O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида
Download 202.84 Kb.
|
boshlangich talimda oquvchilar ijodiy faolligini shakllantirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Натижаларнинг эълон қилинганлиги
- IБОБ. ИЖОДИЙЛИК МУАММОСИНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛО-ГИК АСОСЛАРИ 1.1Психологик тадқиқотларда ижодийлик муаммосининг ўрганилиши.
Ишнинг синовдан ўтиши: Тажриба-синов ишлари Қўрғонтепа тумани 4 -сон ўрта умумтаълим мактаби бошланғич синфларининг 15 нафар ўқувчисиҳамда № 5 мактабагача таълим муассасининг 15 нафар тарбияланувчилари билан олиб борилди.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги: Муаллиф томонидан мавзу бўйича илмий мақолалар илмий амалий анжуманлар материалларида чоп эттирилган. Диссертациянинг таркибий тузилиши: диссертация кириш, уч боб,умумий хулосалар,адабиётлар ҳамда иловалардан иборат бўлиб, жами 90 саҳифани ташкил этади. Диссертация матнида 2 расм 9 та жадвал кўрсатилган. IБОБ. ИЖОДИЙЛИК МУАММОСИНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛО-ГИК АСОСЛАРИ 1.1Психологик тадқиқотларда ижодийлик муаммосининг ўрганилиши. Ижтимоий борлиқнинг барча жабхалари чуқур глобаллашаётган ва улардаги муаммолар ечилаётган бир шароитдасерқирра тафаккурли ёшларнинг ҳар томонлама мукаммал ривожланиши, камол топиши ва шаклланишига эхтиёж юқори. Бу жараёнда ижодий қобилиятмуҳим ахамият касб этади. Кузатувчанлик, хотиранинг мустаҳкамлиги, образли тасаввур ҳосил қилиш, ижодкорлик, мустақил фикрлаш, ташаббускорлик, янгиликлар яратишга интилиш, изланувчанлик, ўз-ўзини танқидий баҳолаш, фантазияга бойлик, энг оддий унсурларни ҳам илғай олиш кабилар ижодий қобилиятга эга шахсга хос сифатлардир. Ижодий қобилиятни ривожлантириш доимий равишда бадиий асарларни ўқиб бориш, кино, театр, мусиқа, ҳунармандчилик ва тасвирий санъат намуналари билан танишиш, асарлардан баҳраманд бўлиш, уларга нисбатан шахсий баҳо бериш ҳамда кўпроқ табиат қўйнида бўлиш асосида ривожланиб боради. Ижодий фаоллик ижодий қобилиятга эга шахс фаолиятининг муҳим жиҳати бўлиб, у аввал мавжуд бўлмаган сифатига кўра янги саналувчи нарсаларни яратишни ифодалайди. Ижодий қобилият намоён бўлиши ва натижасига кўра бетакрор, ўзига хослик, шу билан бирга ижтимоий-тарихий хусусиятга эга фаолият мазмунини акс эттиради. Шахсда ижодкорлик сифатлари муайян шарт-шароитлар мавжуд бўлган вазиятдагина ривожланади. Масалан, танқид эркинлиги, ижодий мунозара, фикрлар алмашинуви ва улар ўртасидаги ўзаро кураш, ижодий қобилият, иқтидорни янада ривожлантиришга ёрдам беради. Психологик ва фалсафий йўналишларда олиб борилган тадқиқотлар шахс томонидан ташкил этилувчи ижодий фаолият бир неча босқичда кечишини асослаб берган. Жумладан, 1924 йилда англиялик олим Г.Уоллес мазкур жараённинг қуйидаги тўрт босқичдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтган: тайёргарлик; ғояларнинг туғилиши; уларнинг тўла акс этиши; текшириб кўриш (назорат). Ғояларнинг туғилиши ва уларнинг акс этиши ижодий жараённинг онгли-иродавий бошқарувга эгалигини англатмайди. Аксинча, ижодий фаолият кўп ҳолатларда беихтиёрий, тасодифан амалга оширилади. Ана шу жиҳатига кўра кўпчилик тадқиқотчилар бу жараённинг етарлича самарадорлигини таъминлай олишига шубҳа билдирадилар. Бироқ, кейинги 20-30 йил ичида амалга оширилган илмий изланишлар беихтиёрлик, тасодифийлик ихтиёрий ва онгли фаолиятни тўлдириб туриши исботлади. Ижодкор шахс ижод жараёнида гарчи фикр ҳаракатининг умумий ҳолати (ўйлаб топиш вазиятлари, кашф этиш, кутилмаган қарорларни қабул қилиш ва ҳоказолар)ни кузатиб борса-да, ўз-ўзини назорат қилмайди. Ф.Гальтон шахс алоҳида қобилиятга эга бўлгандагина ижодий фаолиятни ташкил эта олиши мумкинлиги тўғрисидаги қарашни илгари сурган ва ижодкор шахсга хос бўлган психологик сифатлар ўрганган. Бироқ, Ф.Гальтон ҳамда даҳолик ва унинг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ этувчи Ч.Ломброзонинг қарашлари кескин танқид остига олинган. Ўтган асрнинг 20-йилларидан бошлаб эса шахс қобилияти, иқтидори ва салоҳиятини ўрганишга бўлган қизиқиш ҳамда ёндашув илм-фан ва техника тараққиёти туфайли кескин ўзгарди. Чунки, унга қадар махсус тестлар инсон ақлий қобилиятини паст даражада баҳолар ва ўзига хослик, ностандарт тафаккур намоён бўлган вазиятларда ижодий қобилият даражасини баҳолай олмас эди. Бу даврда шахс ижодий қобилияти белгиларини аниқлашга хизмат қилувчи янги тестлар тизими яратилди. Натижада улар ёрдамида тасаввур, ақлий имкониятнинг эгилувчанлиги, унинг турли йўналишлар бўйича тақсимлай олиш, шунингдек, ижоднинг ички сабабларини ўрганиш имконияти ҳам юзага келди. Америкалик психолог Е. Фромм «ижодкорлик» тушунчасини қуйидагича шарҳлайди. «Ижодкорлик ҳайратланиш ва англаш турли ностандарт вазиятларда қарорлар қабул қилиш малакаси. Янгиликларни яратишга интилиш ҳамда шахсий тажрибаларни чуқур англашга бўлган лаёқатдир». Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ижодий қобилият (унинг ўсиши ва пасайиши) кўплаб ташкилий шароитларнинг мавжуд бўлишини тақозо этади. Масалан, шахснинг фаолияти танқид қилинмаган ҳамда баҳоланмаганда, шунингдек, улар ҳеч қандай қўрқувни ҳис этмаганларида болалар ижодий ва ақлий топшириқларни бажаришда юқори самарадорликка эришган . Техника ва технология жадал ривожланган мавжуд шароитда янги билим соҳаларини излаш ва очишга уриниш кучайди. Жумладан, бугунги кунда маданият, енгил саноат, автомобил саноати, озиқ-овқат, маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳам фаолиятнинг ижодий хусусият касб этиши ва бунда техник ва технологик воситалар ёрдамидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун эса ўзига хос, ностандарт тарзда фикрлаш жараёни ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ижодий қобилияти юқори бўлган шахсда эса қуйидаги сифатлар намоён бўлади (1-жадвал): Download 202.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling