O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz muhandislik-texnologiya instituti


Download 1.87 Mb.
bet2/45
Sana17.02.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1205644
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
UMK QMB

MUNDARIJA







KIRISH



“Qurilish mehanikasi” fanining o‘quv dasturi





“Qurilish mehanikasi” fani bo‘yicha ishchi o‘quv dastur





Ma’ruza va amaliy mashg‘ulotlarning texnologik model va xaritalari





1- ma’ruza

Materiallar qarshiligi faniga kirish





2- ma’ruza

Tekis kesim yuzalarining inersiya momentlari.





3- ma’ruza

Bosh inersiya o‘qlari va bosh inersiya momentlari.





4- ma’ruza

Ichki kuchlarni aniqlash.





5- ma’ruza

Cho‘zilish yoki siqilishda kuchlanish va deformatsiya.





6- ma’ruza

Ko‘ndalang deformatsiya.





7- ma’ruza

Materiallarning mexanik xususiyatlarini tajribada o‘rganish.





8- ma’ruza

Cho‘zilish yoki siqilishga ishlaydigan sistemalarni mustahkamlikka va bikirlikka hisoblash.





9- ma’ruza

Cho‘zilish yoki siqilishda sterjenning xususiy og‘irligini hisobga olish.





10- ma’ruza

Cho‘zilish yoki siqilishda uchraydigan statik noaniq masalalar.





11- ma’ruza

Sterjenning qiya kesimlaridagi kuchlanishlarni aniqlash.





12- ma’ruza

Bosh kuchlanishlar va yuzalar.





13- ma’ruza

Hajmiy kuchlanganlik holati





14- ma’ruza

Siljishda kuchlanish va deformatsiya





15- ma’ruza

Siljishga ishlaydigan birikmalarni mustahkamlikka hisoblash.





1-amaliy mashg‘ulot

Nosimmetrik kesimlarning og‘irlik markazi holatini aniqlash.





2-amaliy mashg‘ulot

Nosimmetrik kesimlarning o‘q inersiya momentlarini aniqlash.





3-amaliy mashg‘ulot

Bosh o‘qlar vaziyati va bosh inersiya momentlarini aniqlash.





4-amaliy mashg‘ulot

Kesish usuli. Balka, rama va egri bruslar uchun ichki kuchlarni aniqlash.





5-amaliy mashg‘ulot

To‘g‘ri sterjenni cho‘zilish(siqilish)ida kuchlanish va deformatsiyani aniqlash.





6-amaliy mashg‘ulot

Sterjenli sistemalarni mustahkamlikka va bikirlikka hisoblash.





7-amaliy mashg‘ulot

Cho‘zilish (siqilish) deformatsiyalarida xususiy og‘irlikni hisobga olish.





1- laboratoriya mashg‘uloti

Po‘lat namunani cho‘zilishga sinash. Po‘latning mexanik xarakteristikalarini aniqlash. Cho‘zilish diagrammasini chizish.





2- laboratoriya mashg‘uloti

Po‘lat materiali uchun elastiklik modulini aniqlash.





3- laboratoriya mashg‘uloti

Turli materiallarni siqilish deformatsiyasiga sinash. Mustahkamlik chegaralarini aniqlash





4- laboratoriya mashg‘uloti

Po‘lat materialini kesilishga, yog‘och materialini yorilishga sinash. Mustahkamlik chegaralarini aniqlash





5- laboratoriya mashg‘uloti

Doira kesimli sterjenni buralishga sinash (virtual).





6- laboratoriya mashg‘uloti

Yog‘och balkaning egilishdagi mustahkamligini aniqlash.





7- laboratoriya mashg‘uloti

Egilishda balkaning deformatsiyalarini aniqlash.





8- laboratoriya mashg‘uloti

Konsol balkaning qiya egilishdagi deformatsiyalarini aniqlash.





Masalalar va mashqlar to‘plami




КИРИШ
Материаллар қаршилиги фани «Деформацияланувчи қаттиқ жисмлар механикаси» деб умумий ном билан аталувчи фанлар таркибига кириб, деформацияланувчи қаттиқ жисмлар механикасининг амалий масалаларини ўрганади, конструкция ва иншоотлар элементларининг ташқи кучлар таъсиридаги ҳолатини-мустаҳкамлигини, бикрлигини ва устиворлигини баҳолайди. Бу фан қурилиш, машинасозлик, авиасозлик ва бошқа соҳалар амалиётида кенг қўлланилиб, қатор муҳандислик фанлари учун асос яратади.
Шу сабабли материаллар қаршилигини чуқур ўрганиш талаба учун юқори техник тайёргарлик кафолатини ўтаб, унга ихтиёрий амалий масалаларни малакали ечишига ёрдам беради.
Материаллар қаршилиги фани – эластиклик назарияси, пластиклик назарияси, оқувчанлик назарияси, грунтлар, сочилувчан материаллар ва тоғ жинслари механикаси, тебранишлар назарияси ва устуворлик назарияси каби бир қатор фанларни ўз ичига олади. Бу фанда ўрганиладиган объектларга конструкцияларнинг юпқа деворли элементлари-бруслар, балкалар, стерженлар, валлар, пластина ва қобиқлар киради.
Материаллар қаршилигиниг фан сифатида шаклланиши 1638 йилда Галилео Галилей томонидан «Фаннинг икки янги тармоғига оид математик исбот ва суҳбатлар» китобининг чоп этилиши билан бошланган. Ушбу китоб динамика ва мустаҳкамлик назариясига бағишланган эди. Роберт Гук томонидан кучланиш ва деформация орасидаги пропорционаллик қонунининг 1660 йилда очилиши ва 1678 йилда бу натижанинг чоп этилиши материаллар қаршилиги фани ривожланишига асос солди.
Кейинги даврларда балка эгилиши масаласи ечимига кўплаб таниқли олимлар ишлари бағишланди, фақат 1826 йилга келибгина Навье ўзининг қурилиш механикаси бўйича чоп этган китобида деярли 200 йил давом этган балка эгилиши масаласи ечимини эълон қилди. Навье ушбу масалани тўғри ечимини топди ва биринчи бор кучланиш тушунчасини киритди.
Лагранж, Коши, Пуассон, Сен-Венан каби йирик олимларнинг ишлари материаллар қаршилиги фани ривожланишига катта ҳисса қўшди. 1744 йилда тўғри стерженга қўйилган сиқувчи бўйлама кучнинг критик қийматини аниқлаган Эйлер ишларини алоҳида таъкидлаш лозим. Ушбу масала ечими ҳам деярли 200 йилга чўзилди. Гап шундаки, Эйлер томонидан таклиф этилган ечимда материалларни чизиқли – эластиклик ҳолати бўйича чеклаш хақидаги фараз қўйилган бўлиб, у Эйлер формуласини қўллаш соҳаси ва аниқлик даражасини анча чеклаб қўйган эди. Шу сабабли, олинган натижанинг ҳар доим тажриба натижалари билан мос келмаслиги ушбу формулага муҳандислар қизиқишини унча уйғотмади. Фақат 1889 йилдагина Энгессер томонидан масаланинг пропорционаллик чегарасидан ташқарида устуворликнинг назарий ечими аниқланди. Аммо, ушбу ечимнинг исботи келтирилмади. 1894 йилда Ясинский ушбу масала исботини келтирди, 1910 йилда Карман ҳам Ясинскийга боғлиқ бўлмаган ҳолда масала исботини топди.
Шу билан бирга материаллар қаршилиги ҳақидаги фан ривожланишига ва унинг амалий масалаларини ечишга қуйидаги олимлар ўзларининг катта ҳиссаларини қўшдилар – Д.И.Журавский, Х.С.Головин, П.Ф.Папкович, И.Г.Бубнов, Б.Г.Галеркин, С.П.Тимошенко, В.З.Власов, Н.Б.Беляев, А.А.Гвоздев, Г.В.Колосов, В.В.Болотин, Н.Х.Арутунян, М.А.Колтунов, Л.А.Толоконников, Н.И.Мусхелишвили, А.А.Ильюшин, Ю.Н.Работнов, Х.А.Рахматуллин, С.Р.Ржаницин, Е.И.Шемякин М.Т.Ўразбоев, В.Қ.Қобулов, Б.Е.Новожилов В.В.Лурье, В.В.Москвитин, В.Г.Зубчанинов, В.И.Феодосьев, В.Л.Бидерман, И.Г.Терегулов, Б.Е.Победря, В.Н.Немировский, И.Е.Трояновский, А.С.Кравчук ва бошқалар.
Одатда жисмдаги деформацияланиш жараёни иншоот ишлашига сезиларли даражада таъсир қилиб, иншоот яроқлилигига путур етказади, яъни унинг мустаҳкамлигини, бикрлигини ёки устиворлигини бузиши мумкин.
Материаллар қаршилиги фани иншоот ва машина қисмларини мустахкамликка, бикрликка ва устиворликка хисоблаш асосларини ўргатади.
Иншоотнинг бу қобилиятлари тўғрисида гапирилганда асосан қуйидагилар тушунилади:

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling