O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида


Download 202.84 Kb.
bet16/26
Sana07.01.2023
Hajmi202.84 Kb.
#1083055
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26
Bog'liq
boshlangich talimda oquvchilar ijodiy faolligini shakllantirish

Методика №1 Е.Торренснинг "Тўлиқсиз фигуралар “тести.
Болага алохида олинган бланкаларда оддий фигуралар расми кўрсатилади (тўртбурчак,уч бурчак,айлана). Болаларга ҳар бир фигурага расмлар чизиб бериш таклиф этилади. Расмлар фигуранинг ичига хам жойлаштирилиши мумкин. Расм варақнинг хохлаган қисмида , хохлаган тарзда жойлаштири-лиши мумкин. Бир фигуранинг турли кўринишларда чизиш ҳам мумкин. Расмнинг бадиий чизилиш сифати натижалар тахлилига таъсир кўрсатмайди.Алохида эътибор расмлар асосида тасавурларнинг пайдо бўлиши, янги кўринишларга қаратилади.
Методикани бажариш вақти чегараланмайди. Акс холда болаларда методикани бажаришига салбий таъсир этувчи хавотирланиш даражасининг кўтарилиши, ўз имкниятларига нисбатан ишончсизлик холатлари келиб чиқиши мумкин.
Е Торренс нуқтаи назарига асосан ижодий фаоллик ўй хаёл болада муаммога, етишмаётган ахборотга, камчиликларга нисбатан эмоционал сезувчанликнинг шакалланишидан бошланади, яъни муаммо ечимига оид ташқи ахбортларнинг етишмасли натижасида фаоллашади. Ушбу холатда фигураларнинг чизилиши ва йўриқномадаги кўрсатмалар кўплаб чизмалар бажарилиш имконияти аслида ижодий фаолликни намоён этилиши учун катта имкониятлар яратади.
Ушбу методика болалардаги ижодий фаоллик, ўй хаёлни ривожланитиради. Айни вақтда уларни дунёқарашини қай тарзда идрок қилиниши хусусида ҳам маълумотларни англашга ёрдам беради. Бола берилаётга расмдаги фигураларни бус бутун предметни алохида олинган қисмлари сифатида идрок қилади , уларни тугаллайди, тўлдиради, ўзгартиради. Ўзига хос синтез операциясини амалга оширади.
Анализ ва синтез операцияларининг шаклланиши маълум бир объектдан унинг қисмини ажратиш ижодий фаоллик ижодий ёндашиш бевосита фаолият самрадорлигига таъсир этади.
Тасвирий санъат турли ёшдаги бошланғич синф ўқувчилари фаолиятида катта ўрин тутади. Психологлар фикрига кўра тасвирий санъат боланинг ички дунёсидаги кечинмаларини ташқи ифодаланишидир. Ўтказилган методика жараёнидаги болалар расмларини 2 гурухга ажратиш мумкин :ижодий фаоллик бўлган ва ижодий фаоллик бўлмаган расмлар.
Ижодий фаолликбўлмаган расмларга :
Берилган фигура айнан ўзига ўхшаш бўлган расмга сифатига айланади. Масалан: доира ичида машина ғилдираги , велосипед ва х-зо.
Турли тоифадаги расмларнинг айнан бир хил элементларга айланиши масалан доира , тўртбурчак, учбурчак хамма холатларда соат сифатида тасвирланади. Бундай композициялар персевератив (такрорланувчи)образларга бирлаштирилади. Уларнинг тахлилидаги ижодий фаоллик компонент сифатида фақат бир объект, ғоя сифатида хисобга олинади.

Ижодий фаоллик бўлганрасмларга :


Ижодий фаолликкаэга расмлар сифатида берилган вазифалар расмлар асосида такрорланмаган тасвирлар берилган натижалар хисобга олинди. Хаёл жараёнининг аҳамиятли томонларидан бири яратилган образларнинг оригиналлиги бўлиб, синалувчилар натижаларинининг тахлилида айнан шу жиҳатларга алохида эътибор берилди.Психологияда оригиналлик (индивидуал) ва оригинал бўлмаган (типик) кўрсаткичлар хаёл фаолияти натижаларини баҳолашда кенг қўлланилади. Бола фаолиятидаги оригинал тасвирларнинг миқдори унинг нерв системаси пластиклиги кучи , фантазия ривожланганлигини англатади. Аксинча янги образлар яратишга ноқобиллик улардаги стереотипларнинг шаклланиши, ригидликликни англатади.
Болалар расмларининг сифат даражаси бўйича 6 гурухга ажратилди:

  • Расмлар хаддан зиёд схемтизациялашган, деярли расм қисмлари ифодаланмаган. Болалар одатда чизган расмлари берилган фигура контури билан бир хил;

  • Тасвирда схематизация даражаси анча кам, расм қисмлари тасвирланган. Айрим расм қисмлари берилган фигура чегарасидан анча чиқиб кетган;

  • Берилган асосий тасвир атрофида ўзига хос хаёлий «майдон»нинг тасвирланиши(масалан олмагина эмас ликопчадаги олма,ликоп эмас гулдон ва х-зо).Бу босқичда берилган тест вазифанинг бирор бир катта предметни тасвирлаш асосида кўлами ўзгаради. Масалан, берилган доира хаво шарига, инсон боши машина ғилдирагига, тўртбурчак шкаф ёки ойна эмас роботнинг танасига айланди.

  • Натижаларда берилган тест вазифага қўшимча тарзда кенг тасвирланган мухит тасвири. Бундаги расмларда болаларнинг хаёлий олам тасвирлари кенг ифодаланган.

  • Берилган тест вазифадаги фигуралар кўп маротаба турли тасвирларда ифоланади. Лекин шуниси қизиқарли-ки болалар томонидан ягона вазият композиция яратилишига харакат қилинган. Бу босқичдаги расмларда хаёл образларинингпластикликлиги, тафаккурнинг операцияларнинг шаклланганлигини англатади.

  • Бу босқичдаги расмлар юқоридаги расмлардан шуниси билан фарқ қилади-ки бола томонидан берилган тест расм энди асосий стимул сифатидаги ахамиятини йўқотади.Яъни умумий тасвирда иккинчи ўринни ёрдамчи ахамият касб этиб , бир бутун майдондаги тасвирда бола эркин ижодий фаоллик билан фаолият юритган. Бола берилган йўриқномадан четга чиқиб ўзининг «Мен»ини тасвирлашга харакат қилган ва тест вазифасини бажаришда стереротипларга боғланмаган.




Download 202.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling