O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида


Ўқувчилар ижодий фаоллигини оптималлаштиришнинг психологик- педагогик жиҳатлари


Download 202.84 Kb.
bet22/26
Sana07.01.2023
Hajmi202.84 Kb.
#1083055
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
boshlangich talimda oquvchilar ijodiy faolligini shakllantirish

3.3. Ўқувчилар ижодий фаоллигини оптималлаштиришнинг психологик- педагогик жиҳатлари.
Ижодий фаоллик болаларда – у ёки бу фаолият турида бошқалардан ўзининг ёрқин, ноанаъанавий ғоялари ютуқлари билан ажралиб туришларида намоён бўлади. Махсус адабиётларда ижодий фаолликни болалар бир нечта категорияларга ажратилади:
- махсус интеллект тестлари бўйича юқори кўрсаткичларга эга бўлган болалар (интеллектуал иқтидор);
- ижодий қобилиятлари юқори бўлган болалар (ижодий иқтидор);
- бирор бир соҳада, фаолият турида ютуқларга эришган болалар (ёш мусиқачилар, рассомлар, математиклар, шахматистлар ва бошқ..), бу категориядаги болаларни кўпинча талантли дейишади;
- мактабда фанларни яхши ўзлаштирадиган болалар (академик қобилият).
Интеллектуал иқтидор одатда махсус тестлар ёрдамида интеллектуал коэффициент (IQ) кўринишда аниқланади. Зеҳн-заковат савияси юқори даражада ривожланган кишилар фаолиятни ўта нозик дид, донолик билан бажарадилар, фанда қилинган янгиликлари билан ном қозонадилар.
Ижодий қобилиятларга нисбатан эса икки хил, бир-бирини инкор этмайдиган ёндашувлар бор. Биринчи ёндашувда ижодийлик қобилият деб тасаввур қилинса, иккинчи бир ёндашувда ижодийлик шахс хислати сифатида қаралади ва шу сабабли ҳар қандай ёшда, ҳар қандай касб-корда намоён бўлади.
Академик қобилиятга эга бўлганлар эса таълимда кўпроқ натижаларга эриша оладилар. Улар назарий билимларни кенг доирада, енгил ўзлаштира оладилар, ўзига хос тафаккур ва мустаҳкам хотирага эга бўладилар. Академик қобилиятларни аниқлаш учун одатда, махсус стандартлаштирилган билим тестларидан фойдаланилади.
Ижодий фаолликни болаларни аниқлаш давомий жараён бўлиб, шахснинг ривожланишини чуқур таҳлил қилиш билан боғлиқ. Бунда қатор психологик-педагогик талаблар мавжуд:
– боланинг ўзини тутиши ва фаолиятини комплекс баҳолаш, бунда имкон қадар кўпроқ боланинг қобилиятлари ва турли ахборот манбаларидан фойдаланиш;
– идентификациялаш (ўхшатиш) жараёнининг давомийлиги (турли вазиятларда боланинг ўзини тутишини кузатиш);
– боланинг қизиқиш ва лаёқатларига мос келадиган фаолият доирасида ўзини тутишини таҳлил этиш (махсус ташкил этилган ўйин-машғулотларга жалб этиш);
– боланинг фаолиятига эксперт баҳо бериш (расмлари, ёзган шехрлари, техник моделлари, математик масалаларни ечиш усуллари.), бунда юқори малакали соҳага оид эксперт-мутахассисларни (математиклар, филологлар, шахматист ва муҳандислар)таклиф этиш.
– ҳар бир боланинг индивидуаллигини ҳисобга олган ва турли психодиагностик методикаларни қўллаган ҳолда ташхис қилишнинг кўп босқичли ва такрорий усулларидан фойдаланиш;
– ташхис ишларини реал ҳаёт ва фаолият доирасида (кузатиш, суҳбат, ўқитувчилар ва ота-оналарнинг эксперт баҳоси)амалга ошириш.
Ижодий фаолликни болаларни аниқлашда шу ёш даврдаги иқтидорнинг ривожланиши даражасини, иқтидорнинг турли фаолият доирасида амалга ошириш хусусиятларини, бола ривожланишининг потенциал имкониятларини дифференциация (табақалаштириш) қилиш талаб этилади.

Download 202.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling