O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида


-БОБ КИЧИК МАКТАБ ЁШИДА ИЖОДИЙ ФАОЛЛИК ШАХС ХУСУСИЯТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК ОМИЛИ СИФАТИДА


Download 202.84 Kb.
bet10/26
Sana07.01.2023
Hajmi202.84 Kb.
#1083055
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
boshlangich talimda oquvchilar ijodiy faolligini shakllantirish

2-БОБ КИЧИК МАКТАБ ЁШИДА ИЖОДИЙ ФАОЛЛИК ШАХС ХУСУСИЯТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК ОМИЛИ СИФАТИДА.



2.1 Бошланғич синф ўқувчилари ёшида психологик ривожланиш.
Бошланғич синф ўқувчилари ёши (7-11 ёш ) – 1-4 синф (бошланғич мактаб)га тўғри келади. Мактабгача ёш билан таққослаганда асосий фаолият тури ўқиш ҳисобланади. Асосий фаолият турининг алмашинуви боланинг психологик ривожланишига ҳам таъсир этади. Ҳар қандай ўтиш ёши каби, бу ёш ҳам ўз вақтида илғаш ва қўллаб-қувватлаш зарур бўлган ривожланишнинг яширин имкониятларига бой.
Кичик ёшдаги мактаб ўқувчисининг жисмоний хусусиятлари қуйидагилардан иборат: умуртқа поғонасининг барча букумлари шаклланади, скелетнинг суякланиши ҳали якунланмайди, 1-2-синф ўқувчилари тез чарчайди (айниқса, ёзма ишларда), юрак мушаклари қон билан яхши таъминланади, бош мия, айниқса, бошнинг пешона қисми катталашади.
Мактаб ҳаётининг биринчи босқичи учун шу нарса характерлики, бола синфдаги ва уйдаги хулқини назорат қилувчи ўқитувчининг янги талабларига бўйсунади, шунингдек, ўқув фанларининг мазмунига қизиқа бошлайди.
Биринчи синф ўқувчилари бошдан кечирадиган уч асосий қийинчилик бор: қийинчиликнинг биринчи тури янги мактаб режими билан боғлиқ (ўз вақтида уйғониш ва туриш керак, дарс қолдириш мумкин эмас, барча дарсларда жим ўтириш талаб этилади, уй вазифаларини бажариш лозим ва бошқалар). Иккинчи тур қийинчилик ўқитувчи, синфдошлар ва оиладаги ўзаро муносабатлар хусусиятидан келиб чиқади. Қийинчиликларнинг учинчи тури – ўқув йили ўрталаридан ўқув материали ошиб боради.
Мактабга қадам қўйиш билан бола ҳаётида муҳим психологик ўзгаришлар содир бўлади. У янги режимнинг айрим муҳим одатларини ўзлаштиради, ўқитувчи ва ўртоқлари билан ишончли муносабатлар ўрнатади. Ўқув материали мазмунига нисбатан пайдо бўлган қизиқиш асосида унда ўқишга бўлган ижобий муносабат мустаҳкамланади.
Ўқув фаолиятининг мазмунини илмий тушунчалар, фан қонуниятлари ва уларга таянган амалий масалаларни ҳал этиш услуби ташкил этади. Шундай қилиб ўқиш – бу билим, малака ва кўникмаларга эга бўлишга йўналтирилган жараён.
Ўқув фаолияти аниқ бир тузилишга эга. Унинг таркибий қисмлари қуйидагилар: 1) ўқиш вазияти (ёки вазифалари), 2) ўқиш ҳаракати, 3) назорат, 4) баҳо.
Бошланғич синф ўқувчилари ёши давомида болаларнинг ўқишга муносабатида муайян динамика кузатилади. Дастлаб улар ўқишга умумий ҳолда ижтимоий фаолият сифатида интилишади. Кейин эса уларни ўқув ишининг алоҳида усуллари жалб этади. Ниҳоят, бола ўқув фаолиятининг ички мазмунига қизиқиб, ўқув-назарий вазифаларни аниқ-амалий вазифаларга мустақил ўзгартиради. Унинг шаклланиш қонуниятларини тадқиқ этиш замонавий болалар ва педагогика психологияси вазифаларидан биридир. Ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришда ўз -ўзини англаш, ёки шахс «Мен» ини шакллантириш ҳам ўта муҳимдир. Бу ўқувчида ўз хулқини таркиб топтирадиган, ўз-ўзини англаган ва англамаган тасаввурлари тизими саналади.
Олима Ш.Абдуллаева таъкидлаганидек, ўқувчи «Мен»и билан боғлиқ барча холатлар шуни кўрсатадики, ўрганиш билимларни ўзлаштиришда ўқувчилар ижодий фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлар сабабларини тушуниши учун муҳим аҳамиятга эга.
Ўқувчи «Мен»и ёки бошқача айтганда ўз-ўзини англашнинг мазмуни, психологлар таъкидлаганидек, таълим ва тарбиянинг энг муҳим натижаларидан биридир. Бу эса боланинг ижтимоийлашуви жараёнини ташкил этади. Демак, бошланғич таълимда ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини ташкил қилишда уларнинг ташқи ва ички фаолликларини инобатга олиш лозим
Жисмоний жараёнлар ривожланиши бутун бошланғич синф ўқувчилари ёши давомида амалга ошади. Гарчи болалар мактабга етарли ривожланган идрок билан келишса-да (уларда кўриш, эшитиш ўткирлашади, улар турли шакллар ва рангларни яхши фарқлайдилар), уларнинг ўқув фаолиятидаги идроки фақат шакл ва рангларни ўрганиш ва англашдан иборат бўлади. Биринчи синфда қабул қилинган предметлар таркибий қисми ва хусусиятларининг тизимли таҳлили мавжуд эмас. Боланинг идрок этилган предметларни таҳлил қилиш ва фарқлаш имконияти унда шунчаки ҳис этишдан кўра мураккаброқ фаолият турининг шаклланиши билан боғлиқ. Кузатиш деб аталган фаолият тури мактабда ўқиш жараёнида жуда интенсив равишда шаклланиб боради, кейинчалик идрок бирор мақсадга қаратила боради.
Бола кузатувчанлиги ҳақида шахснинг алоҳида хусусияти сифатида гапириш мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бошланғич таълимда кичик ёшдаги ўқувчиларнинг барчасида бу муҳим хислатни сезиларли ривожлантириш мумкин.
Мактабга келувчи болалар мақсадли диққатга эга бўлмайдилар, улар асосан бевосита ўзлари учун қизиқ бўлган, ёрқинлиги ва ноодатийлиги билан ажралиб турувчи (ихтиёрсиз диққат) нарсаларга эътибор берадилар. Мактаб биринчи кунданоқ боладан уни қизиқтирмайдиган нарсаларни кузатишни ва маълумотларни ўзлаштиришни талаб қилади. Бола аста-секин диққатини ташқи томондан жалб этувчи нарсаларга эмас, керакли нарсаларга йўналтириш ва қатъий сақлашни ўрганиб боради. 2-3-синфда кўпчилик ўқувчилар аллақачон ихтиёрий диққатга эга бўладилар. Ихтиёрий диққат, уни у ёки бу масалага мақсадли йўналтириш – бошланғич синф ўқувчилари ёши нинг муҳим ютуғидир.
Бошланғич синф ўқувчилари ёшида диққатнинг ривожланиши ихтиёрсиз ва ихтиёрий диққатнинг алмашинувига, унинг ҳажми кенгайишига ва турли ҳаракат турлари ўртасида диққатни тақсимлай олишга боғлиқ.
Етти ёшли бола асосан ташқи томондан ёрқин ва эмоционал жиҳатдан таъсирли воқеа, тасвир, ҳикояларни эслаб қолади. Лекин мактаб ҳаёти шундайки, бошиданоқ болалардан материални ихтиёрий эслаб қолиш талаб этилади. Ўқувчилар кун тартиби, ахлоқ қоидалари, уй вазифаларини махсус эслаб қолишлари, кейин эса уларга риоя этишлари лозим.
Ўқув материалини эслаб қолиш алоҳида билимни талаб этади. Усиз ўқув хотираси заиф ва тартибсизлигича қолаверади. Ўқувчи махсус аниқлаш, гуруҳлаш ва таққослашни талаб этувчи нарсани бевосита эслаб қолишга ҳаракат қилаётганида бу «ёмон хотира» панд беради. Ўқув материали билан ишлаш усулларининг шаклланиши «яхши хотира»ни янада самаралироқ тарбиялаш йўли сифатида намоён бўлади. Бу жараёнда нутқ устида ишлаш каби хотиранинг ихтиёрий ва ихтиёрсиз турларидан оқилона фойдаланиш лозим. Аниқ бир материал билан ишлашда ҳам шундай.
Тасаввур қобилиятининг ривожланиши икки босқичда кечади. Дастлаб яратилувчи образлар реал объектга яқин тавсифланади (деталларга бой бўлмаган ҳолда). Иккинчи синф охири, кейин эса учинчи синфда иккинчи босқич бошланади. Аввало, аломатлар ва таркибий қисмлар миқдори сези-ларли тарзда ошади.
Мактабда бола доимий ва мақсадли назорат қилинувчи аниқ ва кенг ахлоқий талаблар тизимига дуч келади. Етти-саккиз ёшли болалар меъёр ва қоидалар моҳиятини аниқ тушунади ва уларни ҳар куни бажаришга психологик жиҳатдан тайёр бўлади. Лекин ўқитувчи бундан ҳар доим ҳам тўғри ва ўз вақтида фойдалана олмайди. Ўқувчини кичкина деб ҳисоблайди ва ҳоказо. Шунинг учун ўқитувчида аниқ ва равшан тарбия тизими бўлиши керак. Ўқув фаолияти бошланғич синф ўқувчилари ёшидаги ўқувчи учун нафақат билиш жараёнларининг юқори даражада ривожланиши, балки шахсий хусусиятларни ривожлантириш учун ҳам имконият яратади ва бола шахси шаклланади. Етакчи бўлган ўқув фаолиятидан ташқари бошқа фаолиятлар ўйин, мулоқот ва меҳнат фаолияти ҳам ўқувчи шахси ривожланишига бевосита таъсир кўрсатади. Бу фаолиятлар асосида муваффақиятга эришиш мотивлари билан боғлиқ бўлган шахсий хусусиятлар таркиб топа бошлайди. Ўқув фаолияти бошланғич синф ўқувчилари ёшидаги болаларда ўқишда маълум ютуқларга эришиш эҳтиёжини қондиришга шунингдек тенгдошлари орасида ўз ўрнига эга бўлишига имконият ҳам яратади.
Бу ёшдаги болалар доимий равишда ўзлари эришган муваффақиятини бошқа тенгдошлари муваффақияти билан солиштирадилар. Улар учун доимо биринчи бўлиш ниҳоятда муҳим. Кичик мактаб даврида болалардаги мусобақага киришиш мотиви психик эҳтиёж ҳисобланиб, бу мотив уларга кучли эмоционал зўриқишни беради. Бу хусусиятлар аслида бошқа даврдан бошлаб юзага кела бошлайди ва кичик мактаб даврида, шунингдек ўсмирлик даврида ҳам яққол кўзга ташланади. Бошланғич синф ўқувчилари ёшидаги болалар катталарнинг у ҳақидаги берган фикр ва баҳоларига қараб, ўзларига-ўзлари баҳо берадилар.
Ўқувчининг ўз-ўзига берадиган баҳоси, асосан тўғридан-тўғри ўқитувчининг берадиган баҳосига ва турли фаолиятлардаги муваффақиятларига боғлиқ. Бошланғич синф ўқувчилари ёшидаги ўқувчиларда ўз-ўзига берадиган баҳолари турлича-юқори, адекват- мос ёки паст бўлиши мумкин. Бу ёшдаги болаларда мавжуд бўлган ишонувчанлик, итоаткорлик каби хусусиятлари уларни шахс сифатида тарбиялаш учун яхши имконият яратади. Бошланғич синф ўқувчилари ёши даврини боланинг турли фаолиятларида муваффақиятга эришишни белгилаб берувчи асосий, шахсий хусусиятларини юзага келиши ва мустаҳкамлаш даври деб ҳисоблаш мумкин. Бу даврда муваффақиятга эришиш мотивлари таркиб топиши билан бир қаторда, меҳнатсеварлик ва мустақиллик каби сифатлар ривожланади. Болаларда мустақиллик хусусиятининг шаклланиши асосан катталарга боғлиқ.
Агар бола ҳаддан зиёд ишонувчан, итоаткор, очиқ бўлса, унда аста- секинлик билан бўйсунувчанлик, тобелик хусусияти мустаҳкамлана боради. Бироқ болани вақтли мустақиллика ундаш, унда баъзи салбий хусусиятларнинг шаклланишига ҳам олиб келиши мумкин, чунки ҳаётий тажрибаларини, асосан кимларгадир тақлид қилган холда ўзлаштиради. Мустақилликни шакллантириш учун болага мустақил бажарадиган ишларни кўпроқ топшириш ва унга ишонч билдириш ниҳоятда муҳимдир. Шунингдек шундай бир ижтимоий психик муҳит яратиш керакки, унда болага бирон бир масъул вазифани мустақил бажаришни топшириш, бу ишни бажариш жараёнида бола ўзини тенгдошлари катталар ва бошқа одамларнинг лидери деб хис қилсин, ана шу хис болада мустаҳкам бўлишга ундовчи мотивларни юзага келтиради. 7-11 ёшли болалар ўзларининг индивидуал хусусиятларини англай бошлайдилар. Боланинг ўз-ўзини англаши ҳам жадал ривож беради ва мустаҳкамлана бошлайди. Бу давда болалар ўзларининг исмларини тенгдошлари ва атрофдагилар томонидан ижобий қабул қилинишига ҳаракат қиладилар. Бола ўзининг ташқи кўриниши ва гавда тузилишига берадиган баҳоси ҳам ўз-ўзини англашда аҳамияти жуда катта. Кичик мактаб даврининг охирига бориб болалар, айниқса қизлар ўзларининг юз тузилишларига алоҳида эътибор бера бошлайдилар. Бошланғич синф ўқувчилари ёшидаги ўқувчиларнинг ўқув фаолияти жараёнида ўзидаги хулқ-атворини ва фаолиятини ўзи томонидан мувофиқлаштириш қобилияти ривожланади, онгли равишда бир фикрга кела олиш қобилияти ривожланади, ўз фаолиятини ўзи уюштиришга ҳамда билим олиш жараёнига бўлган қизиқишнинг қарор топишига ёрдам беради, ўқувчи ҳулқ-атворини мотиви ҳам ўзгаради. Бунда дўстлари ва жамоанинг фикрлари асосий мотивлар бўлиб қолади. Ахлоқий ҳис-туйғулар ва шахснинг иродавий хусусиятлари шаклланади.
Ўқитувчи фикри кичик мактаб ўқувчиси учун муҳим ва қатъийдир. Кичик мактаб ўқувчилари унинг мавқеини сўзсиз тан оладилар. Улар барча масалалар юзасидан ўқитувчига мурожаат қилишади. Ўқитувчилар кичик мактаб ёшдаги давр характерининг ижобий хислатларини тарбиялаш учун катта имкониятларга эгадир. Ўқувчиларнинг тез кўникувчанлиги ва маълум даражада таъсирчанлиги, улардаги ишонувчанлик, тақлид қилишга мойиллик, ўқитувчининг улар орасида жуда катта обрўси борлиги тарбиявий ишнинг асосини ташкил қилади ва ўқитувчи ўз иши фаолиятида буларга амал қилиши зарур.
Худди бошқа психик жараёнлар каби болалар эмоциясининг умумий хусусиятлари ҳам ўзгаради. Бошланғич синф ўқувчилари ёши давомида эмоцияларни намоён этишда ўзини тийиб туриш кераклигини англаш кузатилади. Эмоционал ҳолат барқарорлашувининг ортиши - психик жараёнлар унумдорлигининг шаклланишидир. Кичик ёшдаги мактаб ўқувчилари каттароқ ўқувчилар, шунингдек, ўсмирларга нисбатан анча вазминроқ.
Мактаб таълими бошидан бола икки томонлама ҳам оилада, ҳам мактабда тарбиявий таъсир остида бўлади. Шу сабабли тарбиявий таъсирларнинг, бир хил йўналишда бўлиши комил шахсни тарбиялашга асос бўлади. Мактаб ва ўқитувчининг вазифаси ўқувчиларга таълим беришгина эмас, балки уларнинг қобилиятларини ҳам ўстиришдир. Қобилиятларни ўстиришда ўқув ишининг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Болалардаги қобилиятларнинг борлиги ҳақида, аввало уларнинг қандай ўқишларига ўқув материалини қандай тушунишларига, эслаб қолишларига, ўз билимларини қўллай билишларига, масалаларни ечишда қанчалик пухта фикр юритишларига, ёзма ва оғзаки нутқни қанчалик эгаллаганликларига қараб хукм чиқариш мумкин. Қуйдаги сифатлар: зийраклик, тез ва пухта эслаб қолиш, ўйлай олиш, топқирлик, ривожланган ҳаёл, ишда ташаббускорлик, мустақиллик ва унинг маҳсулдорлиги болалар қобилиятларининг баъзи бир кўрсаткичлари бўлиши мумкин. Ўқитувчи болалар билан ҳар бир ишда ташаббус ва ижодкорлик кўрсаткичларида уларни ҳар жиҳатдан рағбатлантириб туриш керак. Ўқувчи қийналиб қолганда унга ёрдам беришга шошилиш ярамайди, қийинчиликларни аста – секин ошириб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Ўқувчи олдига қўйилган вазифалар ундан ақлни зўр бериб ишлатишни талаб этиши даркор. Бироқ мақтаб ўқувчиларига индивидуал тарзда ёндошиш, улардаги тафовутларни ҳисобга олиш, уларга дифференциацияланган топшириқлар бериш зарур. Кучли ўқувчиларнинг дарсда зерикиб қолмасликлари ва уйда етарлича иш билан банд бўлишлари учун уларга қўшимча иш бериш зарур. Бўш ўқувчиларга кўпроқ ёрдам бериш, уларнинг олдига қўлларидан келадиган талаблар қўйиш, уларга муваффақият билан бажара оладиган енгиллаштирилган турдаги топшириқларни бериш керак. Бундай ўқувчиларни тез–тез мақтаб туриш, ишда эришган арзимаган ютуқларини ҳам назарда тутиш лозим бўлади, бу уларни ўз кучларига ишонадиган ва ўқишга фаолиятига нисбатан мотивацияни кучайтиради.


Download 202.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling