O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz muhandislik-texnologiya instituti


Download 1.87 Mb.
bet4/45
Sana17.02.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1205644
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
UMK QMB

Юза бирлиги

Ҳажм бирлиги

1 см2

10-4 м2

1 см3

10-6 м3

Текис шаклнинг статик ва қаршилик моментлари ўлчов бирлиги

Куч моменти ва жуфт куч моментининг бирликлари

1 см3

10-6 м3

1 килограмм куч·
метр (кгк·м)
1 килограмм-куч·
сантиметр (кгк·см)

9,81Нм10 Нм


0,0981 Нм10-1 Нм



Текис шакл инерция моментларининг ўлчов бирлиги

Солиштирма оғирлик бирликлари

1 см4

10-8 м4

1 тк/м3ёки 1 гк/см3


1 кгк/см3

9,81.103 Н/м3
 104 Н/м3
9,81.106 Н/м3
 107 Н/м3

Масса бирликлари

Иш ва энергия бирликлари

1 тонна (т)
1 центнер (ц)

103 кг
102 кг

1 килограмм куч ·метр
(кгк · м)
1 квт/ соат
1 эрг

9,81 10 Ж


3,6 . 106 Ж
10-7 Ж







Қувват бирликлари

Бурчак тезлигининг ўлчов бирликлари

1 килограмм куч ·метр бўлинган секунд
(кгк· м/сек)
1 от кучи (о.к.)
1 эрг/сек

9,81 10 вт
735,5 вт
10-7 вт

1 минутда айланиш сони (айл/мин)

1 айл/сек



рад/сек


рад/ сек







Куч бирликлари

Босим ёки кучланишнинг ўлчов бирликлари

1 тонна - куч (тк)
1- килограмм-куч
( кгк)
1 дина (дина)

9,81.103104 Н


9.8110Н
10-5 Н

1 бар (бор)
1 кгк/см2 = 1 атм

1 кгк/м2




1 тк/м2

105 Н/м2
9,81.104105 Н/м20.1МПа
9,81 10 Н/м210Па

10000Па


1-МАВЗУ. МАТЕРИАЛЛАР ҚАРШИЛИГИ ФАНИГА КИРИШ


РЕЖА:

  1. Материаллар қаршилиги фанининг асосий принцип ва фаразлари.

  2. Ҳисоб схемасини тузиш

  3. Конструкция қисмлари. Конструкция қисмларининг боғланишлари. Конструкциянинг хиллари.

  4. Конструкцияга таъсир қилувчи ташқи кучлар.

Материаллар қаршилиги фанининг асосий принцип ва фаразлари


Табиатда мавжуд материаллар молекуляр таркибига кўра у ёки бу даражада шаклланган агрегат ҳолатида бўлиб, уларнинг ўлчамлари эса субмикрокристаллдан (микроструктурадан) то бетон кўринишидаги конгломерат (макроструктура) тузилишгача бўлиши мумкин. Одатда материаллар қаршилиги фанида объект ҳолатини ўрганганда алоҳида агрегатларнинг ўзаро таъсирини ва реал материалларнинг барча хоссаларини эътиборга олиб бўлмайди. Шунинг учун ҳисоблаш формулаларини келтириб чиқаришда қатор фаразлар қабул қилиниб, реал жисмнинг бир нечта асосий хоссаларини ўзида акс эттирган идеал жисм қаралади. Бундай жисмларда ташқи куч ёки иссиқлик таъсирида унинг заррачаларининг жойлашишлари ўзгаради лекин унинг таркибидаги модданинг умумий миқдори (жисмнинг массаси) ўзгармайди, яъни унинг фақат ўлчамлари ва шакли ўзгариши мумкин. Демак, деформация деганда, жисм заррачаларининг ўзаро жойлашиши натижасида унинг ўлчамлари ва шаклининг ўзгариши тушунилади.
Жисмларнинг куч таъсирида деформацияланиб, куч олингандан кейин, ўзининг олдинги ҳолатига қайтиши жисмнинг эластиклик хоссаси дейилади. Куч олиниши билан деформациянинг йўқоладиган қисми эластик деформация, қоладиган қисми қолдиқ (пластик) деформация деб аталади. Агарда деформация тўлиқ йўқолса жисм абсолют эластик деб аталади.
Материаллар қаршилиги фанида қуйидаги хоссаларга эга бўлган идеал жисм қаралиши учун қуйидаги фаразлар қабул қилинган:
1. Жисм бир жинсли ва яхлит деб қаралади, яъни бирор нуқта атрофидан олинган чексиз ҳажмдаги материалнинг хоссалари нуқтанинг ўрнига боғлиқ эмас ва жисм бир бутун яхлит тузилган деб қаралади.
2. Жисм абсолют эластик ва изотроп деб қаралади. Яъни изотроп деганда жисмнинг хоссаларини барча йўналишлар бўйича бир хиллиги тушунилади. (Шу билан бирга турли йўналишлар бўйича хоссалари ҳар хил бўлган анизотроп жисмлар ҳам кўп учрайди, лекин бу дарслик ҳажмида ундай жисмлар қаралмайди).
3. Жисмнинг деформацияси унинг ўлчамларига қараганда анча кичик деб қаралади.
4. Жисмга қўйилган куч маълум миқдордан ошмаса, жисм чизиқли деформацияланади (Гук қонуни).
5. Бир нечта куч таъсиридан ҳосил бўладиган деформация ёки кўчишнинг қиймати, ҳар қайси кучни алоҳида таъсиридан ҳосил бўладиган қийматларнинг йиғиндисига тенг (кучлар таъсирининг мустақиллик принципи).


1.1 Расм

6. Деформациядан олдин текис бўлган кесим, деформациядан кейин ҳам текислигича қолади (Бернулли гипотезаси).
Бу қабул қилинган гипотеза ва фаразларни қўллаш назарий текширишларда дифференциал ва интеграл ҳисоб аппаратидан кенг фойдаланиш имкониятини яратиб, кейинчалик ҳисоб ишларини бирмунча соддалаштириш имкониятини беради.



Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling