O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz muhandislik-texnologiya instituti


Мураккаб текис кесимлар бош марказий ўқларининг ҳолатини ва бош марказий инерция моментларини аниқлаш


Download 1.87 Mb.
bet14/45
Sana17.02.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1205644
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45
Bog'liq
UMK QMB

Мураккаб текис кесимлар бош марказий ўқларининг ҳолатини ва бош марказий инерция моментларини аниқлаш
Аксарият ҳолларда текис кесимларнинг геометрик характеристикаларини аниқлашда бош марказий ўқларнинг
ҳолатини ва бош марказий инерция моментлар қийматларини топиш ҳисоблашнинг асосий мақсадларидан бири бўлади. «Содда» кесимлар учун ушбу маълумотларнинг қийматлари юқорида келтирилган формулалар ёрдамида топилади. Стандарт пўлатли прокат профиллар учун инерция моментларининг қийматлари сортамент жадвалларида келтирилган бўлади.
Содда шакллар йиғиндисидан иборат бўлган мураккаб кесим учун ушбу характеристикаларни қуйидагича аниқлаш мақсадга мувофиқ:


3.17 Расм

1. Мураккаб текис кесимларнинг геометрик характеристикаларини аниқлаш учун уларни олдиндан маълум бўлган формулалар, қонуниятлар ёки жадвалдан аниқлаш мумкин бўлган бир нечта содда бўлакларга ажратилади. Мураккаб кесимни содда бўлакларга ажратиш усули якуний натижага таъсир этмаслигини 3.2 бўлимда кўрдик.
2. Мураккаб кесим (3.2 бўлимда кўрсатилгандек) оғирлик марказининг ҳолати аниқланиб, бу нуқтадан ихтиёрий хс, ус марказий ўқларни ўтказамиз. Бу хс, ус ўқлар мураккаб кесим учун бош ўқлар бўлмайди, лекин бу ўқлар мураккаб кесимни ташкил этувчи содда кесимларнинг бош марказий ўқларининг кўпчилигига параллел бўлиши керак.
3. Танлаб олинган хс, ус марказий ўқларга нисбатан содда кесимларнинг, кейин мураккаб кесимнинг инерция моментларини шу содда кесимлар инерция моментларининг йиғиндиси сифатида топамиз. Бунда (3.22) ва (3.24)-(3.26) формулалардан фойдаланамиз.
4. Мураккаб кесим учун марказий инерция моментларининг қийматлари ва (3.29) формуладан фойдаланиб, хс, ус ўқларни U, V деб белгиланувчи бош марказий ўқлар билан устма-уст тушиши учун буриш керак бўлган бурчак, яъни 0 нинг қийматини аниқлаймиз. (Шуни эсда тутиш лозимки, 0 бурчакнинг мусбат қийматларида хс, ус ўқларни U, V ўқлар билан устма-уст тушириш учун соат стрелкасига тескари йўналишда буриш керак.
5. (3.31) формуладан фойдаланиб мураккаб кесим учун бош марказий инерция моментларнинг Jmax./min. ёки Ju/v қийматларини аниқлаймиз.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling