O’zbekistоn respublikasi оliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan muhandislik-texnоlоgiya instituti kimyo-texnоlоgiya fakulteti


Download 1 Mb.
bet25/25
Sana04.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1325139
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
angizga ekilgan oshqovoq hosildo

Internet saytlar:
www.gov.uz
https://ru.wikipedia.org/wiki/
http://21asr.uz/islo-ot/ulkan-osh-ovo-etishtirish-sirlari.html
http://agro.uz/uz/services/
http://qalampir.uz/news/ozbekistonlik-olimlar-oshqovoq

Ilovalar

Улкан ошқовоқ етиштириш сирлари

Chorshanba, 22 Aprel 2015 12:03 21ASR


Газетамизнинг 2015 йил 19 февраль сонида чоп этилган, океан ортидан келтирилган уруғлардан улкан ошқовоқларни етиштиришга эришган самарқандлик миришкор Муқимжон Орипов фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи «Қўшработга «Атлант гигант», Булунғурга «Кукурбита максима» сарлавҳали мақола кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Уни ўқиган кўплаб ўқувчилар таҳририятга қўнғироқ қилиб, антиқа қовоқ уруғларини қаердан топиш мумкинлиги ҳамда уни қандай парваришлаш кераклигини сўраб-суриштирдилар.


Шу боис вилоятдаги мухбиримиз мақола қаҳрамони билан яна бир бор учрашиб, юқорида тилга олинган масалаларга ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.


— Улкан ошқовоқларни етиштираётганимдан «XXI asr» газетасида чоп этилган мақола орқали хабар топган, шунингдек, буни таниш-билишлардан эшитган ҳаваскор деҳқонлару тажрибали фермерлар хонадонимизга келиб, қовоқ уруғларидан олиб кетдилар, — дейди М.Орипов. — Шу ўринда мен бу ошқовоқларни даромад олиш учун эмас, балки чорвачилик ва паррандачиликда қўшимча озуқа захирасини яратиш учун етиштирганимни айтиб ўтмоқчиман.


Ошқовоқларни парваришлаш технологиясига келсак, уларни апрель ойи бошларидан майнинг ўрталаригача бўлган даврда экишни маслаҳат берган бўлардим. «Атлант гигант» ҳамда «Кукурбита максима»нинг асл ватани — Америка. Маълумки, Жанубий Америкада тупроқ ва ҳавонинг намлиги бошқа минтақаларга нисбатан юқорироқ. Бу эса ўта иссиқ ва қуруқ шароитда ошқовоқ сирти қотгач, ҳосил яхши ривожланмай қолиши мумкин деганидир. Шунинг учун ҳам бу турдаги полиз экинини нисбатан намлиги юқори, масалан, сув ҳавзаларига яқин жойларга экканингиз маъқул. Бунинг иложи бўлмаса, энсиз ариқ бўйи ҳам ошқовоқ учун «ватан» вазифасини бажариши мумкин.


Экиш учун танланган ер шудгор қилиниб, техник ишлов берилгач, ярим метр оралиқда жўяк олинади. Ҳар бир туп орасида 35-40 см. жой қолдирилади. Тупроқ таркибининг 10 фоизи қора қум, 50 фоизи унумдор ер, 40 фоизи эса чириган гўнгдан иборат бўлиши айни муддао.


Ўсимлик униб чиққандан кейин унга кимёвий препаратлар ёрдамида ишлов берган ҳолда имкон қадар баргларнинг нобуд бўлишига йўл қўймаслик лозим. Ҳар бир тупда пояга яқин бўлган икки дона қовоқ қолдирилади. Ошқовоққа қуёш нури қанчалик кам тушса, у шунча тез катталашади. Бунинг учун офтоб остида қолиб кетган ошқовоқ устига ҳашак, майда шох-шабба ташлаб қўйиш керак. Экин тупроғига ҳафтада бир марта ишлов бериш, шунингдек, ерни маҳаллий гўнг билан озиқлантириб туриш лозим. Шу тариқа парваришланган ошқовоқлар ўртача 130 кунда етилади.


http://21asr.uz/islo-ot/ulkan-osh-ovo-etishtirish-sirlari.html
АҚШда 933 килограммлик ошқовоқ етиштирилди
22:09, 16.10.2014 Дунё
Facebook
Twitter
Odnoklassniki

Калифорниянинг Непа водийсида 933 килограммлик ошқовоқ етиштирилди. Шимолий Америкадаги энг оғир ушбу ошқовоқни Нью-Йоркка юбориб, ботаника боғидаги экспонатлардан бирига айлантиришмоқчи. Бу ҳақда UzReport хабар берди.


Фото: bloknot.ru


Бундан аввалги рекорд ҳам Непа водийсида ўстирилган ошқовоққа тегишлидир.

Хабар берилишича, ушбу ошқовоқни етиштирган киши 13 348 доллар миқдорида мукофот пулига эга бўлган.


Таъкидлаш жоиз, айни пайтда дунёдаги энг оғир ошқовоқ йўналишидаги рекорд Швейцарияда етиштирилган 952 килограммлик экинга тегишлидир.


Абу Али ибн Сино ошқовоқ ҳақида турли фикрлар айтган:


Ошқовоқни қайнатиб шарбати ичилса, йўтал ва кўкракдан пайдо бўлган оғриқни қолдиради.
Хом, пиширилмаган ошқовоқдан олинган шарбатни бурунга томизиш билан тиш оғриғини тўхтатиш мумкин.
Ошқовоқ киши ошқозони учун ғоят фойдалидир. У намлантирадиган ва чанқоқни босадиган дорилардан биридир.
Ошқовоқни қайнатиб, асал билан танаввул қилса ўта фойдалидир.

Табиб Ҳаким Шаҳобиддин «Сабзавотлар ҳақида» номли шеьрий асарида ошқовоқ тўғрисида бундай ёзган:


Совуғи, бод қўзғар танда ошқовоқ,
Совуқ мижозлилар емасин мутлоқ.
Иссиқ мижозлиларга кўп фойда этар,
Ҳалқум билан танни яна юмшатар.
Ошқовоқни ёш гўдаклардан тортиб, қарияларгача тез-тез еб туриш керак. Сутга қайнатилган ёки палла-палла қилиб, қасқонда буғлаб, қаймоқ суртилгани ҳам лаззат бахш этади, ҳам саломатлик ато қилади. Мана шу овқатларни ҳалқ табобатида ёшларнинг тўғри ўсишига ва қариган аъзоларнинг фаолиятини чўзишга восита бўладиган бир шифо тарзида истеъмол қилишган.

Эндиликда шифохоналаримизда ҳам ошқовоқ таомлари юрак-қон томир касалликлари билан оғриганларга дори сифатида едирилмоқда. Бу яна гастрит, ошқозон жароҳати, буйрак хасталиги, йўтал, астма ва томоғи фасодлаб, бўғма бўлганларга ҳам шифодир.


Қовун ҳам киши организми учун фойдалидир. Ҳақиқий миришкор қўли билан етиштирилган тилни тилим-тилим қиладиган қовун буйракдаги тошни майдалайди. Ошқовоқ эса қишнинг қовунидир.


Еган таомига шукр қилувчи одам, сабр ила рўза тутган одам билан баробардир.


Оз бўлса ҳам, берилган неъматнинг шукрини адо этиб юрганинг, кўп бўлиб, шукрини қилолмаганингдан афзалдир.


Ўзимизда ҳам гигант қовоқ етиштирилди!


Сана: 27 Январь 2015 Курилди: 373 Изоҳ: 0

Яқинда Калифорниянинг Непа водийсида улкан ошқовоқ етиштирган киши дунёга машҳур бўлиб кетди. Унинг 933 килограммлик ошқовоғи экспонатга айлантирилиб, ўзи яхшигина мукофот пулига эга бўлди. Калифорнияники каби катта бўлмасада, ўзимизда ҳам улкан қовоқ етиштирилди, деб хабар берди самарқандлик юртдошимиз Исомиддин Пўлатов.



Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи Муқимжон Орипов бир неча йилдан буён иқлимимизга хос бўлмаган гул, дарахт ва полиз экинларини парваришлайди. У яқинда қовоқнинг «Кукурбита максима» ҳамда «Атлант гигант» каби турларини ўз томорқасида ўстирди. У етиштирган «Кукурбита максима»нинг баландлиги 75 сантиметр, айланаси эса бир ярим метрдан ортиқ бўлди. Оғирлиги 60 килодан зиёд. «Атлант гигант»нинг бир мунча бўйи паст бўлса-да, оғирлиги эллик килограммдан кўпроқ.
http://zakovat.uz/content/read3797.html

Сабзавотлардан эртаги маҳсулот етиштириш бўйича тавсиялар


Чоп этиш учун
2 декабр 2013 00:00
Мамлакатимизнинг тупроқ-иқлим шароитида сабзавотлардан йил бўйи ҳосил етиштириш мумкин. Совуққа чидамли ўсимликлар гуруҳига кирувчи сабзи, лавлаги, кўк пиёз, исмалоқ, укроп, петрушка, сельдерей, пастернак каби сархил сабзавот ва кўкатларни тўқсонбости қилиб экиш халқимизни илик узилди маҳалда – эрта баҳорда дармондориларга бой маҳсулотлар билан таъминлаш имконини беради.
Бунинг учун юқорида таъкидланган экинлар уруғини кеч кузда – совуқ ва намгарчилик бошланмасдан тўқсонбости қилиб экиш зарур. Бу муддатда экилган уруғлар эрта кўкламда барвақт униб чиқади ва тез авж олиб, ҳосили баҳорда экилганга нисбатан 25–30 кун илгари етилиб, ҳосилдорлиги 15–20 фоизгача юқори бўлади. Сабзавоткор хўжаликлар, шахсий томорқа эгаларига бу борада қуйидагиларга эътибор қаратишни тавсия этамиз.
Таъкидлаш жоизки, тўқсонбости қилиб экилган сабзи ва пиёз уруғи эрта кўкламда тупроқ ҳарорати 3–4 оС илиқ бўлганда тез униб чиқади. Лавлаги уруғи эса тупроқ ҳарорати 5 оС га етганда кўкара бошлайди. Пиёзнинг ёш майсалари -5 оС совуққа бемалол чидайди. Лавлаги ниҳоллари эса -3–4 оС совуққа бардош бера олмайди. Сабзи ва лавлаги уруғининг яровизация даври ҳарорат 0–8 оС га етганда ўтади. Бу даврни сабзи 60, ҳўраки лавлаги эса 50 кун давомида ўтади.
Республикамизнинг марказий минтақасида жойлашган Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги сабзавотчилик хўжаликларида сабзавот экинлари уруғини тўқсонбости усулида экишни ноябрнинг 2–3-ўн кунлигидан то декабрь ойининг 1-ўн кунлиги охиригача амалга оширилиши лозим. Бу юмушлар Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида 25 ноябрдан 20 декабргача, шимолий минтақаларда эса 1 ноябрдан 1 декабргача ўтказилиши зарур.
Тўқсонбости муддатда экиладиган сабзавотларнинг уруғи юқори сифатли бўлса, мўл ҳосил олиш имконини беради. Жумладан, сабзининг «Шантане– 2461», «Зийнатли», «Нантская»; пиёзнинг «Истиқбол» ва «Зафар»; ош лавлагининг «Бордо–237», «Диёр», «Бикорес»; укропнинг «Узбекский–243», «Орзу»; петрушканинг эса «Сахарная» ва «Нилуфар» каби навларини экиш тавсия этилади.
Уруғ экилган эгатлар мульчаланиб, плёнка билан қопланса, уруғлар қишки ёғинлар, ҳаводаги намлик таъсирида аста-секин бўртади ва совуққа чиниқади. Эрта баҳорда ҳаво ҳарорати ноқулай, паст бўлишига қарамай униб чиққан майсалар жадал ўсиб-ривожланади.
Жанубий ҳудудларда оқбош карамдан жуда эртаги ва юқори ҳосил олиш учун уруғларни кўчатхонага ноябрнинг 1-ўн кунлигида сепиб, тайёр бўлган кўчатларни очиқ далага 25–30 декабрда экиб, эгатлар дуга усулда плёнка билан қопланади. Бу муддатда экилган оқбош карам ҳосили апрель ойининг бошида пишиб етилиб, иқтисодий самарадорлиги юқори бўлади.
Бир гектар очиқ майдонга етарли (55–60 минг) миқдорда кўчат етиштириш учун 140–150 м2 плёнкалик иссиқхона талаб этилади. Иссиқхона майдонининг 40 фоизини дала тупроғи, 40 фоизини чиринди, 20 фоизини эса қипиқ, шоли шулхаси ёки қумли аралашма ташкил этиши зарур.
Иссиқхонада кўчат етиштириш икки хил усулда амалга оширилади. Биринчисида, уруғ сепиб, ниҳоллар олинади. Иккинчисида, ниҳоллар униб чиққандан 12–14 кундан кейин бошқа жойга кўчирилиб, парваришланади. Иссиқхоналарга солинадиган озиқали аралашма қалинлиги ниҳол тайёрлаш учун 10–12, кўчириб экиладиган иссиқхоналарда эса 18–20 см. дан кам бўлмаслиги керак.
Эртаги карам уруғи 15 декабрь-10 январда, эртаги помидор уруғи февралнинг бошларида, кечки помидор, бақлажон ва қалампир уруғлари февралнинг 2-ярми-мартнинг бошида сепилади. Етарли кўчат олиш учун бир гектар майдонга карам ва помидор уруғлари 300–400, бақлажон уруғи 600, қалампир уруғи 800–1000 г. дан сепилади.
Эртаги муддатда экиш учун оқбош карамнинг Июнская, Номер–1 Грибовский–147 ҳамда Наврўз навлари ва F1 Парел, Фарао, Моррис, Балбро, Назоми, Томас каби эртапишар, серҳосил дурагайларини экиш тавсия этилади. Карам уруғлари экилиб, ниҳоллар тўлиқ униб чиққунча иссиқхона ҳароратини +20 оС, майсалар униб чиққач 5–7 кун давомида ҳарорат +6–10 оС атрофида бўлиши таъминланса, майсаларнинг илдизи яхши ривожланади.
Кейинги парваришлаш даврида кундузги ҳарорат 15–17, кечалари эса 10–12 оС атрофида сақланиши керак. Майсалар униб чиққандан 15–18 кун ўтгач, яъни уларда 1–2 тадан чинбарг пайдо бўлгач уларни сифатли ва баққуват бўлиб етилиши учун бошқа жойга озиқа майдонларини (4х5 ёки 5х5 см) кенгайтириб кўчириб экилади. Улар тўлиқ тутиб олгач, орадан 10–12 кун ўтгач майсалар биринчи марта озиқлантирилади.
Озиқлантиришда ҳар 10 л сувга 13–15 г аммиак селитраси, 18–25 г суперфосфат ва 15–20 г калий хлорид ўғитлари солиниб эритилади ва ушбу эритма ҳар 3–3,5 м2 майдондаги кўчатларни озиқлантириш учун сарфланади. Карам кўчатлари иккинчи марта очиқ майдонга экишдан 15–18 кун олдин озиқлантирилади. Бунда 10 л сувга маданий ўғитлар миқдори икки марта кўпроқ солиниб амалга оширилади. Иссиқхона ҳаво ҳарорати ва тупроқ намлигига кўра, кўчатлар ҳафтасига 1–2 маротаба 1 м2 майдонга 4–6 л сув сарфлаб суғориб турилади.
Кўчириб ўтқазиш тартиби карам ва қалампир ниҳоллари учун 4х4 ёки 5х5 см, бақлажонда 5х5 см, помидорда 6х6; 7х7 см схемада экилади. Карам ва бақлажон кўчатлари 4–5, помидор кўчатлари эса камида 6–7 та барг чиқарган вақтида очиқ далага кўчириб ўтқазилади.
Сабзавотчилик фермер хўжаликларида юқорида таъкидлаб ўтилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши экин майдонларидан унумли фойдаланиш ҳамда халқимизни эртаги сабзавотлар билан таъминлаш имконини беради.
Р.Ҳакимов, Б.Азимов
http://agro.uz/uz/services/recommendations/4659/

Ўзбекистонлик олимлар ошқовоқ уруғидан ўсимлик ёғи олишди


 13:01, 05.02.2016
 Жамият
 493

Мазкур мойнинг афзаллик жиҳати шундаки, ундан ёғ-мой саноати ҳамда тиббиётда доривор препаратлар олиш мақсадида фойдаланиш мумкин.


Тошкент кимё-технология институти олимлари маҳаллий ошқовоқ уруғларидан ўсимлик ёғини олиш усулини ихтиро қилдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги хабар қилди.


Мазкур мойнинг афзаллик жиҳати шундаки, ундан ёғ-мой саноати ҳамда тиббиётда доривор препаратлар олиш мақсадида фойдаланиш мумкин.

Маълумки, ошқовоқ ёғига Европада "яшил олтин" дея таъриф берилиб, кўпгина давлатларда у доривор ҳамда озуқавий восита сифатида кенг қўлланилади. Ўзбекистонлик олимлар томонидан ихтиро қилинган ошқовоқ ёғи препарати олиш технологик жараёнларни қисқартиришга хизмат қилади.


http://qalampir.uz/news/ozbekistonlik-olimlar-oshqovoq-urugidan-osimlik-yogi-olishdi-824

ОШҚОВОҚ УЙҚУСИЗЛИКДАН ХАЛОС ЭТАДИ


Ошқовоқнинг 90 фоизи сувдан иборат. Унинг асосан, тўқ сариқ рангда бўлиб, таркиби фенолик ва биофлавоноид антиоксидантлари ҳамда инсон организмига А витаминини берадиган бета-каротин билан тўладир.


100 грамм ошқовоқ 23 ккал озуқавий қийматга эга. Инсон саломатлиги учун кунига 230 ккал ошқовоқ ейиш тавсия этилади.

ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ


* Ошқовоқли таомларни тез-тез истеъмол қилиш саратоннинг бир неча кўринишига қарши куч тўплаш, юрак хасталикларининг олдини олиш, қариликка чек қўйишга ёрдам беради.
* Аъло даражадаги минералларга бой ошқовоқ эти энг яхши косметик маҳсулотдир. Унинг қирғичдан ўтказилгани ёки шарбати ёғли юзга суртилса, юзни таранглаштириб, ёғсизлантиради.
* Шифокорлар пиелонефрит ва гипертоник касалликларига чалинганларга ошқовоқдан қилинган таомларни истеъмол қилишни тавсия этишади.
* Таркибида А витамини борлиги сабаб ошқовоқ яра ва жароҳатлар, куйиш натижасида пайдо бўлган яллиғланишга ҳам даво. Бунинг учун ошқовоқ этини қирғичдан ўтказиб, яра устига қўйиш ва бу компрессни 2-3 соат давомида боғлаб қўйиш самарали натижа беради. Чунки ошқовоқ ўзида сақлаган пектин толалари ёрдамида ортиқча холестерин, токсинларни сидириб ташлайди.
* Ошқовоқ жигар касалликлари, буйрак ва пешоб қопи хасталикларига ҳам шифо. Бунинг учун ошқовоқдан енгил ҳазм бўлувчи суюқ таомлар пишириш тавсия этилади.
* Қабзият (ич қотиш) га қарши ошқовоқ шарбати буюрилади.
* Эмизикли болаларга ошқовоқ бўтқаси ва шарбатини бериб туриш жуда фойдали. У болани ичи қотиб қолишдан сақлайди ва қорин дамини ҳайдайди. Ошқовоқ шарбатини олма ва сабзи шарбати билан аралаштириб истеъмол қилиш ҳам мумкин.
http://hordiq.uz/rang-barang-sahifalar/tabobat/447-oshqovoq-uyqusizlikdan-xalos-etadi

Серхосият ошқовоқ


TIB.UZ  Яшил дорихона
 Серхосият ошқовоқ
 21.08.2014
 Яшил дорихона
 Изоҳлар мавжуд эмас

Совуғу бод қўзғар танда ошқовоқ,
Совуқ мижозлилар емасин мутлоқ.
Иссиқ мижозларга кўп фойда этар,
Ҳалқум билан танни яна юмшатар.

Хитойнинг қадимги қўлёзмаларида ошқовоқни «ўсимликлар маликаси» деб таърифлашган экан. Ўша даврларда Хитой императорининг боғида қовоқ учун махсус жой ажратилган бўлиб, император ўзи ёқтирган аъёнларини ошқовоқ шарбати билан сийларкан.


Қишнинг қовуни


Ошқовоқ ҳам, қовун ҳам битта ботаник оилага – қовоқгулдошлар оиласига мансуб. Таркибини текширган олимларнинг айтишича, қовундаги қанд моддаси (асосан глюкоза, сахароза ва фруктоза) 6 фоиздан 18 фоизгача бўлса, ошқовоқдаги шакар моддаси 4 фоиздан 12 фоизгачадир.


Ошқовоқда аъзоларимиз учун зарур бўлган пектин моддаси бор экан. Уруғини айтмайсизми, халқ табобатида гижжаларни туширадиган дори сифатида қўлланилганлиги маълум. Бунинг учун тивитларидан тозаланган уруғ намакобда ювилади ва қизитилган қозонга солиб, ковлаб-ковлаб қиздирилади. Духовка патнисига солиб қовурилса ҳам бўлаверади.


Ошқовоқнинг ўттиздан ортиқ нави мавжуд. Турлари уч хил: емишлик, хашаки ва идиш-асбоб тайёрланадигани. Шу охиргисининг номи қовоқ. Ичи бўш, сирти ёғочсимон қаттиқ бўлганлиги учун уруғлари шилдираб туради. Шаклининг ҳар хиллигидан фойдаланиб аҳоли ундан хурмача, ёғ идиш, чилим, носқовоқ, қошиқ, чўмич, ликоп, тўрқовоқ, чолғу асбоблари (карнай, ноғора, дутор) кабилар тайёрлаган. Кейинги йилларда негадир қовоқнинг бу хили экилмаяпти. Идиш ва асбоб кўп ишлаб чиқарилаётгани учун унга эҳтиёж бўлмаса керак.


Ўзбекистонда ошқовоқнинг қуйидаги навлари экилади: дастор, сомса ошқовоқ, чилим ошқовоқ, картошка ошқовоқ, палов кади, витаминли, каратинли, томоша қовоқ (патиссон), қовоқча (кабачка) ва бошқалар. Патиссон билан қовоқчанинг ёш мевалари консерваланган ҳолда истеъмол қилинади. Бошқа навларининг фақат етилганигина мазалидир. Бундан бизда ҳар хил овқатлар тайёрланади: манти, сомса, сутли суюқ ош, қаймоқ шўрва, ширгуруч, кадибийрон, ошқовоқ яхнаси, ошқовоқ балиш, мошқовоқ, қаймоқли пюре ва ҳоказо. Ҳатто қадимда паловга қўшиб ҳам пиширишган.


Абу Али ибн Сино ошқовоқ тўғрисида ажойиб фикрлар айтган:


«Ошқовоқни қайнатиб шарбати ичилса, йўтал ва кўкракда пайдо бўлган оғриқни қолдиради.


Хом (пиширилмаган) ошқовоқдан олинган шарбатни бурунга томизиш билан тиш оғриғини тўхтатиш мумкин.


Ошқовоқ киши ошқозони учун ғоят фойдалидир, У намлантирадиган ва чанқоқни босадиган дорилардан биридир.


Ошқовоқни қайнатиб, асал билан еса, нафи катта бўлади».


Ошқовоқни ёш гўдаклардан тортиб қарияларгача тез-тез еб туриши керак. Сутда қайнатилган ёки палла-палла қилиб қасқонда буғлаб қаймоқ суртилгани ҳам лаззат бахш этади, ҳам саломатлик ато қилади. Мана шу овқатлар халқ табобатида ёш организмнинг тўғри ўсишига ва қариган аъзоларнинг фаолиятини чўзишга восита бўладиган бир шифо тарзида истеъмол қилинган.


Камқонлик (анемия)да қайнатилган ошқовоқдан кунига тўрт-беш марта (20-150 грамм)дан истеъмол қилиш фойда беради.Ҳақиқатан ҳам, ошқовоқ камқонликда, темир моддаси тақчил пайтда ва айниқса энди касалдан турган камдармон кишиларга жуда фойдалидир. Унинг таркибида қонни яхшилайдиган темир, мис, кобальт, рух каби муҳим моддалар бор.


Ошқовоқ ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди, йўғон ичакдаги яллиғланишларга қарши курашади, айниқса, холецистит, ангиохолит, пиелонефрит, ўткир ва сурункали нефритда тавсия этилади. Кунига 2 маҳал 100 граммдан ошқовоқ бўтқаси ейиш тавсия этилади.


Сариқ қасаллигини бошидан ўтказганлар ҳам ошқовоқ истеъмол қилиб туришлари мақсадга мувофиқ, чунки у жигарнинг антитоксик фаолияти тикланишини тезлаштиради.


Ошқовоқ ичакнинг мотор функциясини яхшилайди, колит ва қабзиятда фойда беради, қандли диабет ва подаграга чалинган беморларга тавсия этилади.


Ошқовоқ димлама


Керакли масаллиқлар: битта ошқовоқ, 500 гр қўй ёғи, 500 гр гўшт қиймаси, 2 дона пиёз, 1 дона лимон, 1 пиёла қаймоқ, 2 дона лавр япроғи, таъбга кўра туз ва зираворлар.


Тайёрланиши: ошқовоқнинг тепасини кесиб, ичидаги уруғларини тозалайсиз. Кейин уни яхшилаб ювасиз. Лимон (пўсти билан), ёғ ва пиёзни майда қилиб тўғрайсиз ҳамда қийма, туз, лавр япроғи ва зираворларни қўшиб, ҳаммасини аралаштирасиз. Сўнг ошқовоқ ичига масаллиқни солиб, устини кесилган банди билан ёпасиз.


Ошқовоқни қиздирилган духовкада 1 соат давомида пиширасиз. Тайёр бўлган таомни товага олиб, аста қирқасиз ва ликопларга солиб, устига бир ош қошиқда қаймоқ қуйиб, дастурхонга тортасиз.


Ассорти

Керакли масаллиқлар: 200 г қовоқ, 3 дона помидор, 1 та кичикроқ пиёз, ярим стакан творог бўтқаси, 4-5 та кўк салат барглари, таъбга кўра туз ва гармдори.

Тайёрланиши: ошқовоқ ювиб тозалангач, қирғичдан ўтказилади. Юпқа тўғралган пиёз, мурч, помидор, майдаланган петрушка, укроп, туз гармдори, творог бўтқаси қўшилади. Кўк салатнинг шапалоқ барглари билан безатилган идишга тайёр салат солинади. Юзасига кўкатлар ва помидор бўлакчалари билан чиройли кўриниш берасиз.


Қовоқли шўрва


Уруғларидан тозаланган қовоқнинг пўстини арчмасдан 8-10 см катталикда бўлаклайсиз. Уч-тўрт дона иликли суяклар, гўштли шўрвага ошқовоқ бўлаклари, шолғом ва картошка солинади, сўнг пишгунича милдиратиб қайнатилади. Уларни алоҳида идишларга олиб, совитиб, дастурхонга тортинг.


Буғда пишган қовоқ


Яхна қовоқни тайёрлаш учун унинг бўлакларини мантиқасқон лаппакларига териб, ярим соат давомида буғда пиширасиз. Эрталаб наҳорда ва кечқурун истеъмол этилса, гипертония касаллиги, қандли диабет ва атеросклерозда фойда беради.


http://tib.uz/серхосият-ошқовоқ/

СЕРДАРОМАД ВА ШИФОБАХШ НЕЪМАТ


10.03.2016 09:38

Шу кунларда туманимиз деҳ-қон-фермерлари ғалла экилган майдонларга ишлов беришни авж олдириш билан бирга ғаллазор четларига ошқовоқ экишга киришишди.


Ошқовоқ шифобахш неъмат бўлиб, азалдан халқимизнинг дастурхонидан жой олиб келган. Ошқовоқдан тансиқ таомлар, мураббо, чанқоқ босди ичимликлар, дори-дармонлар тайёрланади. Унинг таркибида қандлар, органик кислоталар, кўплаб витаминлар, минерал тузлар, оқсил ва бошқа моддалар бор. Халқ табобатида ошқовоқ қадимдан турли касалликларни даволашда ишлатиб келинади.


-Ошқовоқ сердаромад қишлоқ хўжалик маҳсулоти ҳисобланади,-дейди туман фермерлар кенгаши раиси Усмонжон Холмонов.- Агар бир туп ошқовоқдан 4 дона ҳосил олишга эришилса, 1000 тупдан 4 мингта олиш мумкин. Ҳосилнинг ҳар бири ўртача 5 килограмм тош босса, бу 20 тонна ҳосил дегани. Бозор нархида ҳар бир килограммини 1 минг сўмдан баҳоласак, бу неъматдан олинадиган даромад келиб чиқади.


Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 декабрдаги 06-03-13-1-сонли йиғилиш баён қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят, туман ҳокимларининг қарорлари қабул қилинди. Ушбу ҳужжатларга асосан дон маҳсулотлари корхоналари фермер хўжаликлари билан ҳар 1 тонна топшириладиган дон ҳисобига 50 килограммдан ошқовоқ сотиш бўйича контрактация шартномалари тузилди. Сифатли уруғга бўлган талаблар ўрганиб чиқилиб, хориждан ошқовоқ уруғи келтирилди.


Туманимиз релефи паст-баланд адирлик ерлардан иборатлигини ҳисобга олсак, ошқо-воқ экинлари экиб, мўл ҳосил олиш имконияти мавжуд. Бунга бир қатор фермер хўжаликлари тажрибаси мисол бўла олади. Жумладан, «Насиба Дилшода», «Файз барака» каби фермер хўжаликлари деҳқонлари ўтган йили ғалла майдонлари четларига, бўш ерларга ошқовоқ экиб, мўл ҳосил олишди.


Ошқовоқ экинини экиш муддати тупроқ ҳарорати билан боғлиқ. Тупроқнинг 8-10 сантиметр чуқурликдаги ҳарорати 9-10 даража бўлганда уруғ экила бошланади. Унинг экиш чуқурлиги уруғнинг майда ёки йириклиги, тупроқнинг намлиги, физик ҳолати ва экиш муддатига кўра, 3-4 сантиметрдан 6 сантиметргача бўлиши мумкин. Уруғ чириган гўнг ва ўғит билан экилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Чиритилмаган гўнг экинни қуритишини унутмаслик керак. Ошқовоқнинг бошқа ўсимликлардан характерли жиҳати шундаки, бу ўсимликнинг оналик ва оталик гул тугунчалари алоҳида-алоҳидалиги учун ташқи муҳитдан чангланади. Бу жараён асосан ҳашарот, яъни асалари орқали амалга ошади. Кекса деҳқонларимиз тажрибасидан маълум бўлишича, механик, яъни қўл билан чанглатиш ошқовоқдан кўзланган ҳосилни олиш имкониятини беради. Хуллас, ошқовоқ етиштиришни янада кўпайтиришдан мақсад, аҳолини шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини янада тўлиқроқ қондиришдан иборатдир.


А. Олимов,


М. Акрамов.


http://www.kosonsoynoma.uz/index.php/uz/sokhalar/tadbirkorlik/356-serdaromad-va-shifobakhsh-ne-mat
Qovoq (oʻsimlik)
Vikipediya, ochiq ensiklopediya
Oʻtish: saytda harakatlanish, qidiruv

Qovoq — qovoqdoshlar oilasiga mansub bir va koʻp yillik oʻsimliklar turkumi, poliz eki-ni. 13 turi maʼlum. Vatani — Shim. va Jan. Amerika. Oʻrta Osiyo, jumladan, Oʻzbekistonda qadimdan ekib kelingan. Tuproqqalʼa arxeologik qazilmalarida topilgan qovoq qoldiqlari (miloddan avvalgi 7—8-asrlar) buni tasdiqlaydi. Qningyirik mevali Q., muskatsimon q. va qattiq poʻstli q. kabi 3 turi koʻp tarqalgan. Ildizi oʻqildiz, uz. 2 m ga boradi. Poyasi yotib, chirmashib oʻsadi. Barglari (turiga qarab) yirik, tukli, barg qoʻltigʻida jingalaklari bor. Guli ikki jinsli, yirik (mayda), sariq, chetdan changlanadi. Mevasi turli shakl va rangda, eti och sariqdan toʻq sariqqacha. Mevasi tarkibida 15—18% quruq modda, 4—11% qand, askorbin kislota, karotin, tiamin, riboflavin, azotli birikmalar, 0,7% biriktiruvchi toʻqima, 0,5% oqsil, 0,2% yogʻ, 0,6% kul moddasi, urugʻida 20—40% yogʻ bor. Q. qaynatib, dimlab, qovurib isteʼmol qilinadi, turli pishiriqlar, somsalar, nonlar, murabbo va sharbat tayyorlanadi. Xashaki Q. mollarga dagʻal ozuqa bilan birga beriladi. 100 kg mevasida 12 ozuqa birligi va 1 kg hazm boʻladigan protein bor. Yuqori haroratga va qurgʻoqchilikka chidami past. Mevasi va urugʻi ateroskleroz, oshqozon-ichak, buyrak, podafa kasalliklarini davolashda, gijjalarni tushiruvchi (urugʻi) vosita sifatida ishlatiladi. Urugʻi aprel oxiri — may boshlarida gektariga 4–6 kg miqdorida ekiladi. 10—15° da unib chiqadi, 20—30° da normal rivojlanadi. Ekish sxemasi 2—2,5* I m. Oʻsuvdavrida palak uchlari chilpiladi, qator oralariga ishlov beriladi, sugʻoriladi. Navlariga qarab 110—140 kunda pishadi. Hosildorligi 200—450 s/ga. Saqlashga va tashishga chidamliligi har xil. 1 t mevasidan 0,8—12 s urugʻ olinadi. Oʻzbekistonda yirik mevali Q. turining Ispan 73 (kartoshka Q), muskatsimon Q. turining Palov kadu 265, Qashqar 1644 (oyim Q), Non kadu navlari koʻp ekiladi va barcha viloyatlarda ekish uchun (Nonkadu faqat Samarqand viloyatida) r-nlashtirilgan. Shuningdek, xonadon xoʻjaliklarida suvqovoq, nosqovoq, tomoshaqovoq kabi turlari ham yetishtiriladi.


Kasalliklari: soʻlish, oq palak va boshqa


Zararkunandalari: poliz shirasi, poliz qoʻngʻizi, tunlamlar.


https://uz.wikipedia.org/wiki/Qovoq_(oʻsimlik)
Oshqovoq eking u ming dardga davo
02.04.2015 | Redaktor samarkandnews

Ma`lumki, oshqovoqni xalqimiz azaldan xush ko‘rib iste`mol qilgan. Shu bois dastavval hovli atrofiga, so‘ngra dalalarga ekish urf bo‘lgan. Undan nafaqat oziq-ovqat, balki dori-darmon sifatida ham keng foydalanilgan. Bundan tashqari, oshqovoqlar dehqonlar uchun oziq-ovqat mahsulotlarini uzoq muddat sifatli saqlashda, saroylarda turli bezaklar shaklida, hunarmandchilikda musiqa asboblari yasash maqsadida, shuningdek, ayollar pardozida ham keng qo‘llanilgan.


Oshqovoqdan bir-biridan shirin milliy taomlar tayyorlanadi va ularning ko‘pchiligi parhez taom hisoblanadi. Misol uchun sho‘rvada pishgan qovoq oshqozonda tez hazm bo‘ladi. Guruch bilan birgalikda qaynatilgani quvvat beruvchi taom hisoblanadi. Bir kunda bir piyola iste`mol qilingan qovoq sharbati oshqozon, buyrak faoliyatini faollashtiradi, bundan tashqari, isitmani tushirish, ortiqcha yog‘larni haydash hamda chanqoqni qondirish kabi xususiyatlarga ham ega. Qovoq, shuningdek, xalq tabobatida darmondori sifatida foydalaniladi. Uning tarkibida A, V, V2, RR va K singari vitaminlar, uglevodlar, ko‘plab ma`dan moddalar, mag‘zida esa 4-8 foiz qand, urug‘larida 36-52 foizgacha sifatli moy mavjud. Sanoatda oshqovoqdan asal, marmelad, qoqi (shakarlangan po‘stloq) va boshqa mazali mahsulotlar olinadi.


Oshqovoqni uy sharoitida, ya`ni shaxsiy tomorqada etishtirish uchun, avvalo, uning turlari va o‘ziga xos xususiyatlaridan etarli darajada xabardor bo‘lish lozim. O‘rtacha 10-15 va 20-30 gradus issiqlikda dehqonning mehri va parvarishi bilan yaxshi o‘sib rivojlanadi. 110-140 kun ichida pishib etildi. Biр gektar erdan o‘rtacha 400-450 tsentner hosil olinadi. Uning vegetatsiya davrini tezlatish uchuн oshqovoq urug‘lari fevral’ oyida ko‘chat sifatida ekiladi va ko‘chat holida barqaror issiq boshlangan (aprel’ oyi)da dalaga o‘tqaziladi. Shunday qilinganda u yozning boshlanishi bilan pishib etiladi. Mamlakatimiz iqlim sharoitida oshqovoqning Ispan, Qashqar, Non kadu, Palov kadu, Shirintoy kabi navlarini etishtirish bir qadar oson va qulay.


Xidirali BOTIROV,


qishloq xo‘jalik fanlari doktori.


G‘iyos JO‘RAQULOV,


O‘zQXIICHM viloyat bo‘limi mutaxassisi.


http://samarkandnews.uz/?p=1402
QOVOQ URUG'INING FOYDALARI
14.09.2013

Oshqovoq urug'i davolashda katta ahamiyatga ega. Davolashda qo'llash uchun 150-200 urug'idan olamiz. Qovoq urug'larini gijjalarga qarshi samarali profilaktik vosita sifatida qo'llashadi.


Ularni xomligicha chaqib yeyish mumkin, lekin uni quyida biz aytganday tayyorlasangiz foydasi oshadi. 150-200 dona urug'ni qiymalagich yoki kofemolkada maydalab, besh stakan suv quyasiz va 2 soat davomida past olovda parlaysiz. Qaynab ketmasligiga ahamiyat bering. Yarim quyuq qaynatmani marlyadan o'tkazib, yuqoridagi kerakmas massani qoshiq bilan yigíb olasiz. Hosil bo'lgan qaynatmani och qoringa ichiladi. 2 soatdan so'ng esa surgi ichiladi.


Parazitlarni haydash uchun esa uch kun davomida 50 gr qovoq urug'i bilan nonushta qilsangiz kifoya. Ketidan suyuqlik iching.


Qovoq urug'laridagi sink adenoma va prostatitda ham yaxshi foyda beradi. Shuning uchun quritilgan urugíni chaqish bu kabi muammosi bor erkaklar uchun kerakli. Natija berishi uchun bir kunda 50 ta qovoq urug'ini 2 oy davomida chaqish kifoyda qiladi.


http://shifo.uz/news/nat/1091/
39-§. QOVOQDOSHLAR OILASI

Yer yuzida mazkur oilaga mansub 800 ga yaqin, O’zbekistonda esa 18 tur o’simlik o’sadi.


Qovoqdoshlar oilasiga asosan bir yillik va ko’p yillik o’tlar kiradi. Ularning poyasi (palagi) o’rmalab yoki jingalaklar bilan ilashib o’sadi. Barglari oddiy, ketma-ket o’rnashgan, yaproqlari panjasimon bo’lingan yoki panjasimon qirqilgan. Gullari to’g’ri, ayrim jinsli, hashoratlar yordamida changlanadi. Gulkosachasi 5 ta gulkosachabargning, gultoji ham 5 ta gultojbargning qo’shilishidan hosil bo’lgan. Changchilari 5 ta, ulardan 4 tasi 2 tadan juft bo’lib qo’shilgan, 1 tasi erkin. Urug’chilari 3 ta.


Qovoqdoslilarga mansub o’simliklaming gullari ayrim jinsli bo’lganligi uchun ularning changchi va urug’chi gullariga alohida-alohida formula va diagrammalar beriladi.


Qovoqdoshlarning mevasi — etdor, sersuv, soxta qovoq meva.


O’zbekistonda ko’plab ekiladigan bu oilaga mansub o’simliklardan biri oshqovoq (oyim qovoq)dir.


Oshqovoq — qovoq turkumiga mansub bir yillik poliz o’simligidir. Poyasi silindrsimon, mayin tuklar bilan qoplangan, o’rmalab yoki jingalaklari bilan ilashib o’sadi. Barglari yirik, buyraksimon, yaprog’i 5 – 7 ga bo’lingan. Uning changchi va urug’chi gullari bitta tupda yetishadi. Gullari sariq. Changchili gullari nisbatan yirik bo’lib, urug’chili gullardan oldinroq ochiladi, changchilari 5 ta. Urug’chili gullarida 3 ta tumshuqchali 1 ta urug’chisi bor.


69-rasm. 1-qovoq;2-qovun.

Oshqovoqning mevasi yirik, soxta meva. Mevaning tashqi qavati qattiq, ichki qavali esa shirador va etdor. Urug’ida 50% gacha moylar bor.


O’zbekistonda qovoq turkumiga oid 3 ta tur o’simlik ekiladi.


Qovoqdoshlar oilasiga mansub itqovun ekinlar orasida begona o’simlik sifatidauchraydi. Respublikamizda keng miqyosda ekiladigan shirin-shakar handalak, qovun, tarvuzlar hamda bodring, turli-tuman shakldagi idish-qovoqlar, qozonyuvg’ichlar ham qovoqdoshlar oilasiga kiradi (69-rasm).


Ulardan turli maqsadlarda foydalaniladi.




http://eduportal.uz/ebooks/botanika6/bob/4-bob/39.htm


Tыkva



Tыkva — rodovoe nazvanie rasteniy iz semeystva Tыkvennыe.
S’edobnыe sorta tыkvы (v otlichie ot dekorativnыx) upotreblyayutsya v piщu posle obrabotki: tыkva varyonaya, pechyonaya i t.d. Takaya tыkva ochenь xorosho usvaivaetsya organizmom i shiroko primenyaetsya daje dlya detskogo i dieticheskogo pitaniya. Takje xorosho ispolьzuetsya dlya salatov i garnirov. Nerazdelannыe tыkvы dolgo soxranyayutsya, poetomu s drevnix vremen ispolьzuyutsya v xozyaystvax. Izvestno mnojestvo starinnыx blyud russkoy kuxni, vklyuchayuщix tыkvu.
Tыkvu nachali vыraщivatь v Severnoy Amerike 5 tыsyach let nazad. Pervыe amerikanskie poselentsы vыrezali verx u tыkvы, udalyali semechki, napolnyali vnutrennostь molokom, spetsiyami i myodom, potom zapekali tыkvu v goryachey zole, a indeytsы jarili lomtiki tыkvы na kostre, a iz polosok vyalenoy tыkvы delali kovriki. Nesmotrya na to, chto na 90% tыkva sostoit iz vodы, eto xoroshiy istochnik karotina, vitaminov, chto osobenno doljnы imetь v vidu lyudi, stradayuщie serdechno-sosudistыmi zabolevaniyami.
Tыkva — eto svoego roda prirodnыy vitaminno-mineralьnыy kompleks. CHempionom sredi vitaminov, soderjaщixsya v tыkve, yavlyaetsya beta-karotin, tыkva bogata vitaminami SEV1V2RR.V ney mnogo kaliyakalьtsiya,jelezamagniyameditsinkakobalьta, kremniya, ftora.
Krome togo tыkvы malokaloriynы i bogatы kletchatkoy. Po kolichestvukarotina tыkvы blizki k morkoviTыkvennыe semechki toje poleznы, Oni soderjat jirы, belki, vitaminы i mineralьnыe soli. Osobenno bogatыvitaminom Ye, pomogayuщim ot prejdevremennoy starosti i solyami tsinka, kotorыe neobxodimы dlya normalьnogo razvitiya mujskogo organizma.
Pri vsem etom tыkva — ovoщ dieticheskiy. Iz-za nizkogo soderjaniya v yee myakoti gruboy kletchatki i organicheskix kislot tыkvu mojno upotreblyatь v piщu daje pri vospalitelьnыx zabolevaniyax jeludka i kishechnika. Ona takje polezna pri jelezodefitsitnoy anemii, tak kak soderjit kompleks mineralьnыx veщestv, uchastvuyuщix v krovetvorenii (jelezomedь,kobalьttsink).
Myakotь plodov myagkaya i tverdaya, razlichnoy konsistentsii; xorosho gotovitь zapekanki i kashi s risom, pshenom.
Blagodarya vыsokomu soderjaniyu kaliya tыkva uluchshaet rabotu serdtsa, ukreplyaet sosudы i izbavlyaet ot otekov.
Pri zabolevaniyax pecheni rekomenduetsya, yestь kak mojno bolьshe sыroy myakoti tыkvы, a yesli sыraya tыkva kajetsya nevkusnoy, mojno zamenitь yeyo tыkvennыmi kashami s risom, pshenom ili mankoy.
Nu a to, chto tыkvennыe semechki — priznannoe sredstvo dlya izgnaniya glistov, izvestno prakticheski kajdomu. A potomu sushenыe tыkvennыe semechki chasto dayut detyam dlya profilaktiki podobnыx nepriyatnostey.


Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling