O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz muhandislik-texnologiya instituti


Чўзилиш ва сиқилишда деформациялар


Download 1.87 Mb.
bet38/45
Sana17.02.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1205644
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   45
Bog'liq
UMK QMB

Чўзилиш ва сиқилишда деформациялар
Стерженнинг Р куч таъсиридаги деформацияланишини схематик равишда (4.1 расм) кўрган эдик. Узунлиги га тенг бўлган марказий Р куч таъсиридаги стерженнинг деформациясини текширадиган бўлсак (4.6 расм), чўзилишда унинг узунлиги узаяди (4.6 а расм), кўндаланг кесим ўлчамлари эса кичраяди, сиқилишда бунинг акси бўлиб, узунлиги қисқаради, кўндаланг кесим ўлчамлари эса катталашади (4.6 б расм).
Бу ҳолда стерженнинг абсолют бўйлама деформацияси а-а1 эса стерженнинг абсолют кўндаланг деформацияси дейилади.

4.6 Расм
Абсолют деформация узунлик ўлчов бирлигида ўлчанади. Стерженнинг деформациялари унинг ўлчамларига нисбатан жуда кичик деб қабул қилинади. Бу қоида бошланғич параметр принципи деб аталиб, ташқи кучларни стержен деформациялангандан кейин ҳам ўзаро жойлашишини ўзгармас деб ҳисоблашга асос яратади. Чўзилиш ва сиқилишда ҳосил бўладиган, кўндаланг ва бўйлама абсолют деформацияларни қуролланмаган кўз билан кузатиш қийин, шунинг учун уларни ўлчаш учун тензометр деб аталувчи махсус асбоблар ишлатилади. Абсолют деформациялар руй бераётган ҳодисани сифатли баҳолаш учун етарли эмас, шунинг учун деформацияларни баҳолаш, нисбий катталиклар орқали амалга оширилади, яъни нисбий бўйлама ва нисбий кўндаланг деформациялар орқали.
(4.4)
Тажрибалардан ҳар бир материал учун нисбий кўндаланг деформациянинг нисбий бўйлама деформацияга нисбати ўзгармас эканлиги аниқланган, яъни
(4.5)
Ушбу катталик кўндаланг деформация коэффициенти ёки Пуассон коэффициенти дейилиб, унинг қиймати бўлиши мумкин.
Ҳар хил материаллар учун Пуассон коэффициентининг қийматлари справочник жадвалларда келтирилган бўлиб, ёғоч пўкак учун =0, пўлат учун =0,25-030, сув ва парафин учун =0,5 тенг бўлади.
Ташқи кучлар таъсирида қаттиқ жисмларда ҳосил бўладиган деформация ва кучланишнинг ўзаро боғлиқлик масаласи кўплаб тадқиқотчилар томонидан ўрганилган. 1676 йилда Р. Гук томонидан биринча маротаба - «куч қандай бўлса, чўзилиш ҳам шундай» бўлади деган фараз ўртага ташланади.
Кейинги даврларда олиб борилган кўплаб тадқиқотлар юкланиш ва деформация орасида, яъни кучланиш ва деформация ўртасида чизиқликка яқин боғланиш мавжудлигини тасдиқлади.
Ҳозирги даврда бу қоида –нормал кучланиш нисбий бўйлама деформация га тўғри пропорционал бўлади деб айтилиб, у қуйидагича ифодаланади:
(4.6)
Бу қонун (4.6) чўзилиш ва сиқилишда Гук қонуни дейилади. Бу ерда Е – ҳар бир материал учун ўзгармас катталик бўлиб, материалнинг деформацияга мойиллигини характерлайди ва у биринчи тартибли эластиклик модули ёки Юнг модули дейилади.
Эластиклик модулининг ўлчов бирлиги кучланиш ўлчов бирлигида бўлиши (4.6) ифодадан кўриниб турибди, чунки  ўлчовсиз катталикдир. Масалан, пўлат учун Е=2•106 кгк/см2 га тенг. Турли ҳил материаллар учун эластиклик модулининг қийматлари 4.1 жадвалда келтирилган.
4.1 жадвал


Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling