O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида


Download 202.84 Kb.
bet15/26
Sana07.01.2023
Hajmi202.84 Kb.
#1083055
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
boshlangich talimda oquvchilar ijodiy faolligini shakllantirish

БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
Инсон шахсининг ҳар томонлама камол топишида, уларнинг билим, малака ва кўникмаларга эга бўлишида, атроф-оламга муносабат шаклларини ва хулқи, одоб меъёрларини эгаллаб олишида фаолиятнинг ўрни катта.
Инсон фаолияти – унинг ривожланиши учун зарур шароит, ана шу шароит жараёнида ҳаётий тажрибага эга бўлади, атроф-оламни идрок этади, билимларни ўзлаштиради, малака ва кўникмалар ҳосил қилади. Ана шулар ёрдамида фаолият ривожланади. Ижодкорлик эса сифат жиҳатдан янги, моддий ва маънавий бойликлар яратувчи инсон фаолияти жараёни бўлиб, у ўзида инсоннинг меҳнатда намоён бўлган қобилиятини ифодалайди.
Бошланғич таълимда ўқувчилар ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар асосан таълимда муаммоли вазиятлар яратиш билан боғлиқдир:
1) бу борада интеграциялашган таълим, ижодкорлик ўйинлари, ўқув тўгараклари кабилар асосида мақсадли йўналиш, таълим мазмуни орқали ташкилий методик ёндошув асосида ўқувчи ўз фаолиятини баҳолаш билан ижодий салоҳият ривожлана бориб, фаолиятга айланади. Шунинг учун ҳам таълим стандартлари, дастурларда таълимнинг фаол , амалиётдаги мазмуни фаолиятининг аниқ воситаларига реал ҳаётий вазиятларда қўлланиладиган билим, малака ва кўникмаларга алоҳида эътибор берилади;
2) бошланғич таълимнинг ўзига хос хусусияти ҳам болаларнинг мактабга тайёргарлик даражаси, ижтимоий тажрибаси, психофизиологик ривожланиши бир хил эмаслигидадир. Шунга кўра бошланғич таълим ўқув фанлари дастурларидаги топшириқларда ўқувчиларда билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга эътибор берилган бўлса-да, аммо ўқувчиларда ижодий фаолиятни ривожлантириш нуқтаи-назаридан уларни такомиллаштириш зарурлиги аён бўлди.
3БОБ . ИЖОДИЙ ТОПШИРИҚЛАР ОРҚАЛИ БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИ ИЖОДИЙ ФАОЛЛИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ЎРГАНИШ.
3.1 Тадқиқот методлари.
Тадқиқот мақсади : Бошланғич синф ўқувчиларининг ижодий фаоллигининг ёш хусусиятларини тадқиқ этиш.
Экспериментал гурухни Қўрғонтепа тумани № 4 ўрта умумтаълим мактаби 3- синф ўқувчиларидан 15 нафари ташкил этди.
Назоратгурухини Қўрғонтепа тумани 5-сон мактагача таълим муассасаи 15 нафар тарбияланувчилари ташкил этди.
Тадқиқотда қўлланилган методикалар

  1. Сухбат;

  2. Кузатиш;

  3. Фаолият махсулларини тахлил қилиш;

  4. Е.Торренснинг «Тўлиқсиз фигуралар»тести.

  5. Пиктограмма («Сўзнинг расмини чиз»).


Download 202.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling