O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi
-тренд таҳлил қисқа даврийликда намоён қилиб бўлмайдиган жиҳатларни
ҳам очиб беради;
-тренд таҳлили ахборотларнинг бир неча йиллик базасидан фойдаланади;
-молиявий ҳисобот элементлари, моддалари, кўрсаткичларини таққослаш
оралиғи мустақил белгиланади.
4.
Молиявий барқарорлик таҳлили
Молиявий барқарорликни мутлақ ва нисбий ифодалари таркибланади.
Молиявий барқарорликни мутлақ кўрсаткичлари таркибига захира ва
харажатларни молиялаштириш кўрсаткичини (ўз айланма маблағлари нақдлиги),
ишчи капитал нақдлиги, захира ва харажатларни умумий молиялаштириш
кўрсаткичлари киради.
1) ўз айланма маблағлари нақдлиги ЎММ –УМА=MB1-ЗХ (3.2.)
2) ўз ва узоқ муддатли қарзга олинган маблағлар нақдлиги ЎММ+УМП-
УМА= MB2-ЗХ (3.3.)
3) Жами манбалар нақдлиги ЎММ+УМП+ҚММ-УМА= MB3-ЗХ (3.4.)
Бу ерда:
ЎММ-ўз маблағлари манбаси;
УМП-узоқ муддатли мажбуриятлар;
УМА-узоқ муддатли активлар
МВ-маблағлар нақдлиги
Мутлақ молиявий мустақиллик ҳолати. Бунда корхона барча активларни ўз
маблағлари ҳисобига молиялаштириш имконига эга бўлади. Яъни ташқи
қарзларга боғланмайди. Лекин бу ҳолат жуда камдан кам ҳолатларда кузатилади.
Бунинг турли сабаларини келтириш мумкин. Рақобатдош иқтисодиётда, айниқса
глабаллашув жараёнида иқтисодий харакатларнинг катта қисми қарз
муносабатлари орқали йўлга қўйилади. Ўз маблағларини доимо ҳам ривож
топаётган тадбиркорлик фаолиятида етарлигини таъмин этиш жуда қийин.
Шунингдек, қарз муносабатлар бугунги иқтисодиётни харакатга келтирувчи
кучга айланганлигини ҳам унутмаслигимиз зарур.
Молиявий барқарорликнинг нормал ҳолати. Захира ва харажатларни
молиялаштириш юзасидан маблағлар етарлиги, етишмовчилиги қуйидаги
ҳолатини ифода этади. Бунда ўз маблағларини захира ва харажатларни
молиялаштиришга етишмовчилиги, узоқ муддатли мажбуриятлар ҳисобига
етарлиги кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |