O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида
Download 202.84 Kb.
|
boshlangich talimda oquvchilar ijodiy faolligini shakllantirish
Фан ўқитувчилари учун тавсиялар.
- ўз фани буйича болалар иқтидорини аниқлаш; - фанлар буйича материал, масала, топшириқларнинг мураккаблиги, ижодийлиги, илмий-тадқиқот даражаларини ўз ичига олган ҳолда ижодий фаолликни болалар билан ишлаш буйича тематик режа ва дастурларни тузиш; - ижодий фаолликни шакллантириш индивидуал иш режалари ишлаб чиқиш. Ижодий фаолликни шакллантиршда таълим бериш учун ўқитувчининг бир қатор кўникмага эга бўлиши ўз ифодасини топган. Шу маънода ўқитувчиларда кўникманинг қуйидаги шакл ва кўринишлари мавжуд бўлиши керак,-деб ҳисоблаймиз: 1) бошланғич синф ўқувчилари ижодий фаоллигини шакллантиришда : - ҳар бир бола тимсолида шахсни кўриш; - ўқувчиларни ёзиш, чизиш ва ҳисоб бўйича саводхон қилиш; - ўқувчиларда билим олишга интилиш эхтиёжларини шакллантириш; - Берилган вазифаларни бажаришда ижодий ёндашув ички мотивациясини ривожлантириш; -ўқувчиларда мустақил ва ижодий фикрлаш , хулосалар чиқариш кўнималарини тарбиялаш; - Берилган вазифаларни бажаришда ижобий эмоциионал муносабатларни , мотивацияни шакллантириш. Дарсларда кўпроқ самарали натижа берадиган фаоллаштириш вазиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин: ўз фикрида туриш; баҳс-мунозараларда иштирок этиш; ўз ўртоқлари ва ўқитувчи олдига саволлар қўйиш; ўртоқларининг жавобларини изоҳлаш; ўртоқлари жавоби ва ёзма ишларини баҳолаш; орқада қолганларга кўмаклашиш; бўш ўзлаштирувчиларга тушунмаган ўринларни тушунтириш; кучи етадиган топшириқни мустақил танлаш; билув топшириқларининг бир неча вариантдаги ечимини топиш; ўз-ўзини текшириш, ўзининг билув ва амалий хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш вазиятларини яратиш; билув топшириқларини ўзига маълум бўлган амалларни комплекс қўллаган ҳолда бажариш. Бу ўринда таълим жараёнига интерактив ўқув қўлланмаларининг янги авлодини киритиш талаб этилади. Чунки шундай мазмундаги ўқув машғулотлари ўқувчиларни мунтазам равишда саволларга жавоб бериш, доимий равишда дарсга иштирок этиб бориш, тескари алоқани ўрнатиб бориш, таълим жараёнида махсус компьютерли дастурлар, мультимедияли ўқитиш тизимларини қўллаш, мунтазам равишда жорий тест синовларини ўтказиб туришни назарда тутади. Ушбу психологик ривожлантирувчи вазифаларни амалга ошириш кўникмалари ўқитувчилардан махсус тайёргарликни тақозо этади. Шу маънода ўқитувчиларда бундай кўникмани шакллантириш методологияси мамалакатимизда мавжуд. Дарс жараёнида мақсаддан четлашиш, ўқувчилар билан зарур бўлмаган соҳада мулоқот қилиб, вақтни беҳуда ўтказишўқувчиларни таълим жараёнига нисбатан салбий мотивацияни шаклланишигаолибкелади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, таълим-тарбия асосида шахснинг интенсив ривожланиши, моддий-маънавий қадриятларни ўзлаштириши фақат унинг шахсий ижодий фаолияти натижасида амалга ошади. Таълимда турли қизиқишлар амал қилади. «Масаланинг муҳим томони шундаки,- деб ёзади Л.С.Виготский,- қизиқиш кўпроқ ташқаридан таъсир кўрсатиб турадиган омиллар – мукофот, жазо, қўрқув, ўқитувчига ёқиш кабиларга эмас, балки муайян ўқув предаметининг ўзига қаратилган бўлиши керак». Ўқувчиларни қизиқтиришнинг биринчи қонунияти – қизиқишлар эгалланган билим даражаси ва сифатига, ақлий фаолият усулларининг шаклланганлигига боғлиқ бўлишидир. Иккинчи муҳим қонуният - ўқувчилар қизиқиши уларнинг ўқитувчига нисбатан муносабатига боғлиқлигидир. Ўқувчилар ўзлари севган ва ҳурмат қилган ўқитувчининг дарсини қизиқиб ўқийдилар. Аввал педагог, кейин ўқув предмети – бу кўплаб инсонлар тақдирини ҳал қилган масала бўлиб ҳисобланади. Агар ўқувчининг табиий фаоллик жараёни ҳеч қандай аҳлий қизиқишлар орқали йўналтирилмаса, ўқувчини қандай йўлларга бошлаши мумкинлигини айтиш қийин. Бу ҳақида К.Д.Ушинский бир вақтлар ўқитувчиларни жиддий огоҳлантирган эди. У шундай дейди: «Мажбурлаш ва ирода кучи билан қўлга олинган таълим ақлан ривожланган кишиларни етиштириб чиқариши гумон». Шуни ҳам ижодий фаоликни шакллантириш жараёнида мотивлар ва қизиқишлар шахснинг бошқа ички тузилмалари билан мураккаб ўзаро алоқага киришади. Шундай ички тузилмалар сирасига ўқувчининг назарий позицияси ҳамда ўқув-билув фаолиятининг ўқувчи учун шахсий аҳамияти кабиларни киритиш мумкин. Психокоррекция –мақсадли тарзда шахсдаги у ёки бу тарздаги шахс структурасини тўлақонли ривожланиши учун мақбул ижтимоий шароитларни яратишни кўзда тутади. Бошланғич синф ўқувчиларида ижодий фаолликни шакллантириш бевосита амалиётчи психологнинг олиб боридиган психокоррекцион ишларига боғлиқ. Психологик луғатда психокоррекция атамасига қуйидагича таъриф берилган. Психокорркекция – психологнинг шахс ички оламига нисбатан асосланган таъсири. Бошланғич синф ўқувчилари билан ўтказиладаган психокоррекциянинг асосий вазияфалари сарасига қуйидаги вазифаларни киритиш мумкин: · Бола шахси индивидуаллигини ривожлантириш учун оптимал шароитларни яратиш; · Бола ижодий фаолликни шаклланишига тўсқинлик қилиши мумкин бўлган шахсидаги негнатив психик холатларни коррекциялаш: · Шахслараро муносабатлар коррекцияси ; Айрим муаллифлар психологик коррекция вазифалари психологик профилатика вазифалари билан ўхшашлигини таъкидлаган холда уларни айнан бир хил йўналганликни англатади деб хисоблайдилар.«Психологик коррекция» атамаси 1970-йиллардан бошлаб кенг қўлланила бошлади. Бу даврга қадар психологлар асосан психотерепия билан актив шуғуллана бошладилар Лекин бунинг учун уларга тиббиёт олийгохи дипломи зарур эди. Кейинчалик ушбу вазифалар қуйидагича тақсимланди. Врачлар психотерапия билан , психологлар психологик коррекция билан шуғулланадилар. Психологик диагнонстика ва коррекцияни амалга оширишда, Г.С. Абрамова психолог олдига қуйидаги саволларни қўйиш лозим деб таъкидлайди: · Нима бор? · Қандай бўлиши керак? · Мақсадга эришиш учун нима қилиш керак? Коррекцион тадбирлар мақсади болаларда ижодий фаолликни шакллантириш экан турли психологик тренинглар, топишмоқлар, мантиқий масаларни ечиш орқали изланишга нисбатан интилиш хислари таркиб топади. Download 202.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling