухгалтерия балансини тузиш ва тақдим
этиш тартиблари
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонун18 , “Молиявий ҳисоботларни тузиш ва
тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги Низом19 бандлари асосида ҳал этилади.
Бухгалтерия балансини таҳлили юзасидан муҳим замонавий муаммолар
қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1.
Ягона методологик асосга келинмаганлиги. Халқаро амалиётда
молиявий ҳисобот таҳлили билан амалдаги тартибларда жуда кўп фарқли
жиҳатларни сезиш мумкин. Бухгалтерия балансини ўрганишда
анъанавий
методикада кўпроқ қуйидаги масалаларга қамраб олинади:
бухгалтерия
балансининг таркиби ва тузилиши; мол – мулк таркибининг таҳлили; маблағлар
манбаини таҳлили; айланма маблағларни қоплашга ўзлик
манбаларининг
етарлилиги ёки етишмаслилигини таҳлили; молиявий барқарорлик таҳлили;
молиявий коэффициентлар таҳлили; корхонанинг тўлов қобилиятини таҳлили;
мол-мулк ва маблағлар харакатчанлигини таҳлили; айланма маблағларнинг
айланишини таҳлили.
Молиявий ҳисобот таҳлили бўйича халқаро амалиётдаги
мавзулар
қуйидаги мазмунда берилади: