O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида
Шахс ижодий фаоллигининг шаклланиши, психологик механизмалари
Download 202.84 Kb.
|
boshlangich talimda oquvchilar ijodiy faolligini shakllantirish
3.2. Шахс ижодий фаоллигининг шаклланиши, психологик механизмалари.
Жаҳоннинг машҳур психолог олимлари 3. Фрейд, Ж. Пиаже, А. Адлер, А. Маслоуларнинг таъкидлашларича, ижодий фаолликнинг манбаси биоижтимоий мавжудот бўлмиш инсон табиати, руҳиятига бориб тақалади. Психология фанида ижодий фаолликка бўлган эҳтиёжни ўргана туриб, тадқиқотчилар (Т. Амабайл, С. Голанн, Р. Крутфилд, Д.Аткинсон, Р.Кларк, .Варрон) муваффақият ва тартибга нисбатан интилиш етакчи аҳамиятга эга хусусиятлар эканлигига урғу берганлар. Россиялик олим В.Н.Дружинин ўз тажрибавий тадқиқот хулосаларини умумлаштириш жараёнида «ижодий фаоллик ички мотивация, туртки натижасида юзага келади ва ўзига хос шарт-шароитлардаги фаолиятда намоён бўлади» деган фикрни билдиради. Умуман олганда, ижодий фаоллик психологиясида ижодий фаоллик бир бутун ҳолда шахснинг ўз индивидуаллиги, асосий моҳиятини намоён қилишга интилиш сифатида тушунтирилади. Бу борада ўтказилган тадқиқот натижаларининг шаҳодат беришича, ижодий фаоллик қобилиятга эга мактаб ўқувчиларининг аксариятида ўз имкониятлари, қобилияти ва аҳамиятини намоён қилишга ҳаракат бошқа ўқувчиларга қараганда кучлироқ ифодаланади. Ўзини намоён қилишга интилиш барча ёшдаги ўқувчиларга хос хусусият, бироқ бу ақлий қобилиятлари ёрқин ифодаланган болаларда кўпроқ кўзга ташланади. афсуски, республикамизда ҳали бу борада етарли даражада назарий ва умумметодологик аҳамиятга молик илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилган, деб бўлмайди. Ижодий фаолликнинг манбасини тўлиқ тушуниш ва унинг психологик механизмлари моҳиятини англаш учун инсон шахсининг яхлит ва тизимли таркиб топиши нуқтаи назаридан ижодий фаолликка бир бутун жараён сифатида қараш лозим. Зеро, ижодий фаоллик - бу, бир бутун ҳолдаги инсон феноменини англатади. Психологияда шахс тушунчасини яхлит ва тизимли тарзда идрок этиш, унга шу йўналишда ёндашиш анъанавий ва устувор ҳисобланади. Ижодий фаолликка эга одам деганда, бирор янги ва оригинал нарсани кашф этадиган ёки ясайдиган киши эмас, балки ўзига хос хулқ-атвор ва психик фаолиятни эгаллашга интиладиган инсон назарда тутилади. Бошқача айтганда, бу аниқ фаолиятга боғлиқ рефлексия воситасида амалга ошириладиган ўзини ўзи йўналтириш ва назорат қилиш механизмларини такомиллаштиришни назарда тутади. Ўзини намоён қилишга интилиш –инсон куч-ғайрати, ижодий фаоллигининг асосий манбаси. Шу билан бирга бошқа омиллар (оила, таълим муассасалари, ижтимоий муҳит, тарбия, касб хусу-сиятлари)нинг ҳам аҳамиятини пасайтириб бўлмайди. Инсоннинг аҳамиятли бўлишга интилишини турли олимлар, мутафаккирлар ҳар хил тушунчалар билан ифодалаганлар («яшаш учун кураш» (Ч.Дарвин), «ҳаётга муҳаббат» (А. Шопенгауэр, Ж.Лондон), «ҳокимиятга интилиш» (Макиавелли, Ф. Ницше), «устунликка интилиш» (А.Адлер), «даъво қилиш, талабгорлик» (К. Левин), «ўзига ишонч» (Ж. Вольпе), «ўзини ўзи фаоллаштириш» (А. Маслоу), «ўзини ўзи намоён қилиш» (К. Рожерс) ва ҳ.к.). Download 202.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling