O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 202.84 Kb.
bet4/26
Sana07.01.2023
Hajmi202.84 Kb.
#1083055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
boshlangich talimda oquvchilar ijodiy faolligini shakllantirish

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси:Бошланғич синф ўқувчилари шахс хусусиятлари , жумладан ижодий фаоллик муаммосиМ Давлетшин, Б. Қодиров, Э.Ғозиев, Р.Суннатова, Р.Тошимов, Л.Назирова, С.Иноғомова, З.Нишонова, Л.С.Виготский , А.Н.Леонтьев В.В.Давидов, Е.Н.Кабанова–Меллер, Д.Б.Эльконин, П.Я.Гальперин, А.А.Люблинская, Н.Ф.Тализина, А.В.Усова, А.А.Матюшин, Т.С.Сухобскаяларнинг тадқиқотларида ўз ифодасини топган.
Тадқиқотнинг методологик асослари: «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури», «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва таълим - тарбия тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларибўйича ҳукуматимиз қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг ёш авлодни баркамол шахс сифатида вояга етказиш тўғрисидаги ғоялари, шунингдек,шахсга тизимли ёндашув тамойили, онг ва фаолият бирлиги тамойили, онгнинг фаолиятда ривожланиш тамойили, субъектлиликнинг акс этиши тамойили, диссертацион тадқиқот ишининг назарий-методологик асосини ташкил этади.
Тадқиқот методлари: танланган муаммога оид илмий-методик манбаларни таҳлил қилиш, кузатиш, сухбат,анкета, психологик тестметодларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий-амалий аҳамияти: Тадқиқот натижасида ёш даврлари психологияси , педагогик психология, тараққиёт психологияси, оила психологияси фанлари, бошланғич таълимда ўқувчиларнинг ижодий фаоллигини ривожлантиришга оид назарий ёндашувлар, илмий-методик тавсиялар билан бойитилди.
Тадқиқотнинг амалиётга тадбиқ этилиши ва муҳокамадан ўтиши: Диссертация иши Андижон давлат университети психология кафедраси илмий тадқиқот режаси таркибида бажарилган Диссертацион иш мавзуси Андижон давлат университети психология кафедраси 9-йиғилишида тасдиқланган ва химояга тавсия этилган (Баённома №8)
Тадқиқот хулосаларининг ишончлилиги ва асосланганлиги: тадқиқотга доир илмий-назарий манбаларда илгари сурилган ғоялар билан асосланганлиги, тадқиқот мақсади ва вазифаларига мос танланган методлардан фойдаланилганлиги, тажриба-синов натижаларининг амалиётчи –психологлар томонидан маъқулланганлиги, илгари сурилган фаразнинг илмий-амалий жиҳатдан ўз исботини топганлиги ҳамда математик-статистик таҳлили билан белгиланади.

Download 202.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling