O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi
Якуний хулосани чиқариш юзасидан шуниндек, қуйидаги кўшимча
кўрсаткичлар ўрганилади:
-Ўз маблағлари ва қисқа муддатли қарз маблағлари нисбати
коэффициенти (Кўқ);
-Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти(Кқув);
-Асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти (Кэск).
Иқтисодий ночорлик таҳлили юзасидан ўрганиладиган асосий масалалар
қаторида пуллик мажбуриятлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтган
кредиторлик қарзаларининг мавжудлигига, корхонанинг қисқа муддали
мажбуриятларини жорий активлар билан тўлашга қодир эмаслигига,
рентабелликнинг қуйи даражаси ёки зарарга ишлаш ҳолатига алоҳида аҳамият
қаратилади.
Корхоналар
иқтисодий
ночорлигини
аниқлашнинг
ва
уни
башоратлашнинг энг оммавийлашган модели сифатида Ньюр-Йорк
университети профессори Э.Альтманнинг икки факторли модели олинади.
Икки факторли Zа-модели
Е.Альтман томонидан тавсия этилган ва хорижий амалиётда бонкротлик
эҳтимолини аниқлашнинг беш факторли модели қуйидаги кўринишга ва
боғланишга эга .
Беш факторли Zа-модели
Юқоридаги моделларни амалиётда тўғридан тўғри фойдаланиш имкони
йўқ. Шу сабабли, уларни ўша давлатларнинг ўзида, бошқа давлатлар амалиётида
ҳам тайёр андоза ва мезон кўрсаткичлари сифатида фойдаланишда жуда
эҳтиёткорлик зарур. Биринчидан, ушбу моделларни яратилганлигидан буён анча
вақт ўтди. Бу вақт орасида макроиқтисодий ва микроиқтисодий жараёнларда
жуда катта ўзгаришлар кузатилди, глабаллашув таъсиридаги талаблари тобора
кучайиб бормоқда. Шунингдек, ҳамма учун ягона бўлган моделнинг ҳам
яратиши имкони ҳам йўқ. Ушбу моделлар ҳар битта секторда ва унинг таркибий
бирликлари учун алоҳида, шу объектнинг ёки даврнинг хусусиятларини ҳисобга
олган ҳолда ўзгариб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |