O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus
Download 7.21 Mb.
|
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)
Қобиқлилар (Tunicata), яъни личинка хордалилар (Urochordata) кенжа типи вакиллари ҳам тубан хордалилар бўлиб, фақат личинкалик даврида хордалилар типига хос тузилишига эга. Вояга етаётган ҳайвон-ларнинг хордаси йўқолиб кетади, нерв найи ўзгариб, ягона нерв тугунини ҳосил қилади. Фақат аппендикулярияларнинг хордаси ва нерв найи ҳаёти давомида сақланиб қолади. Тузилишининг бундай соддалашуви эркин яшовчи личинкани вояга етган даврида ўтроқ яшашга ўтиши билан боғлиқ. Танаси клетчаткага ўхшаш моддадан ҳосил бўлган қобиқ билан ўралганлиги туфайли бу ҳайвонлар қобиқлилар деб аталади.
Қобиқлилар океан ва денгизларда ҳаёт кечирувчи 1500-га яқин турни ўз ичига олади. Бу кенжа тип учта синфга бўлинади. Улар орасида асцидиялар (Ascidia) ва аппендикуляриялар (Appendicularia) синфларининг вакиллари кенг тарқалган. Асцидиялар танасининг узунлиги 0,1 мм.дан 300 см.гача келади. Вояга етган хайвоннинг танаси халтасимон бўлиб, қалин қобиқ – туника билан ўралган. Асцидия танасининг остки томони билан сув тубига ёпишиб ҳаёт кечиради. Танасининг юқори учида оғиз тешиги (оғиз сифони), ундан пастроқда эса чиқариш тешиги (клоака сифони) жойлашган. Сув тана бўшлиғига оғиз сифони орқали кириб, клоака сифони орқали чиқиб кетади. Кўпчилик асцидиялар якка яшайди. Фақат айрим турлари колония ҳосил қилади. Асцидиялар ва бошқа қобиқлиларнинг қон айланиш системаси туташ эмас. Қонни юрак ҳаракатга келтиради. Юракдан органларга қон томирлари кетади. Халқум деворида жуда кўп жабра тешиклари жойлашган. Жабра тешиклари деворида жуда кўп капилляр қон томирлари бўлади. Ана шу капиллярлар девори орқали газ алмашинуви содир бўлади. Асцидиялар танасида ҳосил бўлиб турадиган диссимиляция маҳсулотлари айрим ҳужайралар ичида тўпланиб туради. Бу маҳсулотлар организмдан чиқарилмайди. Асцидиялар ва бошқа қобиқлилар гермафродит ҳайвонлар. Тухум ҳужайраси организм ичида (ички уруғланиш) ёки ташқи муҳитда (ташқи уруғланиш) уруғланади. Айрим турлари жинссиз йўл билан куртакланиб кўпаяди. Асцидиялар тухумидан ҳаракатчан микроскопик личинка чиқа-ди. Личинка бир қанча вақт эркин сузиб юради, кейин сув остидаги тошга ёки бирон нарсага ёпишиб олади. Ана шундан сўнг унинг думи, хордаси ва нерв найининг кўп қисми йўқолиб, тузилиши соддалашади. Download 7.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling