O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида


Download 202.84 Kb.
bet25/26
Sana07.01.2023
Hajmi202.84 Kb.
#1083055
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
boshlangich talimda oquvchilar ijodiy faolligini shakllantirish

БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
Ўқувчиларни қизиқтиришнинг биринчи қонунияти – қизиқишлар эгалланган билим даражаси ва сифатига, ақлий фаолият усулларининг шаклланганлигига боғлиқ бўлишидир. Иккинчи муҳим қонуният - ўқувчилар қизиқиши уларнинг ўқитувчига нисбатан муносабатига боғлиқлигидир. Ўқувчилар ўзлари севган ва ҳурмат қилган ўқитувчининг дарсини қизиқиб ўқийдилар. Аввал педагог, кейин ўқув предмети – бу кўплаб инсонлар тақдирини ҳал қилган масала бўлиб ҳисобланади.
Агар ўқувчининг табиий фаоллик жараёни ҳеч қандай аҳлий қизиқишлар орқали йўналтирилмаса, ўқувчини қандай йўлларга бошлаши мумкинлигини айтиш қийин. Бу ҳақида К.Д.Ушинский бир вақтлар ўқитувчиларни жиддий огоҳлантирган эди. У шундай дейди: «Мажбурлаш ва ирода кучи билан қўлга олинган таълим ақлан ривожланган кишиларни етиштириб чиқариши гумон».
Шуни ҳам ижодий фаоликни шакллантириш жараёнида мотивлар ва қизиқишлар шахснинг бошқа ички тузилмалари билан мураккаб ўзаро алоқага киришади.

ХУЛОСА
Бошланғич таълимда ўқувчиларда ижодий фаоллигини шакллантириш таълим-тарбия жараёнининг муҳим таркибий қисми саналади. Бошланғич таълимнинг фаол ва етакчи субъектлари бўлган ўқувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятларини ривожлантиришга қаратилган ижодий топшириқлар қамраб олувчи ўқитишнинг ноанъанавий турларидан фойдаланиш орқали амалга ошади. Ўқишда фаоллик ижтимоий тажрибаларни тезроқ ўрганиб, англаб олишга, коммуникатив қобилиятини ривожлантиришга, ўзини ўраб турган атроф-оламга муносабатини шакллантиришга олиб келади. Билиш фаоллиги эса боланинг интеллектуал ривожланишини таъминлайди.
Меҳнатда фаоллик шахснинг маънавий-ахлоқий шаклланишга ундайди, уни янада муваффаққиятли меҳнат қилишга йўллайди. Ривожланаётган шахсни доимий фаолликка интилиши анча мураккаб ва қийин кечади. Зеро, ўқувчининг турли ёшда унинг фаолияти ўзгариб туради. Шунинг учун бу борада мактабдаги оммавий тадбирлар билан бирга ҳар бир ўқувчининг инвидуал ва ёш хусусиятларини ҳисобга оладиган ишлар амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Ҳозирги даврда психологлар таълим жараёнида ўқувчиларда фаол мустақил ижодий фаоллигини мустақил билиш фаолиятига, мустақил ҳолда билимларни эгаллашга йўналтиришга ҳаракат қилмоқдалар.
Ўқувчиларнинг билиш фаоллигини максимал даражада фаоллаштириш, уларнинг мустақил ижодий тафаккурини ривожлантириш мактаб таълимининг муҳим вазифасига айланиб бормоқда.

Download 202.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling