O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi “молиявий ҳисобот таҳлили” фани 2-МАВЗУ БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ ВА молиявий ҳолат таҳлили


O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi


Download 139.42 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/12
Sana31.01.2024
Hajmi139.42 Kb.
#1832856
TuriОтчет
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2 мавзу. Маъруза матни

 

O‘zbekiston Respublikasi Bank-moliya akademiyasi
 
-кўп харажат талаб қиладиган асосий воситалар, техника ва технологиялар 
ўрнига янгиларини олиб кириш;
-банк кредитларини аниқ бизнес режа ва фойдали лойиҳалар ҳисобига 
жалб этиш ҳамда уларни умумий маблағлар таркибидаги ҳиссасини камайтириб 
бориш, корхоналарнинг молиявий қарам бўлиб қолмаслигига харакат қилиш;
-корхоналарда тўлов интизомига, шартномавий шартларга тўла амал этган 
ҳолда дебитор ва кредитор қарзларининг кўпайиб кетмаслигини олдини олиш;
-оборот активларни манбалаш юзасидан ижобий фарқланишларни 
таъминлаш;
-иқтисодий ресурсларни жойлаштириш ва бошқаришдаги оптималликни 
йўлга қўйиш ва.ҳ.к. 
5. 
Тўловга қобилиятлилик ва баланс ликвидлиги таҳлили 
Тўловга қобиллик корхонанини тўлов имкониятларини, яъни унинг ўз 
мажбуриятларини тўлашга қодирлигини характерлайди. 
Корхоналарнинг тўлов лаёқати деганда-тўлов муддати келган 
мажбуриятларни қоплашга жорий маблағларининг етарлиги ёки етишмовчилиги 
тушунилади. 
Корхоналарни тўлов лаёқатини характерловчи кўрсаткичларга қуйидаги 
кўрсаткичлар киритилади:
-Мутлақ тўлов лаёқати;
-Оралиқ тўлов лаёқати;
-Жорий (умумий) тўлов лаёқати. 
1.Мутлақ тўлов лаёқати (Кмтл).
Ушбу кўрсаткич фирма ёки компаниянинг пул маблағлари ва қисқа 
муддатли молиявий қўйилмаларини муддати келган тўлов мажбуриятларига, 
қисқа муддатли мажбуриятларга бўлиш асосида топилади.
Кмтл=ПМ + ҚММҚ / ҚММ
Бунда; ПМ-пул маблағлари; ҚММҚ-қисқа муддатли молиявий 
қўйилмалар; ҚММ-қисқа муддатли (тўлов муддати келган) мажбуриятлар.
Ушбу кўрсаткич қисқа муддатли мажбуриятнинг ҳар бир сўмига тўғри 
келадиган пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий қўйилмаларни 
характерлайди. 
2.Оралиқ тўлов лаёқати(Котл).
Ушбу кўрсаткич мутлақ тўлов лаёқати кўрсаткичидан Соф дебиторлик 
суммасига фарқ этади. Котл=ПМ+ҚММҚ+СДМ/ҚММ
Бунда;
СДМ-соф дебиторлик мажбурияти.
Соф дебиторлик мажбурияти, жами дебиторлик қарзидан муддати ўтган 
дебиторлик қарзларини чегириш асосида топилади. Чунки муддати ўтган 
дебиторлик қарзлари кредиторлик қарзини қоплай оладиган ҳақиқий манба бўла 
олмайди. 





Download 139.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling