O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz muhandislik-texnologiya instituti


Download 1.87 Mb.
bet27/45
Sana17.02.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1205644
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   45
Bog'liq
UMK QMB

2-мисол. Тўртта буровчи момент билан юкланган (2.6 расм) вал учун буровчи Мбур момент эпюраси қурилсин. М1=100 кгкм, М2=400 кгкм, М3=200 кгкм, М4=100 кгкм.
Бу ҳолда таянч реакцияларини аниқлаш керак эмас, чунки подшипникларда буровчи моментлар ҳосил бўлмайди, лекин вал мувозанатда бўлиши керак:
Мz = М1234 =100 –400+ 200 + 100 = 0
Демак вал мувозанатда турибди.
Буровчи моментнинг эпюрасини қуриш учун вални тўртта участкага ажратамиз:
Iучасткада: МI4 = 100 кгкм.
II –участкада: МII = М43 = 100 + 200 = 300 кгкм.
III –участкада: МIII = М43 - М2 = 100 + 200 – 400 = - 100 кгкм
IV –участкада: МIV = М43 - М21 = 100 + 200 – 400 + 100 = 0
Бу натижалар асосида кўрилган буровчи мометнинг эпюраси 2.6 расмда кўрсатилган.



2.6 Расм
Бу кўрган иккита мисолимиздан кўринадики: биринчи мисолда ташқи кучлар моментининг энг катта қиймати 400 кгкм эканлигига қарамасдан ички кучлар буровчи моментининг энг катта қиймати 200 кгкм ни ташкил қилгани, қурилган эпюрадан кўриниб турибди; иккинчи мисолда эса ташқи кучлар буровчи моменти 400 кгкм бўлиб, ички кучлар буровчи моменти 300 кгкм ни ташкил қилмоқда. Демак, ички кучлар моментининг энг катта қиймати ташқи кучлар моментидан кичик, тенг ёки катта бўлиши мумкин экан.
Эгилишда ички кучлар эпюраларини қуришнинг умумий қоидалари
Агар стержен кўндаланг кесимларида ташқи кучлар таъсиридан фақат ички кучларнинг эгувчи моментлари Мx ёки Мy (1.8 расмга қаранг) ҳосил бўлса, эгилиш деформацияси вужудга келади. Бу эгилиш x ёки y марказий ўқларига нисбатан соф эгилиш дейилади.
Агар стержен кўндаланг кесимларида эгувчи момент (Мx ёки Мy) билан бирга Q кўндаланг куч ҳам пайдо бўлса, бу ҳолда кўндаланг эгилиш содир бўлади.
Эгилишга ишлаётган стерженлар одатда балкалар деб аталади.
Соф эгилиш амалда кам учраганлиги сабабли, эгилувчи элементлар учун Мx ва Q ички кучларнинг эпюраларини қуриш керак бўлади.
Синиқ ёки эгри чизиқли балкалар учун Мэг (эгувчи момент), Q (кўндаланг куч), N (бўйлама куч) дан иборат 3 та фазодаги балкалар учун эса Мxэг, Мyэг, Q, N дан иборат 4 та ички кучлар эпюрасини қуриш лозим.
Балка эгилишида ҳосил бўладиган деформациялар характерини аниқ тасаввур қилиш учун юмшоқ эластик материалдан ясалган балканинг ён ёғига ўзаро тик тўғри чизиқлардан тўр ясаймиз (2.7 а расм) ва бу балканинг учларига эгувчи моментни қўйиб, унинг деформациясини текширамиз (2.7 б расм).
Агар бўйлама чизиқларни балканинг толалари деб қарасак у ҳолда, деформацияланиш натижасида (2.7 б расм), балканинг юқори толалари чўзилади, пастки толалар эса сиқилади. Ташқи эгувчи момент М йўналишининг ўзгариши билан толаларнинг деформациялари ҳам ўзгаради, яъни юқоридаги толалар сиқилади, пастдаги толалар эса чўзилади.

2.7 Расм
Балка кўндаланг кесимларида бир пайтнинг ўзида ҳам чўзилиш, ҳам сиқилишнинг пайдо бўлиши эгилишга хос хусусиятдир.
Эгувчи момент эпюрасини балканинг чўзилган соҳасидан бошлаб қуришни келишиб оламиз. Аммо баъзи муаллифлар (А.В.Дарков, В.И.Феодосьев) эпюра қуришни сиқилган соҳадан бошлаб қуришни тавсия этишади.
Эслатиб ўтамиз:
- ихтиёрий mn кесимдаги эгувчи момент М, балканинг қолдирилган қисмига таъсир этувчи барча кучлардан кўндаланг кесим марказига нисбатан олинган моментларининг алгебраик йиғиндисига тенг.
-ихтиёрий mn кесимдаги кўндаланг куч Q, балканинг қолдирилган қисмига таъсир қилаётган барча ташқи кучлардан балка кўндаланг ўқига нисбатан олинган проекцияларнинг алгебраик йиғиндисига тенг.
М ва Q ларнинг ишоралари учун қуйидаги қоидани қабул қиламиз:
А) агар кесимни чап томондаги барча кучларнинг тенг таъсир этувчи моменти соат стрелкаси бўйича айланса, эгувчи моментни мусбат ишора билан оламиз. Бу момент горизонтал балкани пастга қавариқ ҳолда эгади. Балканинг эгилиши қарама - қарши томонга бўлган ҳолда, кесимда манфий ишорали эгувчи момент таъсир этади дейилади (2.8 а расм).

2.8 Расм
Б) агар кесимдан чапдаги барча кучларнинг тенг таъсир этувчиси юқорига йўналган бўлса, кўндаланг куч мусбат ишора билан олинади. Тенг таъсир этувчи пастга йўналган бўлса, кўндаланг куч манфий ишора билан олинади (2.8 б расм).
Эгилишга ҳисоблашнинг баъзи бир масалаларида балканинг чап қисмидан кўра, камроқ кучлар таъсир этаётган ўнг қисмини қолдириш қулайроқ бўлади, чунки ечим камроқ ҳисоблашлар орқали бажарилади.
Бу ҳолда, яъни балканинг ўнг қисмининг мувозанатини кўраётганда эгувчи момент ва кўндаланг куч учун юқорида қабул қилинган қоидага амал қилиш учун уларнинг ишораларини қуйидагича олиш керак:
А) эгувчи момент соат стрелкасига тескари йўналишда бўлиб, балкани пастга қавариқ ҳолда эгса эгувчи момент мусбат ишора билан олинади;
Б) кўндаланг куч мусбат ишора билан олинади, агарда у пастга йўналган бўлса.
Шундай қилиб берилган балканинг қайси қисми кўрилишидан қатъий назар, эгувчи момент ва кўндаланг кучни бир хил ишорали қийматларини берувчи қоидани қабул қилдик.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling