O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида


БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР…………………………………………....85


Download 202.84 Kb.
bet2/26
Sana07.01.2023
Hajmi202.84 Kb.
#1083055
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
boshlangich talimda oquvchilar ijodiy faolligini shakllantirish

БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР…………………………………………....85
ХУЛОСА…………………………………………………………………....…86-87
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………...……….....88-90
КИРИШ.
Мавзунинг долзарблиги : Мамлакатимизда амалга оширилаётган таълим ислоҳоти «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да ўз ифодасини топган. Юртимиз тараққиётига хизмат қиладиган мустақил фикрловчи, баркамол, мустаҳкам интеллектуал салоҳиятга эга ёшларни тарбиялаш таълим муассасаларимиз олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг замонавий босқичи ўқувчи шахси шаклланишида эркинликни таъминлашнинг янги қирралари очиб берилаётганлиги билан тавсифланади.
Бошланғич синфларда юқори билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш учун ўқув-билув фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар мажмуасида кўзда тутилган ўқувчиларнинг ижодий фаоллигини ривожлантириш борасидаги масалалари ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Ўсиб келаётган ёш авлодда ижодий фаолликни ва унинг негизида ётувчи қобилиятни шакллантириш Республика мактаблари олдида турган энг муҳим вазифалардан биридир. Чунки ҳозирги мактабларнинг вазифаси таълим методларини, ўқувчиларнинг фикрлашларини тараққий эттириш усулларини такомиллаштиришдир.
Республикамиз Президенти И.А.Каримов ўзининг ҳар бир нутқ ва маърузаларида юксак маънавият келажак пойдевори эканлигини қайта-қайта таъкидламоқда. Жумладан: «Тараққиёт тақдирини маънавий жиҳатдан етук одамлар ҳал қилади. Техникавий билим мустақил тафаккур билан бориши керак. Ақлий заковат ва руҳий-маънавий салоҳият маърифатликишининг икки қанотидир».Дарҳақиқат, ёш авлодни руҳан соғлом, маънавий баркамол, юксак маърифатли инсонлар қилиб тарбиялашда, бошланғич синфлардаёқ уларнинг ижодийфаоллигиниқўллаб қувватлаш лозим.
Бошланғич мактабнинг асосий вазифаси бола шахсини мактабгача даврга нисбатан юқорироқ даражада камол топтиришга эришишдир.
Бошланғич синф ўқувчиларини мактабда ҳар томонлама ривожлантиришнинг асосий манбаи бўлиб фаолиятнинг икки тури хизмат қила олади. Биринчиси - бу боланинг келгусидаги ҳаёти учун ниҳоятда муҳим бўлган ўқув фаолияти бўлса, иккинчиси бола ўз имкониятларини ҳаётда мустақил амалга ошира оладиган, билим, малакалардан мустақил фойдалана оладиган ижодий фаоллигидир. Иккала фаолиятда ҳам болалар кўплаб турли масалаларни ҳар хил мақсадда ечадилар.
Шунинг учун ҳам ўқув фаолиятида умумий кўникмалар шакллантирилса, ижодий фаолият жараёнида умумий бўлган янги ечимларни излаш, кашф этиш, натижаларга эришишнинг турли йўлларини топиш лаёқатлари шакллантирилади ва ривожлантирилади. Таълим жараёнида таълим берувчи билан таълим олувчининг асосий мақсади берилаётган билимларни ўзлаштириш, уларни амалий фаолиятга тадбиқ этиш, кўникма ва малакаларни шакллантиришга йўналтирилган. Таълимнинг хулқ-атвор моделида таълим олувчи асосий билимларнинг узатилувчиси, таълим воситасига айланиб қолган эди. Бундай шароитда ўқувчининг мустақил фикрлаши, муаммони етарлича таҳлил этиши ва улар юзасидан хулосалар чиқариш имконияти чекланишига олиб келганди. Ахборотлар кўламининг ортаётганлиги, уларни ўзлаштириш ва амалий фаолиятда қўллаш учун ўқувчи билан ўқитувчи ролини ўзгартириши, яъни ўқувчи ижодий фаолигини ошириш орқали муаммолар устида мустақил фикрлаш даражасини ривожлантиришнинг эҳтимолини туғдирмоқда.
Ижодий фаоллик – боланинг ривожланиши учун зарур шароит бўлиб, бу жараёнда шахс ҳаётий тажрибага эга бўлади, атроф-оламни идрок этади, билимларни ўзлаштиради, малака ва кўникма ҳосил қилади.
Бошланғич синфлардаги ўқувчиларнинг билиш жараёнлари ижодий фаоллик натижасида шаклланади. Изланишлар жараёнида ижодий фаолликнинг намоён бўлиши учун аниқ мақсадга йўналтирилган, режалаштирилган, меъёрларга эга бўлган, ўз-ўзини англаган фаолият эхтиёжи зарур бўлади . Бу эса ўқувчида атроф-олам объектлари ва улар ҳақидаги билимларни ўзлаштириш;фаолиятнинг аввалги турларига таянишни тақозо этади.
Ўқувчи шахсини ривожлантиришга йўналтирилган таълим жараёнида унинг ақлий-интеллектуал, ижодий хусусиятлари намоён бўлади. Бу борада, айниқса, бошланғич синф ўқувчиларининг таълим жараёнида ижодий фаолиятини шакллантириш имкониятлари кенгроқ бўлиб ҳисобланади. Чунки бошланғич таълимда ўқувчиларнинг ақлий қобилияти, диққати, фикрлаш даражаси фаол ривожланади.
Бошланғич синф ўқувчиларида ижодий фаолликни шаклантириш муаммоси кўп қиррали педагогик-психологик ижтимоий вазифалардан бири бўлиб, жамият ижтимоий ривожланиши ва тараққиёти учун долзарб вазифалардан биридир.

Download 202.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling