Тадқиқот босқичлари.
Тадқиқотнинг биринчи босқичида мавзу бўйича психологик, педагогик, илмий-педагогик, илмий-методик ва бошқа адабиётлар, ва оммавий ахборот воситалари материаллари ўрганилди. Диссертациянинг илмий аппарати, мазмуни ишлаб чиқилди ва илмий фараз илгари сурилди.
Тадқиқотнингиккинчи босқичида тадқиқот дастури ишлаб чиқилди; бошланғич синф ўқувчиларида ижодий фаолликни шакллантиришнинг ижтимоий ,психологик, педагогик омиллари ўрганилди.
Тадқиқотнинг учинчи босқичида тажриба-тадқиқот ишлари ўтказилди тажриба методикасини амалга ошириш ва натижалар тахлили ва коррекцион дастур ишлари олиб борилиб, олинган маълумотлар ва натижалар асосида назарий хулосалар чиқарилди.
Тадқиқотнинг амалиётга тадбиқ этилиши ва муҳокамадан ўтиши: Диссертация иши Андижон давлат университети психология кафедраси илмий тадқиқот режаси таркибида бажарилган Диссертацион иш мавзуси Андижон давлат университети психология кафедраси 9-йиғилишида тасдиқланган ва химояга тавсия этилган (Баённома №8)
Тадқиқот хулосаларининг ишончлилиги ва асосланганлиги: тадқиқотга доир илмий-назарий манбаларда илгари сурилган ғоялар билан асосланганлиги, тадқиқот мақсади ва вазифаларига мос танланган методлардан фойдаланилганлиги, тажриба-синов натижаларининг амалиётчи –психологлар томонидан маъқулланганлиги, илгари сурилган фаразнинг илмий-амалий жиҳатдан ўз исботини топганлиги ҳамда математик-статистик таҳлили билан белгиланади.
Ҳимояга олиб чиқиладиган холатлар :
1. Ўзбекистон Республикасининг бошланғич таълимида ўқувчиларнинг ижодий фаолиятини шакллантириш жамиятнинг таълим тизими олдига қўяётган ижтимоий буюртмаси эканлиги.
2. Ўрганилаётган муаммога мос ўқув фанлари дастурларининг педагогик-тарбиявий имкониятларини аниқлаш.
3. Бошланғич таълимда ўқув предметлари асосида дарсларни замонавий лойиҳалаш тизими, технологияси, инновацион методлари, оптимал воситалари мазмун ва мохияти асосий психологик педагогик омил сифатида долзарб ахамият касб этиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |