O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet6/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Тўртинчи савол баёни:
Хордали ҳайвонлар инсон фаолиятида беқиёс катта аҳамиятга эга. Ёввойи хордалилар гўшти, териси, мўйнаси, ёғи учун ва бошқа мақсадларда овланади. Ёввойи хайвонлардан уй хайвонлари зотини яхшилаш, яхши маҳсулдор ҳайвонлар зотларини чиқариш мақсадида ҳам фойдаланилади. Шунинг учун ноёб ва йўқолиб бораётган турларни муҳофаза қилиш орқали уларни сақлаб қолиш энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Бундан ташқари уй хайвонларининг деярли ҳаммаси хордалилар ҳисобланади. Уй ҳайвонлари инсон учун сифатли озиқ-овқат манбаи, уларнинг мўйнаси, териси ва жуни эса енгил саноат учун қимматли хом-ашё ҳисобланади. Одамлар қадим замонлардан бошлаб итлардан қўриқчи; от, эшак, туя ва бошқалардан эса транспорт воситаси, ишчи ҳайвон сифа-тида ва спорт мусобақаларида фойдаланиб келишган.
Бир қанча хордалилар устида инсон ҳаёти ва соғлиғи учун ниҳоятда муҳим бўлган тадқиқотлар ўтказилади. Ниҳоят, умуртқали ҳайвонларнинг тузилиши ва ҳаётини ўрганиш экология, генетика, систематика, қиёсий анатомия, биогеография ва бошқа фанларни ҳамда эволюцион назариянинг кўп муаммоларини тушуниб олишга ёрдам беради.
Назорат саволлари:
1. Чала хордалилар типига кирувчи ҳайвонларнинг тузилиши, кўпайиши, тарқалиши ва аҳамияти.
2. Умуртқалилар зоологиясининг қисқача ривожланиш тарихи.
3. Хордалиларнинг ўзига хос характерли белгилари.
4. Умуртқали ҳайвонларнинг Марказий Осиёда ва Ўзбекистонда ўрганилганлик ҳолати.
5. Умуртқалилар зоологияси фанининг мақсади, вазифалари ва муаммолари.
6. Умуртқали ҳайвонларнинг қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик, балиқчилик, овчилик, соғлиқни сақлаш ва ветеринариядаги аҳамияти.


2. Мавзу: Хордалилар типининг систематикаси. Личинка хордалилар кенжа типи
режа:
1. Хордалилар типининг систематикаси.
2. Личинка хордалилар кенжа типи.


Мавзу баёни:
Хордалилар типига 40-43 мингга яқин турлар киради. Хордалилар типи бош скелетсизлар, личинка хордалилар (қобиқлар) ва бош скелетлилар (умуртқалилар) кенжа типларига бўлинади. Хордалилар ер юзида маълум бўлган барча муҳитни эгаллаган.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling