O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида


Психологияда «Ижодийлик» ва «креативлик» тушунчаларининг мазмунива мохияти


Download 202.84 Kb.
bet8/26
Sana07.01.2023
Hajmi202.84 Kb.
#1083055
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
boshlangich talimda oquvchilar ijodiy faolligini shakllantirish

1.2 Психологияда «Ижодийлик» ва «креативлик» тушунчаларининг мазмунива мохияти.
Ижодийлик ва креативлик категориялари тавсифига педагогик психологик адабиётларда турли ёндашувлар мавжуд.
Л.С.Виготский ижодийликнинг икки мухим жихатини таъкидлаган. Бир томондан ижодийлик фаолиятнинг мухим тавсифи сифатида белгиланса(санъат, ижодийлик,адабиёт, фан, ва бошқа соҳалардаги ижодийлик) яъни ушбу маънода ижодийлик ривожланиш, фаолиятнинг янги такомиллашган босқичи сифатида намоён бўлади.
Иккинчи томондан ижодийликнинг психологик тавсифи бевосита шахсдаги қобилиятлар структураси билан боғлиқлиги таъкидланади.
Ижодийлик компонентлари сифатида қуйидагилар ажратилади :
-Перцептив компонент-кузатувчанлик,диққатнинг конценрацияси; -интеллектуал-интуиция,хаёл, билимларнинг кенглиги, тафаккурнинг эгилувчанлиги, мустақиллиги, тезкорлиги;
-характерологик- янгиликларга интилиш, билимларни эгаллашга интилиш, янгиликлардан хайратланиш. (Выготский Л.С. Воображение и творчество в детском возрасте. – М.: Просвешение, 1991. – 92с., с.9)
Ижодийлик табиатига нисбатан фанда мураккаб ва қарама қарши нуқтаиназарлар мавжуд.
Л.С.Виготский ижодийлик категориясига қуйидаги таърифни беради : «Ижодийлик – фақат инсонгагина хос бўлган характереологик воқеликдир».Ижодийликнинг бола шахси шаклланишидаги аҳамиятига алохида эътиборни қаратган холда Виготский ижодийликни бола ривожланишининг доимий меёрий компонети деб хисоблайди.
Овчарова Т.Н эса ижодийликни қуйидагича таърифлайди:«Ижодийлик – янгиликлар киритилиш функциясини бажарувчи инсон фаоллиги кўринишидир».
Психологлар томонидан 6 ёшли болаларнинг 37% юқори ижодий активлик потенциали аниқланган. 7 ёшли болаларда ушбу кўрсаткич 17%. эканлиги аниқланган. Катталар ўртасида ушбу кўрсаткич атига 2%фоизни ташкил этган.
Психолог олим Н.Д.Левитов ижодий фаолиятни қуйидаги мезонлар асосида вужудга келишини исботлади:

  • тафаккурнинг мустақиллиги;

  • ўқув материалининг ўзлаштирилиши, тезлиги ва мустаҳкамлиги;

  • стандарт бўлмаган вазифаларни ҳал қилишда, ақлий чамалашнинг (топқирликнинг) тезлиги;

  • ўрганиб чиқилаётган ҳодисаларнинг моҳиятига чуқур кириб бориш орқали муҳим бўлмаган нарсадан муҳимини ажрата билиш.

У. Нишоналиев ақлий ривожланишнинг асосий мезони - тўғри ташкил этилган ўқув фаолияти тузилмасининг (таркиб топган ўқув фаолияти) ҳамда унинг таркибий қисмларининг тўғри режалаштирилишидир деган ғояни илгари суради.
Э.Ғ.Ғозиев таърифида «Бола тафаккури ва нутқи асосида борлиқни англаш билан бир қаторда фикр юритиш орқали ижодий тафаккур маҳсулини билвосита акс эттириб бориши натижасида ўзлигини чуқур англаб жамият ютуғига ўз ҳиссасини қўшади», деб ижодий тафаккурга алоҳида урғу бериб ўтилади.
Ижодий тафаккурга рус олими И.А.Понамарёв ўзига хос усуллар билан ёндошиб, ўз тадқиқотларидан келиб чиққан ҳолда «Илмда инсон ва машина «тафаккури» фарқларини кўрсатади. Машина фақат модел ва белгилар орқали усулга эга бўлса, ижодий муаммода эса ақл кераклигини уқтиради» - деб ўтади. Мазкур ёндашув моҳиятига эътибор қаратадиган бўлсак ҳар қандай ақлли машина ҳам ўзича фикр юрита олмайди.
Ижодий тафаккур қобилият билан уйғунликда ўзини намоён этади. Болалик даврида образли тафаккур етакчи хусусиятга эга бўлганлиги учун бу қобилият образларда, қўл билан ясалган материалларда акс этади. Ўсмирлик ёшида кўпчилик шеърлар, ҳикоялар ёзади, ҳар хил масалалар ечишга (табиий ва аниқ) фанларга қизиқади. Умуман ҳар бир шахсни ижодий қобилиятга эга деб аташимиз мумкин. Илмий иш қилган, содда ихтирочилик намунасини намоён этган, асар ёзган киши креатив тафаккур субъекти сифатида баҳоланади.
Агарда инсон ақлий қобилияти маҳсули юқори бўлса, унинг ақлий фаоллиги натижасида самарали ижод қила олади. Инсон интеллектуал бўла олади, аммо креатив бўлмаслиги мумкин. Масалан, Левинсон – Лессинг оз сонли продуктив эрудит олимларни ажратиб, уларни «юрувчи библиотека» деб атайди. Уларнинг ижодиёти кучли фантазияси билан бошқалардан ажралиб туради.
Мазкур муаммолар хозирги замон фанинг методологик тамойиллари асосида, яқин ва узоқ хорижий мамлакатларда олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг ютуқлари ва ғоялари хақидаги маълумотларга эга бўлган холда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб бормоқда. Бу борада М.Г.Давлетшин - :«ўқувчиларда техник қизиқишлар, қобилиятларини шаклланиши ёшлар мехнат таълими ва касбга йўналтириш, кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш ёш ва педагогик психология, қобилият психологияси каби масалаларини кенг ёритиб бориш имкониятига эга бўладилар» - деб фикр билдиради. Э.Ғозиев таълим жараёнида ўқувчилар ижодий тафаккурини ривожланиши, уларнинг ақлий тараққиёти, ўқув фаолиятини бошқариш, комил инсон тарбиясининг психологик муаммоларини, Б.Р.Қодиров ёшларнинг индивидуал хусусиятлари, уларнинг фаолиятга йўналишлари, лаёқат ва бирламчи қобилиятларининг шаклланиши, иқтидорли ўқувчиларнинг хусусиятларини, касб танлаш ва бошқа катта муаммоларни илмий жихатдан асослаб бердилар.
Т.Н.Ковальчук ижодийлик тушунчасига қуйидаги таърифни келтиради: «Ижод–янги моддий ва маънавий қадриятларни яратувчи инсон фаолиятининг жараёнидир». Болаларнинг ижодийлиги тушунчасини психологик тадқиқотларда фаолиятнинг турли турларини муваффақиятли амалга оширишда янги оригинал усул ва воситалардан фойдаланиш имконини бериши мумкин бўлган шахс хусусиятлари ва сифатлари тушунилади.Ижодий шахс бу яратувчанли инновацион фаолиятга , ўз ўзини юксалтириш қобилиятига эга бўлган инсон тушунилади.
Л.И.Божович фикрича бола онтогенетик ривожланиши жараёнида шахс сифатида шаклланади. Инсоният тажрибасини ўзлаштириш асосида аста секин ушбу тажрибани яратувчисига айланади. Шахс шаклланиши индивид томонидан фаолият субъектига айланиш жараёнида кечади.
Сисун О.И. шахс ижодийлигининг асосий компонетлари сифатида қуйидагиларни таснифлайди.

  1. Ижодиййўналганлик-ўз-ўзини намоён қилишга бўлган мотивацион-эхтиёжий соҳа,шахсий ва ижтимоий ахамиятга эга бўлган мақсадли харакат. Ижодий потенциал- муаммони қўйилиши ва хал этилиши жараёнида интуиция ва мантиқий фикрлашга асосланган, маълум бир соҳаларда қобилиятга эга бўлиш, интеллектуал ва амалий билимлар, кўникмалар, малакалар мажмуини ташкил қилади ;

  2. Индивидуал-психологик хусусиятлар-шахснинг иродавий сифат-лари, характер хусусиятлари, қийинчиликларни енгишда эмоционал барқарорлиги, ўз ўзини бошқара олиш, эришилган мувоффақиятни кўтаринки рухда қабул қилиш, ўзининг эришган натижасини бошқалар учун ҳам зарурлигини англаш орқали ўзини яратувчанлик фаолияти субъекти сифатида идрок қилиш.

Ўқувчининг ижодийлик қобилиятлари маълум бир вазифаларни бажаришда умум қабул қилинган одатий усуллардан воз кечиб янги фаолият усулларни қўллаш , фаоллик, мустақиллик каби шахс хусуситяларини намоён этилиш билан шакланиши таъкидланади.
Креативлик – ижодийлик хусусиятини шаклланиш кўрсаткичи сифатида тавсифланади . Креативлилик – шундай хислатки, у гўёки ―йўқ жойдан бор қилади, яъни оддий, жўнгина нарсаларга бошқача, бировларникига ўхшамаган ёндашувларни талаб қилади. Масалан, учта сўз берилган - ―қалам‖, ―кўл‖, ―айиқ‖. Учаласини қўшиб, янги жумла тузиш керак . Ҳар ким ўзидаги креативлик даражасига кўра турли хил жумлалар тузса бўлади, масалан, ―Бола қаламни олиб, кўлда чўмилаѐтган айиқ расмини чизди‖. Ёки ―Терак қаламчалари экиб чиқилган кўл ѐқасида бир айиқ боласини чўмилтирарди‖. Шунга ўхшаш кўплаб жумлалар тузиш мумкин.
Машҳур олим К. Юнг инсонларни фикрлашларига кўра асосан икки тоифага бўлган эди:
Биринчиси, интуитив типлилар. Бу тоифали кишиларда кўпинча ҳиссиётлар мантиқдан устун келади. Креативлик ижодий лаёқатни вужудга келтиришга ёрдам берувчи шахсий сифатларни ва фикрлаш қобилиятлари каби айрим мажмуаларни ўз ичига олади. Креативликнингмуҳим компонентларидан бири – шахснинг дивергент фикрлаш қобилиятидир. Креатив маҳсулот ва креатив жараённи дифференциациялаш зарур. Ижодий фикрлаш маҳсулини унинг оригиналлиги ҳамда хусусияти каби икки омилга асосланган ҳолда баҳолаш мумкин. Креатив жараён– муаммони сезувчанлиги бўйича, синтезлашга лаёқатлилиги, бир хилликни ҳис этиш ва фарқларни тушуниш, етишмайдиган деталларни қайта яратиш қобилияти, фикрлаш дивергентлиги(сийқаси чиққан йўлдан йўлдан эмас), фикрлар равонлиги (нутқ равонлиги) ва ҳ. Креативликнинг ушбу белгилари фан учун умумий ҳисобланганидек, санъат учун ҳам умумийдир.
Шундай қилиб креативлик тушунчаси психологик педагогик адабиётларда юзага келган муаммони ҳал этишда оригинал,янги усуларни қўллаш, муаммони мохиятини мустақил англаш ва ҳал этишда индивиднинг интеллеткуал ва шахсий хусусиятлар мажмуи деб тушунилади.
Креативлик индивиднинг ўз хаётий тажрибасини танқидий баҳолай олишда, ижодий эстетик ёндашувлар асосида янги ғоя ва фикрларни ишлаб чиқиш, бошқалар ҳал бўлган деб хисоблаган холатларда янги муаммоларни англаш ва тушуниш вазиятлар жараёнида яққол намоён бўлган холатларни хал этишнинг анъанавий қабул қилинган усулларидан воз кечиш , интуициянинг мантиқий асослаш жараёни билан хамоханглиги тушунилади.
Шу билан биргаликда психологик назария ва амалиётда «Ижодий тафаккур», «Ижодий қобилиятлар» тушунчалари кенг қўлланилади.
«Ижодийлик» ва «Креативлик» тушунчалари ўзаро узвий боғлиқликда тушунилса-да, улар ўртасида мантиқан фарқли томонлар мавжуд. «Креативлик»тушунчаси инсон ақлий фаолияти самарадорлиги, шахс хусусиятлари билан боғликда намоён бўлса, «ижодийлик» психологик жихатлардан ташқари социологик-эстетик, санъатшунослик соҳалари бўйича ҳам қирраларга эга.
Ижодий фаолликнинг асосий компонентлари:
1.Билиш мотивациясинингетакчилиги.
2. Тадқиқотваизланишгаинтилиш.
3.Ноъанавийқарорларқабулқилишгақобилиятлилик.
4. Натижаларниолдинданкўрабилишқобилияти.
5.Ахлоқий, эстетик,интеллектуалбаҳобериш имкониниберувчиянгиидеал ғояларнингяратиш.
Психология фани соҳасида ижодий жараён муаммолари кенг кўламда ўрганибчиқилган. Айни пайтда тадқиқотчилар ижодий шахсни таснифловчи интеграл кўрсаткичларниизлаш борасида кенг фаолият олиб бормоқдалар. Бу кўрсаткич қандайдир интеллектуал ва мотивацион омиллар уйғунлиги каби аниқланиши мумкин (интеллектуал фаоллик – Д.Б.Богоявленская) ёки бўлмаса фикрлашнинг шахсий имкониятлари ва узлуксиз процессуал бирликсифатида ва умуман кўпинча ижодий фикрлаш сифатида ўрганилади (А.В.Брушлинский).Лаёқатлилик, қобилиятлилик, иқтидорлилик ва ижодий фикрлаш муаммоларини ишлаб чиққан психологлардан: Б.Г.Теплов, С.Л.Рубинштейн, Б.Г.Ананьев, Н.С.Лейтес,В.А.Крутецкий, А.Г.Ковалев, К.К.Платонов, А.М.Матюшкин, В.Д.Шадриков, Ю.Д.Бабаева,В.Н.Дружинин, И.И.Ильясов, В.И.Панов, И.В.Калиш, М.А.Холодная, Н.Б.Шумакова,В.С.Юркевичва бошқалар соҳа ютуғигаулкан ҳисса қўшдилар.Хорижлик олимлар ижодий фикрлаш муаммосини чуқур ўргандилар. Брунернинг фикрига кўра, айрим кишилар ижодий фикрлаш сифатида намоён бўлувчи ахборотни янги ва ғайритабиий кодлаштириш учун маълум қобилиятга эга бўладилар.
Голлах ва Коганларнингтаъкидлашича юксак креативликка эга бўлган болаларнинг категориялаштиришни кенгайтиришбўйича тестларда бирмунча юқори баҳоларга эга бўладилар. Креатив индивидларнинг билиморттириш жабҳаси теварак оламни ва юксак даражадаги когнитив мослашувчанликни қабул қилишдаги кенг категориялар ва синтетикликнинг мавжудлиги билан таснифланади.
Баррон-Уэлш тестларини қўллашда ижодий шахслар тестни бажараётганида анчайинмураккаб бўлган комплекс ва ассиметрик фигураларни кўпроқ маъқул кўрадилар ва бу уларниижодкор бўлмаган шахслардан кескин ажратиб туради (яъни, шундай қилиб, уларда индивид-ларнинг ўтмишдаги тажрибасига зид бўлган маълумотларга ва мантиқсизликларга нисбатан толерантлик намоён бўлади).
Жаксон ва Мессиклар ижодий фаолият маҳсулотларини баҳолаш учун мезонларниўргандилар. Улар томонидан ўрганилаётган мезонлар “конденсация”га эришиш бўлиб, ўзинингбарча янги жиҳатларини очиб, оддийлик ва мураккабликни уйғунлаштириб, вақтнинг барқарорлигини ўзида намоён қилади. Бу каби маҳсулотларни яратувчи шахс ҳатто когнитив ваэмоционал сифатларнинг зиддиятли уйғунлигида ҳам турли-туманликка эга бўлиши лозим, деяҳисоблайдилар. Бу каби ижодий жараёнлардаги асосий вазият одатда бир-биридан узилган деяқабул қилинувчи нарса ва ҳолатнинг боғлиқлигидир.
Гилфорд шахсдаги ижодий жиҳатларнинг оригиналлик (ўзининг ғайриоддий тарздафикрлаш қобилиятини тавсия этиш), ҳиссийлик ва интеграция каби учта асосий омилни илгарисурди. Эътироф этилганларнинг сўнггиси бир вақтнинг ўзида бир нечта қарама-қарши шартлар,мулоҳазалар ва тамойилларни эътиборга олиш ва бирлаштириш қобилияти сифатида талқинқилинади.
Мак-Конненнинг оригиналлик билан боғлиқ бўлган маълумотларига кўра ҳис-ҳияжонларга нисбатан ҳозиржавоблик, ҳукмронлик, эркакларда фемининликнинг намоён бўлиши кабишахснинг учта таснифи мавжуд.
Раскин нарциссизм кўрсаткичлар билан ижодий қобилиятўртасида боғлиқлик бор, дея эътироф этади.
Делланинг фикрича, ижодий шахслар кўпинчаўзларини ўзга шахслар билан қиёслайдиларва осонгина ролларии ўзгартирадилар.
Торранс креатив мушоҳада юритишни ўрганиб чиқди ва қуйидаги натижаларга эга бўлди:креативлик 3,5 ёшдан 4,5 ёшга қадар ўзининг авж палласига чиқади, шунингдек мактабдагидастлабки уч йил давомида ўсади, сўнгги икки йил давомида камаяди ва сўнг эҳтимол жисмоний ривожланиш (предпубертат) даражасининг ортиши билан ҳамоҳангликда ҳаракатгатушади. Креативлик бир хил маъноли бўлмаган ҳолда тузилишига боғлиқдир. Болалар бу каби «маданийлаштирилганида» улар ўзларидаги фавқулотта жасоратни йўқотадилар, Водсворт буборада «Одатлар (қоидалар) болаларга шундай босим ўтказадики, гўё бу қаҳратон қиш сингариқаттиқ ва ҳаёт сингари чуқурдир» деб ёзади.Дастлабки уч синф давомида ўқитувчилар болаларга нисбатан бирмунча хайриҳоҳ вамуросасоз бўладилар, кейинроқ, академик талаблар бирмунча кескинлашганида, ўқитувчиларболаларга нисбатан бирмунча танқидий муносабатда бўла бошлайдилар.
Гетзелс ва Жаксонлар юксак салоҳиятга ва юқори креативликка (ижодий фикрлашга) эгабўлган болаларни дифференциациялаш учун ёрдам сифатида тестлар батареясини ишлаб чиқдилар. Муаллифларнинг таъкидлашича, юксак салоҳиятга эга бўлган болалар катталар ваўқитувчилар даражасига, стандартларга эришишга тенгдир, креатив хислатли болалар эса расмбўлган тартиблардан фарқли ўлароқ равишда алоҳида ютуқларга эришишни маъқул кўрганлар.Булар – туғёнга тушувчи, исёнкор, муросасиз болалардир.Гетзелс ва Жаксонларнинг белгилашича, ўқитувчилар юксак умумий салоҳиятга эга бўлиб, креатив (ижодий) хислати паст бўлган болаларни кўпроқ маъқул кўрганлар. Креатив хислатли болалар фантазияга бой, улар ҳазил-мутойибани севадилар ва нозик вазиятларни тадқиқэтишдаги жавобларида ўз табиатларидаги ҳазил-мутойибага ва ўйинқароқликка мойилликниифодалайдилар ҳамда ҳали очилмаган янги йўналишлар бўйича юришни хуш кўрадилар. Бундай креатив хислатли болаларга нисбатан ўқитувчилари ва синфдошлари: «Улар ёввойи ва ахмоқона ғояларни илгари сурадилар ҳамда ўзларини тажовузкорона тутадилар» дея баҳо берадилар.Дивергент фикрлаш тестлари шахснинг ижодий потенциалини очишни кўзловчи умумийтеслар тизимининг бир қисми ҳисобланиб, асосан асосан Гилфорд номи билан боғлиқдир.Гилфорд дивергент ва конвергент фикрлашни қуйигича фарқлайди: 1) дивергент маҳсулот янги ахборот объектларини излаш ва яратиш; 2) конвергент маҳсулот – тўлақонли белгилангантопшириқларга тўлақонли белгиланган жавобларни излаш демакдир.Конвергент маҳсулот муаммо аниқланган ҳолатда зарур бўлган аналитик турдаги фикрлашни талаб қилади. Дивергент маҳсулот эса янада ойдинроқ турдаги фикрлашни талаб қилади.Дивергент фикрлаш кўпсонли тўғри жавобларга эга бўлган муаммоларни ҳал қилишда зарур.Кўпчилик психологларнинг фикрича, ижодий қобилият ўқишга лаёқатлиликнинг синоними эмас ва у IQ– салоҳият кўрсаткичи бўлган интеллектуал тестларда камдан-кам акс этади.Хорижда ижодий лаёқат тестлари асосан Ж. Гилфорд томонидан ишлаб чиқилган, шунингдек уерда болалар учун Торранс томонидан ишлаб чиқилган модификациялашган тестлардан ҳам фойдаланилади. Бошланғич синф ўқувчиси ўз ғоя, фикр ва қарашларини фаолияти давомида амалда қўллайди ва янгилик яратади. Ана шу янгилик яратиш ижодкорлик бўлиб, тафаккурнинг энг олий шаклидир. Қўйилган вазифани ҳал этишда маълум бўлган усуллардан фойдаланмайди. Фаолиятнинг мақсади ва усулларнинг таркиби сифатида маҳорат ва ташаббускорликнинг асосий шарти сифатида уни ижодий фаолият даражасига кўтаради.
Бугунги кунда илмий, услубий адабиётларда «ижод», «ижодкорлик» каби атамаларни учратиб қолмоқдамиз. Бу атамаларнинг адабиётлар саҳифаларида пайдо бўлганлиги бежиз эмас.«Ижод» сўзининг луғавий маъноси: «яратиш», «янгиликни кашф этиш» сўзларига монанд келади.
Ижодкорлик - фаолиятнинг турли ҳолатларида пайдо бўлади. Қизиқиш илҳом, интилиш ва бошқалар ижодкорликнинг инсон онгида энг олий тарзда пайдо бўлишидан, намоён бўлишигача жараёнини ўз ичига олади. Шахсда фаолият эҳтиёжи фаолиятда янги илгари мақсад қилиб қўйилмаган, ҳал этувчи восита бўлиб ҳисобланмаган интилишдир.
Ижодкорлик-сифат жиҳатдан янги, моддий ва маънавий бойликлар яратувчи инсон фаолияти жараёни. Ижодкорлик ўзида инсоннинг меҳнатда намоён бўлган қобилиятини ифодалайди. Объектив олам қонуниятларини билиш асосида хилма-хил ижтимоий эҳтиёжларини қаноатлантирадиган янги ҳақиқатни яратадигандай меҳнат ижод бўлиши мумкин. Ижод турлари бунёдкорлик фаолияти билан белгиланади: ихтирочи, ташкилотчи, меҳнати илмий ва бадиий меҳнат ва бошқалар. Ижодий фаолият учун имкониятлар ижтимоий муносабатларга боғлиқ. Бугунги кунда мустақиллик туфайли амалга оширилаётган таълим ислоҳотлари ўз ишига ижодий ёндашувчи, фан , техника, санъат, ишлаб чиқаришнинг жадал ривожланишига ўз ҳиссасини қўшадиган юксак малакали кадрлар тайёрлашга боғлиқ. Шунга кўра, жамият тараққиёти талабаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ўқувчини ижодкорлик руҳида тарбиялаш муҳим ва зарурдир.


Download 202.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling