O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz davlat pedagogika instituti magistratura bo’limi qo’lyozma huquqida udk: choriyeva dilnoza ulug`bek qizi


Ўтказилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги асосий хулосаларга келиш мумкин


Download 1.33 Mb.
bet38/42
Sana10.02.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1183235
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
кундузой

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги асосий хулосаларга келиш мумкин:
1. Электрон версиялар ёрдамида касб - ҳунар коллежлари ўқувчиларини махсус тайёрлаш самарадорлигини оширишнинг асосий шарти, касб-ҳунар таълими тизимининг ўқув-тарбия жараёнига дидактик тавсифлари такомиллаштирилган (ва педагогак имкониятлари яхшиланган электрон версияларни кенг қўллаш ҳисобланади. Тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган, электрон версияларни лойиҳалашнинг педагогик асосларини махсус методикаси, электрон версияларни тайёрлаш учун асосли қарор қабул қилиш ва лойиҳалашнинг электрон версия учун ўқув материалини саралаш ва уни рационал конструкциялаш, мазмунини очиб бериш методларини танлаш каби тадбирларни ўтказиш имкониятини таъминлайди.
2. Касб-ҳунар ўқув юртларида талабаларни махсус тайёрлаш босқичини мақсадли кузатувлар ва таҳлиллар шуни кўрсатдики, ўқитиш воситалари сифатида макетлар, моделлар, мнемосхемалар, ҳаракатни кўрсатувчи қурилмалар ва ҳакозолар қўлланиш масштабларининг ошиши кузатилмокда. Айни холатнинг қонуний характери ўрганиш объектларининг тобора кўргазмалилиги ва тушунарлилигининг камайиб бораётганлиги, халқ хўжалигига вазифаси ва таркиби бўйича мураккаб бўлган автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг кенг жорий қилиниши, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш йўналишларининг ўзгариши билан белгиланади.
3. "Ўқитишнинг электрон ахборот воситалари" тушинчасини киритиш орқали турли хил моделлар, ўқув мнемосхемалари ва ҳоказоларнинг муҳим умумий педагогик асослари очиб берилди ва шу асосда уларни "электрон версиялар"и номи билан УВ мустақил гуруҳига бирлаштириш амалга оширилди. Пировардида электрон версиялари назариясини ишлаб чиқиш учун шарт-шароитлар яратилди.
4. Электрон версияларининг ўқитиш воситаси сифатидаги ўзига хослиги ва мураккаб ўрганиш объектларининг "дидактик ўринбосари'" сифатида уларнинг педагогик моҳияти тадқиқ қилинди. Версияларни таснифлашнинг умумий методик принципларини қараб чиқиш асосида электрон версияларни "лойихалаштириш предмети" бўйича бир неча гуруҳга ажратилди ва уларнинг дидактик характеристикалари ва педагогик имкониятлари, ўқув юрти ўкув жараёнидаги ўрни ва роли таҳлил қилинди.
Электрон версияларининг асосий қўлланилиш соҳалари махсус ўқув босқичларининг турли хил машғулотлари бўлиб, моделлаштиришнинг асосий (бош) предмети эса ўқувчилар томонидан ўзлаштириш учун қийин бўлган ўрганиш объектлари (ҳаёлий ва моддий) ҳисобланади. Мураккаб ўқув маълумотининг ҳажми катта бўлиб ўқув вақтининг реал бюджети кам бўлган ҳолатни электрон версияларини қўллаш мақсадга мувофиқлигининг муҳим кўрсаткичи деб ҳисоблаш мумкин.
5. Тадқиқотнинг ишчи гепотезаси тажриба-синов ишларида тасдиқланди ва таълимга дидактик жиҳатдан асосланган ҳолда электрон версияларни тадбиқ қилиш ўқиш ва ўқитиш самарадорлигини ошириши кўрсатиб ўтилди. Бунинг натижасида мураккаб ўқув информациясини қабул қилиш, англаш ва эсда сақлаб қолиш сифати ошди ва бутун таълим самарадорлиги яхшиланди.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling