O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz muhandislik-texnologiya instituti


Буралишда ички кучлар эпюрасини қуриш


Download 1.87 Mb.
bet26/45
Sana17.02.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1205644
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   45
Bog'liq
UMK QMB

Буралишда ички кучлар эпюрасини қуриш
Агар ташқи кучлар таъсирида стержен кўндаланг кесим юзасида ички кучларнинг фақат битта компоненти буровчи момент, яъни Мz = Мбур ҳосил бўлса (1.8 расмга қаранг), у ҳолда буралиш деформацияси содир бўлади ва бу ҳол соф буралиш дейилади. Буралишга ишлаётган стерженлар одатда валлар дейилиб, уларнинг ҳисоб схемасини икки асосий типга бўлиш мумкин – буровчи моментлар қўйилган консол валлар (2.4 а расм) ва подшипникли таянчларда турувчи валлар (2.4 б расм).

2.4 Расм
Буралиш ҳодисаси фақат текис конструкцияларда эмас фазовий конструкция элементларида ҳам ҳосил бўлади.
Буралишда ҳам ички куч (яъни вал кесимларида ҳосил бўладиган буровчи момент - Мбур ) эпюрасини қуриш асосий ишлардан бири ҳисобланади. Уларни қуриш қуйида келтириладиган мисолларда батафсил кўрсатилган.
Буралишда эпюраларни қуришнинг ўзига хос томони шундаки, буровчи моментнинг (+) ёки (-) ишора билан олиш формал аҳамиятга эга бўлиб, бирор физик асосга эга эмас, шу сабабли уларни ихтиёрий олиш мумкин. Буровчи момент эпюрасини қуришда zn ўқини доимо бир томонга йўналтириш зарур.
1-мисол. Тасвирланган консол вал учун (2.5 расм) буровчи момент эпюраси қурилсин.
М1=200 кгкм, М2=400 кгкм, М3=100 кгкм.
Мисолни ечишни таянчда ҳосил бўладиган буровчи моментни аниқлашдан бошлаймиз, бунинг учун z ўқига нисбатан бутун валга таъсир этувчи моментларнинг алгебраик йиғиндисини олиб уни нолга тенглаймиз, яъни:
∑ Мz = - МR + М1 – М2 + М3 = 0, бундан
MR = М1 - М2 + М3 =200-400 +100 = - 100 кгкм бўлади.
Демак, таянчдаги момент МR (-) ишорали бўлгани учун биз бу йўналиш олдига (х) қўйиб, унинг ҳақиқий йўналишини белгисиз тескари томонга йўналтирамиз. У ҳолда МR=100 кгкм бўлади. Вални 3 та участкадан иборат деб, z1, z2, z3 ўқларини ўнгдан чапга йўналтирамиз.
I – участкада: МI = М1 =200 кгкм.
II- участкада: МII = М1 - М2=200 – 400 = -200 кгкм.
III участкада: МIII = М1 - М2 + М3=200 – 400 + 100 = -100 кгкм.
Бу натижалар асосида ички кучнинг, яъни буровчи моментнинг эпюрасини курсак у юқоридаги кўринишга (2.5 расм) эга бўлади. Биз бу натижаларни ҳисоблаганимизда ўнгдан- чапга қараб ҳисоблаш ишларини бажариб бордик.
Ҳудди шундай йўл билан эпюра қуришни валнинг чап охиридан ўнгга қараб ҳам бажаришимиз мумкин (чунки биз таянчдаги реакция кучи MR ни аниқлаганмиз) яъни таянчга якин турган участкани I, кейингисини II, ундан кейингисини III десак у ҳолда.
МI = MR =100 кгкм, МII = MR + М3=100 + 100 = 200 кгкм,
МIII = MR + М3 М2=100 +100 – 400 = -200 кгкм бўлади.

2.5 Расм

Кўриниб турибдики, бу ҳолда буровчи моментнинг эпюраси олдинги ҳолдаги қийматлардан фақат ишоралари билангина фарқ қилади, аммо ишора буралишда фақат формал аҳамиятга эга деб юқорида айтилган эди. Бу ҳолда ҳам эпюра юқоридаги кўринишга эга бўлиб, олдинги эпюрани эпюра ўқига нисбатан акси кўринишини ифодалайди.
Подшипникли таянчли валлар учун буровчи момент эпюрасини қураётганда шуни эътиборга олиш лозимки, таянчлар қандай ясалганидан (силжиш ёки думалаш подшипникларидан) қатъий назар буровчи моментни қабул қилмайди, яъни бу таянчларда буровчи моментнинг қиймати нолга тенг бўлади. Шу сабабли буровчи момент эпюрасини қуришда уларни ҳисобга олинмайди. Аммо бу ҳолда ташқи таъсир қилаётган буровчи моментларнинг йиғиндиси нолга тенг бўлиши керак, акс ҳолда вал мувозанатда турмайди.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling