O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet10/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Мавзу баёни:
Жағсизлар-денгизларда ва қисман чучук сувларда ҳаёт кечирадиган тубан тузилган умуртқалилар. Скелетида суяк тўқимаси ривожланмаган, хордаси ҳаёти давомида сақланиб қолади. Жуфт сузгичлари ва ҳақиқий жағлари бўлмайди. Оғзи тўгарак шаклида. Халтасимон жабралари эндодермадан келиб чиққан. Жабра скелети тери остида жойлашган. Ички қулоғида фақат иккита чала доира найлар бўлади. Жағсизлар – энг қадимги умуртқалилар. Қадимги геологик даврларда улар жуда хилма-хил ва кўп бўлган. Ҳозирги давргача фақат миксиналар ва миногалар сақла-ниб қолган. Бу катта синфга фақат тўгарак оғизлилар синфи киради.
Тўгарак оғизлиларнинг тузилиши минога мисолида кўриб чиқилади. Миногаларнинг гавдаси узун илонга ўхшайди ва 3 қисмга – бош, тана ва думга бўлинади. Бошининг олдинги паст қисмида оғиз олди воронкаси бор. Оғиз олди воронкасида шох тишлари бўлади. Бошининг икки ён томонида бир жуфт кўзи бўлади. Икки кўз орқасида тоқ бурун тешиги бор. Орқа томонида олдинги ва кейинги тоқ орқа сузгич қанотлари ҳамда думида тоқ дум сузгич қанотлари жойлашади. Гавданинг остида, тана билан дум қўшилган ерда орқа чиқарув тешиги ва сийдик-таносил тешиги ўрнашган. Тери қоплағичлари юмшоқ терисида бир ҳужайрали безлар жуда кўп. Скелети асосан тоғайдан ташкил топган. ўқ скелети бўлиб умрбод сақланадиган хорда хизмат қилади. Хордани ва орқа мияни бириктирувчи тўқимали парда ўраб туради. Орқа мия каналининг ташқи деворида хорданинг четлари бўйлаб майда тоғайларнинг жуфт қатори бор. Бу тоғайлар умуртқалар муртаги ҳисобланади.
Бош скелети мия қутиси, оғиз олди воронкаси скелети ва висцерал скелетидан иборат. Оғиз олди воронкаси скелети фақат тўгарак оғизли-ларга хосдир. У воронка деворининг юқори ва ён томонларидан тутиб турадиган тоғайлардан тузилган.
Мускул системаси миосепталар ёрдамида қатор миомерларга аниқ ажралади. Нерв системаси жуда содда тузилган. Бош мияга нисбатан кичик мияча узунчоқ миядан ажралмаган ва бош миянинг бўлимлари битта горизонтал текисликда жойлашган. Олдинги мия ярим шарларининг таги тарғил танадан тузилган, усти юпқа эпителий билан қопланган. Бош миядан 10 жуфт бош мия нервлари чиқади. Орқа мияси тасмасимон шаклида бўлади.
Сезув органлари суст тараққий этган. Эшитиш органи фақат ички қулоқдан ташкил топган ва унда иккита ярим доира канали бор. Кўзида шох парда ривожланмайди. Ҳид билиш органи тоқ. Ён чизиқ органи тери юзасида жойлашган.
Овқат ҳазм қилиш органлари оғиз олди воронкасидан бошланади. У оғиз бўшлиғига очилади. Оғиз бўшлиғида шох тишлари ва тили бўлади. Оғиз бўшлиғида фақат тўгарак оғизлиларга характерли 2-та най – пастда нафас найи ва устида қизилўнгач найи кетади. Кизилўнгач ичакка очилади. Ичакнинг олдинги паст томонида жигар жойлашади. Ошқозон ости бези ичакнинг бутун деворига тарқалган. Жабра орқали нафас олади. Япроқсиз ташқи жабра тешиклари жабра халтачаларига очилади. Жабра халтачаларнинг ички томонида япроқсиз ички жабра йўллари очилади. Ички жабра йўллари нафас найига чиқади. Тўгарак оғизлиларнинг жабра халтачалари ва уларнинг япроқлари балиқлардан фарқли равишда эндодермадан ривожланади.
Қон айланиш системаси ланцетникнинг қон айланиш системасиникига ўхшайди. Лекин миногаларда юрак бўлмаси ва юрак қоринчасидан иборат 2 камерали юрак бор. Қон юрак қоринчасидан қорин аортасига чиқади. Унинг ҳар қайси томонидан қон олиб келувчи жабра артериялари чиқиб, жабра оралиқ тўсиқларидаги жабра япроқларига келади. Оксидланган қон олиб кетувчи жабра артериялари тоқ аорта илдизига айланади. Аорта илдизидан олдинги томонига қараб гавданинг бош томонини қон билан таъминловчи уйқу артерияси, кейинги томонга қараб бутун гавданинг қолган қисмини артериал қон билан таъминловчи орқа аортаси чиқади. Гавданинг бош томонида веноз қон жуфт кардинал веналарга йиғилади. Буларнинг ҳар қайсиси мустақил равишда вена синусига қуйи-лади. Ичакда веноз қон жигар қопқа венасига йиғилади. Бу ерда веноз қон жигар венаси номи билан вена синусига очилади.
Айириш органи бир жуфт мезонефрос буйракдан иборат. Бу буйрак гавда бўшлиғида жойлашган. Буйракнинг олдинги четида бош буйрак қолдиғи бор. Сийдик канали бўлиб Вольф канали хизмат қилади ва сийдик-таносил тешигига очилади. Кўпайиш органлари тоқ бўлади. Етилган жинсий ҳужайралар гавда бўшлиғига тушади ва сийдик-таносил тешиги орқали ташқарига чиқади, уруғланиш сувда ўтади. Миногалар метаморфоз орқали, миксиналар эса метаморфозсиз ривожланади.
Тўгарак оғизлилар синфи 2-та туркумга бўлинади.
1. Миногалар (Petromyzoniformes) туркуми. Миногаларнинг 24-та тури бор. Булар денгиз ва дарёларда эркин сузиб юради, чала паразитлик қилиб овқатланади. Кўпинча балиқларнинг гавдасига ёпишиб олади, улар-нинг қони ва гўштини сўради. Кўзлари яхши ривожланмаган, жабра тешиклари 7 жуфт бўлиб, ҳар бири мустақил равишда ташқарига очилади. Миногаларга вакил қилиб гавдасининг узунлиги 1 м-гача борадиган денгиз миногаси, дарё миногаси ва сой миногасини олиш мумкин.
2. Миксиналар (Myxiniformes) туркуми. Миксиналарнинг 18-20-та тури бор. Уларнинг орқа сузгич қаноти йўқ, кўзлари териси остига яширинган, жабра тешиклари 15 жуфтгача бўлади. Ички қулоғида фақат 1-та ярим доирали канал бўлади. Жабра тешиклари каналлар ҳолида бориб, тери тагидан бир жуфт тешик билан ташқарига очилади. Бу белгиларнинг ҳаммаси миксиналарнинг овқатланишига асосланган, яъни миксиналар балиқларнинг гавдаси ичига кириб олади ва ички органларини ейди.
Миногалар овқатга ишлатилади. МДҲ-да миногалар, асосан, Волга дарёсида тутилади. Миксиналар тўрга тушган балиқларни еб қўяди ва шу билан балиқчиликка сезиларли даражада зарар етказади.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling